16.08.2017 йилдаги ПҚ-3216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3216-сон
Date of entry into force
21.08.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) ва унинг таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан — ходимларни, шу жумладан уларни хизмат фаолиятидан ажратмаган ҳолда ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, мажбурий қайта тайёрлаш ва доимий малакасини ошириб боришнинг ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан — ёшларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришни назарда тутадиган идоравий олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан — асосий қисми соҳавий фанларни ўқитишдан таркиб топган, шунингдек ҳудудий ички ишлар органларига бевосита чиқишни ва тергов-тезкор тадбирларни ўтказишда иштирок этишни назарда тутган амалий машғулотларни ташкил этишни ўз ичига олган янгиланган таълим стандартлар ва ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан — таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини малакали илмий-педагогик, биринчи навбатда соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар билан жамлаш, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида катта амалий тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан — ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни, шу жумладан ситуацион машғулотларни, масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш, таълим олувчилар ва ўқитувчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан — идоравий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини амалиёт эҳтиёжини ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш истиқболларини инобатга олган ҳолда тизимли равишда мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан — ички ишлар органлари фаолиятида, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасида мавжуд бўлган муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказилиши самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчидан — етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, хорижий тилларни ўқитишни назарда тутган ҳолда, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда — Академия) ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашга ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан чиқарилади Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан чиқарилади Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун масофавий таълим шакли жорий этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан чиқарилади Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 2025/2026 ўқув йилидан 900 кишини, 2026/2027 йилдан бошлаб 1 100 кишини, масофавий таълим шаклига эса 400 нафар ички ишлар органлари ходимларини ташкил этади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия профессор-ўқитувчилари таркиби кафедралар (факультетлар ва цикллар) раҳбарларидан ташқари, лавозимларига тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Академия тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Чет тиллар маркази, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантлар томонидан чет тилларини ўрганиши учун шартнома асосида мазкур соҳадаги юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда қўшимча ўқув курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантларни хорижий илмий-маърифий тадбирлар ва семинар-тренингларда иштирок этишга, тажриба алмашишга, хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировка ўташга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнида чет тилларни қўллаш асослари бўйича дастурий ўқитишни ташкил этиш орқали ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини оширишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-иловада келтирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда — идоравий академик лицейлар) айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга, дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга ақлан ва жисмонан етук ёшларни тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига киришлари учун мақсадли чуқур тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги тартиб ўрнатилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларининг ўқув-методик жараённи мувофиқлаштириш, уларга амалий жиҳатдан ва ахборот-ресурслари орқали кўмаклашиш — Академия ва Малака ошириш институти томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш эса — Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейлар директорларининг лавозимлари Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети бошлиғига тенглаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ходимлар билан жамланади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибига академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларга қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари орасидан амалга оширилади («Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналиши бўйича қабул бундан мустасно);
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда идоравий академик лицейларнинг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар назарда тутилади;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларнинг битирувчилари вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирган шахслар курсантлар сафига, масофавий таълим шаклига, магистратурага, шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса тингловчилар сафига қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идоравий академик лицейи, шунингдек ушбу таълим муассасасига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислик фанлари кўпайтирилишини назарда тутган ҳолда Академияда ўқитиладиган фанлар учун янгиланган ўқув юкламасининг ҳажми тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш учун 2018 йил 1 январдан бошлаб Академияда Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш очилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача 2-иловага мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга, уларнинг маъмурий-хўжалик ходимлари ва ўқитувчилар таркибини сақлаб қолган ҳолда, оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ички ишлар вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда идоравий академик лицейларга айланаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Академия профессор-ўқитувчилар таркибини малака ошириш ва стажировка ўташи учун, биринчи навбатда иқтидорли илмий-педагогик кадрлар қаторидан, етакчи хорижий таълим муассасаларига юборишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин, бунда номзодларга чет тилларни ўргатиш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда ўрта-махсус, касбий таълим давлат таълим стандарти асосида идоравий академик лицейларнинг чуқур ўргатилиши лозим бўлган мутахассислик фанларини назарда тутган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб идоравий академик лицейларда таълим жараёнини самарали ташкил этиш таъминласин, бунда белгиланган талаблар ижросининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатли бўлишини таъминлаш ва ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишда уларга тизимли равишда зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 ноябргача академик лицейлар ўқитувчилар таркиби уларнинг касбий тайёргарлик даражасини ва янги белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказсин ва унинг натижасига кўра лавозимларни юқори малакали педагогик кадрлар билан жамлашни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари белгиланган тартибда амалдаги ўқув дастурлари ва таълим шарт-шароитлари бўйича, ушбу таълим муассасаларининг ўқув биноларида ўқишни якунланишини таъминласин, бунда улар яқин атрофдаги шунга ўхшаш таълим йўналишларидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари рўйхатига киритилиб, уларнинг раҳбариятига ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш юклатилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларга ўқувчиларда ички ишлар органлари фаолияти тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш, ўқув дастурларни ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш масалаларида, Ички ишлар вазирлигининг тажрибали амалиёт ходимлари ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этган ҳолда, ҳар томонлама кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги мутахассисликлар жорий этилгани ва таълим муддати қисқарганини инобатга олган ҳолда, 2017 йил 1 ноябргача Академияда кадрларни тайёрлаш бўйича янгиланган давлат таълим стандартлари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тест синовлари бекор қилиниши ва идоравий академик лицейларда номзодларни мақсадли тайёрлаш тизими жорий этилишини инобатга олган ҳолда, Академияга, шу жумладан сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш тартиби ва ўқишга қабул қилиш қоидаларини тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарорининг лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, икки ой муддатда молиялаштирилишининг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда Академияда ситуацион полигон қуриш ҳамда Моделлаштириш ва симуляция маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органлари ходимларини масофадан, шу жумладан конференция алоқани қўллаган ҳолда, ўқитиш тизимини жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуйидаги раҳбарларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг раҳбарлари — ички ишлар органлари ходимларини сифатли ва тўлақонли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари — идоравий академик лицейларнинг самарали фаолият кўрсатиш, ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ўқишга номзодларнинг холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб янги киритилган мутахассисликлар бўйича ўқитишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойлик муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқ равишда Академия ҳамда идоравий академик лицейларнинг уставларини, ўқув марказлари тўғрисидаги низомини, шунингдек уларнинг штат жадвалини ва моддий-техник жиҳозланиш нормативларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 сентябргача Академиянинг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тасдиқлансин, бунда масофадан ўқитиш шакллари қўлланиши ва сайёр ўқув машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда идоравий академик лицейлар ўқувчилари учун кийим намуналари, шунингдек ушбу таълим муассасаларининг ўзига хослигини акс эттирувчи рамзий белгиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда муаммоларни илмий тадқиқ қилишни ташкил этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин, бунда ўз тадқиқотларининг натижаларини амалиётга самарали жорий этган изланувчиларнинг рағбатлантирилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг Ички ишлар вазирлигига топширилишини ҳисобга олган ҳолда, харажатлар сметасига тегишли ўзгартишлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий академик лицейларда ўқув-тарбия жараёнининг янада юқори ташкилий ва касбий даражада амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, уларнинг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий давлатлар давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 16 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3216-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига айлантириладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ўзгартириладиган академик лицей
ва касб-ҳунар коллежларининг номи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг номи

1.

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли Нукус академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи

2.

Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи

3.

Бухоро давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Бухоро академик лицейи

4.

Жиззах педагогик институти қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи

5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё академик лицейи

6.

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейи

7.

Наманган давлат университети қошидаги 2-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи

8.

Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи

9.

Гулистон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё академик лицейи

10.

Термиз давлат университети қошидаги 5-сонли Жарқўрғон академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё академик лицейи

11.

Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Учтепа академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи

12.

Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейи

13.

Фарғона политехника институти қошидаги 3-сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона академик лицей

14.

Урганч давлат университети қошидаги 3‑сонли академик лицейи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейи

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 844-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон, 30.05.2019 й., 07/19/4346/3213-сон, 30.05.2019 й., 06/19/5732/3212-сон, 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон; 22.08.2023 й., 07/23/282/0631-сон; 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)