Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 11.08.2017 йилдаги 615-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2017 йилдаги 615-сон
Date of entry into force
21.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган, «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати», «Жасорат» ва «Шуҳрат» орденлари соҳиби, атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик Ё.Х. Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари «Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида академик Ё.Х. Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий меросига оид давра суҳбатлари ўтказиш, илмий-оммабоп мақолалар чоп этиш бўйича таклифлари мақуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги академик Ё.Х. Тўрақуловнинг номини Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига бериш ҳамда олим номи ва сиймоси битилган барельефни тайёрлаш ва ўрнатиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилий қўмита (Б. Юлдашев) ўн кунлик муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик Ё.Х. Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида «Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасини тасдиқласин ва молиялаштириш манбаларини аниқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-амалий конференцияга сифатли тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тегишли ташкилий ишларни (транспорт хизмати, илмий-амалий анжуман қатнашчилари ва меҳмонларни кутиб олиш, жойлаштириш) амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига «Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ҳамда Ўзбекистон ва дунё фанини ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
615-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 615-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Академик Ёлқин Холматович Тўрақуловнинг ҳаёти ва илмий мероси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти, ташкилий қўмита раиси

А.Қ. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

У.И. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

А.В. Алимов

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

И.Ю. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

А.Р. Марахимов

Ўзбекистон миллий университети ректори

Л.Н. Тўйчиев

Тошкент тиббиёт академияси ректори

Б.Т. Даминов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори

Т.С. Саатов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лабораторияси мудири

Ш.С. Азимова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти лабораторияси мудири

С.И. Исмоилов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири

Ф.Я. Ғуломова

Академик Ё.Х. Тўрақуловнинг қизи

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 851-модда)