Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3136-сон
Date of entry into force
25.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъкидлаш лозимки, ҳаво транспортидан фойдаланишнинг замонавий шароитида республика ҳаво кенгликларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга ва давлат манфаатларига хавф солмайдиган парвозларни амалга ошириш Ўзбекистон фуқаро авиациясини янада ривожлантиришнинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида яратилган, халқаро стандартлар ва талабларнинг асосий қоидаларини ўзида жамлаган қонунчилик базаси фуқаро авиацияси фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни таъминламоқда, республикада ташкил этилган фуқаро авиацияси тузилмаси эса парвозлар хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш имконини бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, мамлакатимизда фуқаро авиациясининг жадал ривожланиши, учувчисиз учиш аппаратларининг оммавий олиб кирилиши ва фойдаланилиши, жуда енгил ҳаво кемаларини эксплуатация қилиш, республикамиз аэропортларида хорижий авиакомпанияларнинг халқаро парвозлари сонининг ошиши парвозлар ва авиация хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилишни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлашнинг амалдаги тизими таҳлили давомида ҳал этилмаган бир қатор муаммолар аниқланди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан — Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан — Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларида мунтазам ва бир марталик парвозларни амалга оширадиган хорижий авиакомпаниялар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишнинг самарали тизими мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан — Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳаво транспорти соҳасида қонун бузилишларга йўл қўйган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколатларининг етарли эмаслиги, амалдаги қонунчилик нормалари санкцияларининг ҳаддан ташқари енгиллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан — Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг амалдаги ташкилий тузилмаси ва штат бирликлари авиация ходимларини лицензиялаш ва ҳаво кемалари, шу жумладан хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларининг эксплуатация текширувини ўтказиш бўйича айрим функцияларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш имконини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаво кемалари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш, ҳаво ҳаракатларини бошқариш, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Дававианазорат) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликларидан фойдаланувчилар учун хавфсиз фойдаланишни, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга, давлат манфаатларига хавф солмайдиган парвозларни амалга оширишни таъминлаш, ҳаво ҳаракатларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликларидан фойдаланиш устидан ўз ваколати доирасида назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият юритишини, шунингдек, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳолатларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ҳаво кемаси йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро авиациясининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолияти соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва сертификатлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат контроли ва назоратини амалга ошириш, фуқаро ва экспериментал ҳаво кемалари иштирокидаги авиация ҳодисалари ва нохуш ҳолатларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифодалаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дававианазорат аппарати тузилмасида қуйидагилар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 нафар штат бирлигидан иборат учувчисиз учиш аппаратларини ҳисобга олиш ва фойдаланишни назорат қилиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 нафар штат бирлигидан иборат хорижий эксплуатантлар эксплуатация текшируви бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 нафардан иборат Дававианазорат аппарати тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дававианазорат бошлиғига, зарур бўлганда, белгиланган умумий штат бирликлари доирасида Дававианазорат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Дававианазорат бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дававианазорат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига Дававианазоратга парвозлар ва авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя қилинмаслиги билан боғлиқ маъмурий қонун бузилишлар тўғрисидаги ишларни ўз ваколат доирасида кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш, ушбу турдаги қонун бузилишлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 90-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 17 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3136-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3136-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бошлиқ

Ёрдамчи

Бошлиқ ўринбосари

Парвозлар хавфсизлигини сертификатлаш, лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

1

Авиация ходимларига гувоҳномаларни бериш ва узайтириш бўлими

3

Авиация ҳодисаларини текшириш, ҳисобга олиш, таҳлил ва профилактика қилиш бўлими

3

Ижро интизоми назорати бўйича мутахассис

1

Бухгалтерия

2

Сертификатлаш, лицензиялаш, аэронавигация ва парвозларни амалга оширишни назорат қилиш бўлими

6

Авиация тиббиёти бўлими

2

Авиация хавфсизлиги бўлими

2

Бош иқтисодчи

1

Хорижий эксплуатантлар эксплуатация текшируви бўлими

3

Халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқа бўлими

2,5

Аэродромларни сертификатлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни назорат қилиш бўлими

5

Бош юрисконсульт

1

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

2,5

Парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув таъминоти устидан назорат қилиш бўйича бош мутахассис

1

Ҳаво кемаларининг техник фойдаланилиши, таъмирланиши ва ишлаб чиқарилиши устидан назорат қилиш бўлими

6

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Биринчи бўлим

1

Канцелярия

1

Учувчисиз учиш аппаратларини ҳисобга олиш ва фойдаланишни назорат қилиш бўлими

6

ИКАО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси котибияти

1

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси муҳандиси

0,5

Хўжалик хизмати

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган сони – 53 нафар.