05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон
Date of entry into force
06.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни», деб эълон қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқини республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, «Ёшлар — келажак бунёдкори» шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ҳуқуқий, экологик, тиббий ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, ёшларни, айниқса, улар уюшмаган қисмининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар ва турли, жумладан, хорижий тилларни ўргатиш ўқув курсларига кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчидан, ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчидан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ишларида фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчидан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчидан, ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ёшларга оид фаолиятни ташкил этишда ғоявий-услубий жиҳатдан кўмак бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, Ёшлар сиёсати масалалари хизмати Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ёшларнинг илмий ва ижодий фаолияти натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Туркистон» ва «Молодёжь Узбекистана» газеталари, «Ёш куч» журнали ҳамда бошқа ёшлар нашрларини чоп этишга ихтисослашган «Ёшлар нашриёти уйи» ташкил қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Республика Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда «Қизларжон» журналини таъсис этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» республика танловларини, «Китоб байрами» ва «Болалар китоблари» анъанавий республика фестивалларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Биз Ватанга таянчмиз», «Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар» шиорлари остидаги акцияларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адабиёт ва санъат — шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили» мавзусида ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокидаги учрашувларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг чекка ҳудудларида халқ рассомлари, халқ усталари билан болалар, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун «Бунёдкор халқим билан мулоқот – ижодим илҳоми» мавзусида мастер-класслар ва ижодий учрашувларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир» мавзусида давра суҳбатларини доимий равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар Ёшлар марказлари биноларини қуриш, Бухоро ва Хоразм вилоятлари Ёшлар марказлари бинолари қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топшириш, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари Ёшлар марказлари биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказиш, уларнинг негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрларини, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказларини ташкил этиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «ёшлар етакчиси» вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг янгиланган устави ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мард ўғлон» ва «Келажак бунёдкори» давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича таклиф тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар уйларини барпо этиш дастурида барча йирик шаҳарларда — кўп қаватли, қишлоқ туманларида — 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш мақсадида уларга «Матиз» ва «Дамас» автомашиналарини харид қилиш учун 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман марказлари ва шаҳарларида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартибини жорий этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзбектелеком» АКнинг «Yoshlar» телерадиоканали» АЖнинг 50 фоиз акцияларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда «Yoshlar» телерадиоканали» АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиётини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Қ.Қ. Қуранбаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 5 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5106-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро кенгаши раиси

2.

Абдуллаев И.Б.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Республика идоралараро кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

3.

Қуранбаев Қ.Қ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Республика идоралараро кенгаши раиси ўринбосари

5.

Касимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

6.

Сафаев С.С.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

7.

Саидов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси

8.

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

9.

Мажидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

10.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

11.

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

12.

Шадманов А.К.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

13.

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

14.

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

15.

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

16.

Бердиев К.Р.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

17.

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

18.

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.

181.

Маматов Р.Т.

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

19.

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

20.

Курбонов Р.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси

21.

Холмухамедов М.М.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори

22.

Ишметов Т.А.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

23.

Юсупов О.О.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

24.

Мирзахидов Х.М.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

25.

Хазратқулов М.Х.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори

26.

Мусаев А.Э.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори

28.

Шукуров А.С.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

29.

Акбаров А.А.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари

30.

Жавлонов Ш.С.

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

31.

Джалилов Ш.И.

Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

32.

Рафиков К.М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

34.

Қодиров А.К.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

35.

Нуриддинов А.В.

Ўзбекистон бадиий академияси раиси

36.

Икрамов А.И.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси

37.

Б. Юсупов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

38.

Ниязов Р.С.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси

39.

Каримов А.М.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси

40.

Абдуллаев А.А.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори

41.

Мирзаалиев И.М.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари

42.

Джурабаев А.А.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири, Республика идоралараро кенгаш масъул котиби

43.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Изоҳ: Республика идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига
ШАРҲ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шунга қарамасдан, ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар талаб даражасида эмаслигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.

Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон ёшларини буюк мақсадлар сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган оммавий ҳаракатга айлана олмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун — 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида нишонланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, «Ёшлар — келажак бунёдкори» шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тузилмага айланади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, натижаси бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий ва амалий ваколатлари кенгайтирилди, тегишли имконият ва имтиёзлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

Ёшлар сиёсати масалалари хизмати Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг бу борадаги фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, уларга ғоявий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, соҳага оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.

Фармонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва назорат ўрнатиш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши ташкил этилди.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар фаолият юритади.

Буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олиб, республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига «Темурбеклар мактаби» номи берилади.

Ёшларнинг илмий ва ижодий фаолият натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрларини чоп этишга ихтисослашган «Ёшлар нашриёти уйи» ташкил этилади. Қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида «Қизларжон» журнали таъсис этилади.

Фармонга кўра, ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган «Мен севиб ўқиган китоб» ва «Энг яхши китобхон» республика танловлари, «Китоб байрами» ва «Болалар китоблари» анъанавий республика фестиваллари, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини қарор топтиришга қаратилган акциялар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар билан ижодий учрашувлар ва мастер-класслар тизимли ташкил этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган «ёшлар етакчиси» штат бирлиги жорий этилди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «ёшлар етакчиси» вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилиши Фармонда белгилаб берилган.

Юртимизда турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида «Мард ўғлон» давлат мукофоти, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилади.

Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши белгиланди.

Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти жорий этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови, шунингдек, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Муҳим жиҳати шундаки, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилади. Мазкур дастурда барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида — 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш мақсадида уларга «Матиз» ва «Дамас» автомашиналарини харид қилиш учун 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилади.

Республикамизнинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади.

Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади.

«Yoshlar» телерадиоканали» АЖ фаолиятини кучайтириш мақсадида унинг 50 фоиз акциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига берилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 607-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон; 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)