03.07.2017 йилдаги 454-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.2017 йилдаги 454-сон
Date of entry into force
10.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 3 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
454-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 454-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни жадвалга асосан ҳар чоракда қайтариш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва «Ўзагролизинг» АЖ техника қийматининг 70 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг уч ой муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фермер хўжаликлари учун лизинг муддати — 10 йил, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари учун — 12 йилгача, 2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг «Агросервис МТП» МЧЖлари учун — 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун – 7 йил»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банддаги «Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда» сўзларидан кейин «ҳар йили 1 ноябргача» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банддаги «ҳисобга олган ҳолда» сўзларидан кейин «ҳар йили 1 ноябргача» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Буюртмага мувофиқ «Ўзагролизинг» АЖ ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«замонавий қишлоқ хўжалиги техникасининг қопланмаган қийматини, шунингдек лизинг берувчининг даромад фоизини лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари — 10 йил, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича — 12 йилгача, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг «Агросервис МТП» МЧЖлари 2017-2018 йилларда тузилган лизинг шартномалари бўйича — 10 йилгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг машина-трактор парклари — 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар — 7 йил) «Ўзагролизинг» АЖга тўлайдилар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-банддаги «1 октябргача» сўзлари «1 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Низомнинг иловасидаги «2-босқич» позициясининг «Муддатлар» устуни блокидаги «1 октябргача» сўзлари «1 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 618-модда)