27.06.2017 йилдаги 430-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.06.2017 йилдаги 430-сон
Date of entry into force
03.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатда қуйидагиларни таъминласинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома олинмай, бироқ техник талабларга риоя қилган ҳолда бурғуланган фойдаланиш қудуқларини белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланишга рухсатномани расмийлаштирган ҳолда ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома олинмай ҳамда техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига муқобил сув манбаларига сувдан фойдаланувчиларни улаш бўйича таклифлар киритган ҳолда тугатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, якка ва гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини гидрогеологик текширишларни амалга ошириш учун ва ер ости сувларидан белгиланган тартибда самарали фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. 2024 йил 1 январдан бошлаб сув сарфини ўлчаш ускуналари билан жиҳозланмаган ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланиши (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 куб метргача бўлган миқдорда ер ости сувларини олиш бундан мустасно) белгилаб қўйилсин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
430-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер ости сувлари давлат мониторингининг мақсади, асосий вазифалари, объектлари ва юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ер ости сувлари давлат мониторинги (кейинги ўринларда давлат мониторинги деб аталади) табиий муҳит ва ер қаъри мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер ости сувлари уларнинг мақсади ва фойдаланиш характери ва сифатидан қатъи назар, Давлат мониторинги объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат мониторинги куйидаги тизимлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари (шу жумладан, минерал, термал ва саноат аҳамиятига молик сувлар) ҳолатини мунтазам кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сув ресурслари ва захиралари, уларнинг сув истеъмолчилари томонидан фойдаланилиши ҳамда сув олиш иншоотлари (ер ости сувини олишда фойдаланиладиган эксплуатацион бурғилаш қудуқлари, булоқлар, қудуқлар ва бошқа иншоотлар) ҳисоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари миқдори ва сифати кўрсаткичларини баҳолаш ва ўзгаришини прогнозлаштириш.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарорига асосан биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мониторинги маълумотларидан давлат ҳисоботлари ва расмий нашрларда, белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражада маълумот алмашиш ҳамда объектларни қуриш ва лойиҳалаштириш, ер ости сувлари муҳофазаси ва фойдаланиш ҳисоби ва давлат сув кадастрини юритишда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикасида табиий муҳит мониторинги Дастури ва ҳар йилги республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости мониторинги муайян вазифаларидан келиб чиқилган ҳолда давлат ва ишлаб чиқариш даражасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат мониторингининг мақсади ва асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат мониторингининг асосий мақсади ер ости сувлари ҳолати миқдори ва сифат ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш ва прогноз қилиш, салбий ҳодисалар ва улар оқибатининг олдини олиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ва огоҳлантиришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатишни амалга ошириш ва ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сув ресурслари, захиралари ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисобини юритиш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари захираси ва ресурсларига техноген таъсир даражаси ва хусусиятларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларининг камайиб кетиши ва ифлосланиш даражасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик таркиби ўзгаришини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа ва узоқ муддатли даврлар учун ер ости сувлари ҳолати ўзгаришини баҳолашни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат идора ва ташкилотларини ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат мониторинги ер ости сувлари ҳолати, сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва прогнози ўзгаришини баҳолаш учун белгиланган бўлиб, шу жумладан ер ости сувлари конларидан фойдаланилаётган, ер ости сувлари захираси ва ресурслари прогнози ҳамда улардан фойдаланилишини ҳисобга олиш, давлат сув кадастрининг ер ости суви бўлимига қўшиш учун маълумотларни тайёрлашга мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат мониторинги объектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат мониторинги объектлари қуйидагиларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чучук ва кам шўрланган сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал, термал ва саноат ишлаб чиқариши ер ости сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ернинг гидродеформацион майдони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш, ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш ҳисоби ҳамда уларни сув кадастри талабларига мувофиқ баҳолаш тизимларидан иборат.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ер ости сувларининг минерал, термал ва саноат ишлаб чиқаришидаги давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий таркибнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими билан бирга ишлаб чиқаришда ва бирга учрайдиган нодир компонентларни ажратиб олиш мумкинлигини баҳолашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ернинг гидродеформацион майдони давлат мониторинги ер ости сувларининг гидродинамик тартиби ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими, яъни ер қобиғидаги чуқурликдаги сейсмотектоник активликларни кузатишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат мониторингини олиб бориш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат мониторинги республика (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади) ва маҳаллий даражаларда (физик-географик, маъмурий ва бошқалар билан чекланган ҳудудни қамраб олади) олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳудудий гидргеология станциялари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги ер ости сувларига техноген таъсир кўрсатувчи алоҳида участкалар ҳудудида жойлашган бир қанча қудуқларни ёки якка қудуқларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш (маҳаллий) ер ости сувлари мониторинги юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат мониторинги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини доимий ўлчаш ҳамда ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш бўйича ахборотлар йиғиш йўли билан амалга оширилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат мониторинги кузатув пунктлари тармоқлари гидрометрик постлар, қудуқлар, булоқлар, якка ва гуруҳли бурғуланган қудуқлардан ташкил топган бўлиб, уларда ер ости сувларининг гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши юзасидан тизимли кузатув олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув пунктларини жойлаштириш ва танлаш мезонлари ер ости сувлари мониторингини юритиш методикаси асосида Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча кузатув пунктлари баландлик ва пландаги жойлашишига кўра топографик ўлчовлар натижасида боғланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кузатув қудуқларини барпо этиш учун Давлат геология қўмитасининг сўровига биноан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларни созлаш ва таъмирлаш учун катта габаритли техникалар киришини инобатга олган ҳолда тегишли ер участкалари ажратилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Ер ости сувлари ва улардан фойдаланиш ҳисоби қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сув ресурслари ва захиралари ҳисоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувидан фойдаланувчи сув истеъмолчилари (шу жумладан, сув олиш иншоотлари) ҳисоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинаётган ер ости сувлари ҳажми ҳисоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларининг ҳосил бўлиши ва сарфланиши билан боғлиқ омиллар бўйича маълумотлар йиғиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сув кадастри (ер ости сувлари қисми бўйича) маълумотлар базасини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Ер ости сувларидан фойдаланувчи барча сув истеъмолчилари ва сув олиш иншоотлари Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларида қайд этилиши ва ҳисобга олиниши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гидрогеология станциялари манзиллари ва алоқа қилинадиган рақамлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Мавжуд сув олиш иншоотларини бошқа сув истеъмолчисига вақтинча ёки доимий фойдаланишга ўтказиш, консервацияга қўйиш ва ундан чиқариш ҳамда тугатиш ишлари ҳудудий гидрогеология станциялари билан келишган ҳолда ер ости сув ҳисобига тегишли ўзгартиришлар киритиш мақсадида далолатнома тузиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Фойдаланилмаётган хўжасиз сув олиш иншоотлари кейинчалик мақсадли фойдаланилиши учун сув истеъмолчиларига бириктириб берилади. Сув истеъмолчилари бўлмаган тақдирда, сув олиш иншоотлари Давлат геология қўмитасининг гидрогеологик ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағи ҳисобидан тугатилади ёки консервацияга қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишда бўлган хўжасиз сув олиш иншоотлари ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари иштирокида тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда маълум шахсга бириктириб берилади.
(174-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Ер ости сув олиш ҳисоби ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан сув истеъмолчиларининг 3-иловага мувофиқ шаклдаги ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича идоравий статистик ахборотларини хамда сув олиш иншоотларини кузатувдан ўтказиш натижаларини йиғиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Ер ости сувларининг ҳосил бўлиши ва сарфланиши билан боғлиқ омиллар бўйича ахборотлар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан фаолияти сув ресурслари мониторинги, кадастри, фойдаланилиши ва муҳофаза қилиниши билан боғлиқ бўлган ташкилотларнинг ҳамда табиий иқлим кузатуви маълумотларини йиғиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари давлат мониторинги доирасида сўралаётган маълумотлар бепул тақдим этилади.
(171-176-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат мониторинги объектларидан олинган бирламчи маълумотлар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан қайта ишланиши, изоҳланиши ва таҳлил қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш мониторингидан олинган бирламчи маълумотлар (шу жумладан, 3-иловага мувофиқ шаклдаги идоравий статистик ахборот) ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар сув истеъмолчилари томонидан Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларига қоғоз ёки электрон шаклда қайта ишлаш, изоҳлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этилиши лозим.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ҳудудлар бўйича ер ости сув мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат геология қўмитасининг ер ости сув мониторинги ва кадастри марказига тақдим этилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан ер ости сувлари кадастри ва мониторинги марказига тақдим этилган маълумотлар:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бўйича ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик ўзгариши ҳолати бўйича ахборот ҳужжатлари тайёрланади ва умумлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кадастри маълумотлар базасига киритилади ва белгиланган тартибда, тегишлилиги бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш учун берилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ер ости сувлари ҳолати бўйича олинган маълумотларда рухсат этилган таркиблар ўзгариши ва ўта хавфлилиги аниқланганда, зудлик билан Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат мониторингини олиб боришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат мониторингини олиб бориш Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳудудий гидрогеология станциялари лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мониторингини олиб бориш бўйича керакли ҳужжатлар, тегишли ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳудудий гидрогеология станцияси бошлиғи, етакчи гидрогеологи ҳамда Давлат геология қўмитасининг минтақавий гидрогеологик ташкилотлари бош геологлари ер ости сувлари мониторинги давлат инспекторлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари мониторинги бош давлат инспектори ва унинг ўринбосари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат инспектори кузатув пунктларидаги, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги пунктларидаги ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини кузатиш учун олдиндан тегишли асослар билан уларни хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Юридик ва жисмоний шахслар ер ости сувлари ҳолати бўйича мўлжалланаётган кузатиш тўғрисида хабарнома олганларидан сўнг, ишлаб чиқариш мониторингини олиб бориш бўйича маълумот билан бирга ер ости сувларидан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳисоботлар нусхасини тақдим этган ҳолда кузатув пунктларини ўрганишга тўсқинлик кўрсатмасликлари талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш мониторинги юридик ва жисмоний шахслар томонидан юритилиши ҳамда сувга қудуқ бурғилаш қоидалари бузилганлиги аниқланган тақдирда давлат инспекторлари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилади, керакли чораларни амалга ошириш ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекторлари томонидан кўрсатма нусхаси Давлат геология қўмитасига ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатма бланкаси келтирилган. Кўрсатма бланкаси тартиб рақамига эга бўлиб, улар махсус дафтарда рўйхатга олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кўрсатмаларнинг белгиланган муддатларда бажарилмаслиги, ер ости сувларидан фойдаланиш шартлари бузилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга тегишли давлат назорати ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат инспекторлари ўз фаолияти доирасида Давлат геология қўмитасига жавоб берадилар, уларнинг бажараётган ишлари ҳисоботи тизимли равишда Давлат геология қўмитаси ва гидрогеологик корхоналари илмий техник кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат инспекторлари ва ер ости сувларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат ва ишлаб чиқариш мониторинги натижалари бўйича тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонунчилик доирасида жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари давлат мониторингини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ
‎РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

‎__________________________ ГИДРОГЕОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ ____________________________________________________________________________________________

‎KOʼRSATMA № ____ ПРЕДПИСАНИЕ
20__ йил «____» ___________

‎‎‎‎Кимга берилган: ______________________________________________________

‎(Сувдан фойдаланувчи/ишлатувчининг номи, лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Манзили: ___________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

Камчилик тури: _____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________Хавф солиши: _______________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
Белгиланди: _________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Берилган:
‎Ер ости сувлари мониторинги бўйича давлат инспектори

‎‎______________________________

__________

(Ф.И.О.) ‎

(имзо)‎

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎Ижрога қабул қилди:

‎‎_________________________________________________________

‎‎______________

(Кимга (идоравий мансублиги) лавозими, Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎Маълумот учун: ___________________________________________________________
‎‎________________________________________________ ‎‎тел. _____________________________
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

АХБОРОТ

Ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисида _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________20_____йил учун

(Сув истеъмолчисининг исми на унинг идоравий мансублиги)

1. Сув истеъмолчисининг манзили ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________,

телефон рақами _______________________________________________, СТИР _______________________________________.

2. Сув олиш иншоотлари тўғрисида маълумот

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Сув олиш иншооти номи (қудуқ, булоқ ва бошқ.), уларнинг рақами ва жойлашуви

Ишга туширилган йили

Сув олиш усули (ўзи чиқувчи, насос русуми, қуввати ва бошқ.)

Сув истеъмоли мақсади (ИСТ, ИЧТС, ЕС, ТД ЯС, даволаш ва бошқ.*)

Изоҳ (сув олиш иншоотларининг умумий сони, улардан ишлайдиганлари ва бошқа маълумотлар)

l

2

3

4

5

6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3. Ер ости сувларини олиш тўғрисида маълумот

Сув олиш иншооти номи

20 йилда олинган сув ҳажми, минг м3

Шу жумладан, ойлар бўйича, минг м3

Изоҳ

I

II

Ш

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

4. Олинган сув сифати тўғрисида маълумот

Сув олиш иншооти рақами ва номи

Таҳлил ўтказилиш сана

Лаборатория номи

Сувнинг кимёвий таҳлили натижаси

рН

Сувнинг минерализацияси,

мг/л

Сувнинг умумий қаттиқлиги,

мг-экв/л

Изоҳ

Катнонлар, мг/л

Анионлар, мг/л

Са

Mg

Na

К

SO4

CL

NO3

НСО3

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳисоботни тайёрлади ва топширди:

Ҳисоботни кўриб чиқди ва қабул қилди:

_______________________________

(имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

________________________________

(имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

Сана: _________

Сана: ________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* — ИСТ-ичимлик сув таъминоти; ИЧТС — ишлаб чиқариш техник сув; ЕС — ерларни суғориш; ТД — тик дренаж; ЯС — яйловларни суғориш; даволаш-шифобахш, минерал.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 670-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 40-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Қуйидагилардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ҳисобга олинмаган сувдаги қудуқлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гуруҳли сув олиш учун (икки ва ундан ортиқ қудуқлардан) белгиланган тартибда тасдиқланмаган ер ости сувлари эксплуатация захираларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сувни махсус истеъмол қилишга йўл қўйилмайди)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномага сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув ҳажмининг зарур тарздаги ҳисоби юритилиши, сув булғаниши ва камайиб кетишининг олдини олиш, шунингдек ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиш бўйича мажбуриятлари илова қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 231 ва 232-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«231. Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатноманинг амал қилиш муддати мобайнида рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар куни махсус журналда олинадиган ер ости сувлари ҳажмининг ҳисоби юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 10 январдан кечикмай Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
232. Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахслар унинг амал қилиши муддати даврида Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг инспекциялари вакиллари иштирокида тегишли далолатномалар билан расмийлаштириладиган эксплуатация қудуқларини консервация қилиш ва консервация қилишдан чиқариш ҳуқуқига эгадирлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 24-банддаги «уч йилга» сўзлари «бир йилдан ортиқ бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 25-банднинг тўртинчи хатбошига «ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш бўйича сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш мажбуриятларини зарур тарзда бажариш» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон; 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)