Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 27.06.2017 йилдаги 429-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.06.2017 йилдаги 429-сон
Date of entry into force
03.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 03.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
429-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 429-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «в» кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «алоқа ташкилотлари» сўзлари «пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «г» кичик банднинг олтинчи хатбошидаги «O`ZBEKISTON POCНTASI» АЖ» сўзлари «Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар ушбу Низомнинг 35-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 35-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган фақат бир давр қўшиб ҳисобланади. Иш стажини ҳисобга олишнинг шундай тартиби ушбу Низомнинг 35-банди «д» — «и» кичик бандлари учун ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 35-банди «а» — «г» ва «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига ушбу Низомнинг 35-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бири қўшиб ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 85-банднинг иккинчи ҳатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иш ҳақи тўғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаганда, иш ҳақи миқдорини аниқлаш 2005 йилдан кейинги давр учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек 2015 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 87-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда суғурта бадаллари тўлаш ҳуқуқи берилган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаганлиги сабабли иш стажига қўшиб ҳисобланмаган даврлар меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қуйидаги мазмундаги 1131-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1131. Ушбу Низомнинг 112-банди «и» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги Низомга мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 112-банди «к» ва «л» кичик бандларида назарда тутилган пенсияга устамалар пенсионер Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони жорий қилинадиган республика театр-концерт ташкилотларидан ёки театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи таълим муассасаларидан ишдан бўшагандан сўнг пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 149-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«157. Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 160-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«160. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан руҳий касаллар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 163-бандга «Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 168-банднинг иккинчи хатбошидаги «беморлар учун» сўзларидан кейин «, шу жумладан суд қарори бўйича» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қуйидаги мазмундаги 1681-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1681. Ўқувчиларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси улар 18 ёшга тўлгунга қадар тўланади. Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ҳар йили таълим муассасасига ташриф буюрган ҳолда таълим олинаётганлиги ҳолатини белгилаш юзасидан мониторингни амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 169-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«169. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 170-банднинг биринчи хатбошидаги «почтанинг таркибий бўлинмалари» сўзлари «почта» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) 171-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «почта алоқаси ташкилоти» сўзлари «пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «тўхтатиб турилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқини тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда тўхтатиб турилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «6 ойдан» сўзлари «олтмиш кундан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 179-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«179. Олти ой аввал пенсия тўлаш пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали бир марталик ведомость асосида, шунингдек тижорат банкининг филиалида пенсионернинг номига очилган банк ҳисоб рақамига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 186-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига» сўзлари «Пенсия жамғармаси бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) 187-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати» сўзлари «Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг» сўзлари «Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ф) 191-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсия жамғармаси бўлими Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали чет элга ўтказилиши керак бўлган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида тайинланган пенсиялар суммасининг ўз вақтида жўнатилишини таъминлайди.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат» сўзлари «меҳнат шартномаси асосида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошига «банд бўлган» сўзларидан кейин «, шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 19-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома — қорамол ўстириш ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан шуғулланувчи шахс учун».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 591-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)