13.03.2017 йилдаги ПҚ-2826-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 13.03.2017 йилдаги ПҚ-2826-сон
Date of entry into force
22.03.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон қарори ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, пенсиялар ва нафақалар тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, нақд пул шаклида пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш ва ўз вақтида тўлаш бўйича барча комплекс чора-тадбирларни тўлиқ ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси деб юритилади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни (кейинги ўринларда — пенсиялар ва нафақалар деб юритилади) нақд шаклда тўлашни «Ўзбекистон почтаси» АЖдан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — Халқ банки деб юритилади) бўлинмаларига март-июль ойлари мобайнида босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2017 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида пенсиялар ва нафақаларни тўлаш фақат Халқ банки томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банки томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш тажриба тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб — 1-иловага мувофиқ 13 та вилоятга бўйсунувчи шаҳарда, шунингдек Тошкент шаҳрининг 6 та туманида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 1 майидан бошлаб — 2-иловага мувофиқ 39 та қишлоқ туманида амалга оширилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари пенсиялар ва нафақаларни нақд пулда бериш бўйича махсус кассалар ишини ташкил этиш учун посёлкалар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари биноларида ва пенсионерларнинг маблағларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий биноларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан Халқ банкини алоҳида хоналар билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Халқ банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кассирлар ва назоратчилар сони 4 минг нафар штат бирликларига кўпайишини, марказий аппаратда ва филиаллардаги пенсиялар ва нафақаларни аҳолига нақд пул шаклида етказиб бериш учун масъул бўлган мутахассисларнинг зарур сони бутланишини, уларга юкланган функцияларни бажариш учун уларни ўқитишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ташкилий тузилмани бир ҳафта муддатда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвентарь ва компьютер техникаси истисно тариқасида танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича зарур миқдорда сотиб олинишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4октябрдаги ПФ-5428-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда нақд пул маблағларни тўплаш ва етказиб беришни ташкил этиш тартиби ҳамда пенсиялар ва нафақаларни тўлаш механизми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсиялар ва нафақалар ўз вақтида берилиши таъминланганлиги учун Халқ банки ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзавтосаноат» АК нақд маблағларнинг махсус кассаларгача етказиб берилишини ташкил этиш учун Халқ банкининг буюртманомалари бўйича 590 та «Дамас» маркали автотранспорт воситаси сотилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банкининг буюртманомаларига мувофиқ барча тўловлар ҳар ойнинг 27-кунигача тугалланишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан узлуксиз берилиши учун нақд пул маблағлари билан зарур ҳажмда таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банки билан биргаликда молиялаштирилган маблағлар қолдиғи ҳар куни таҳлил қилиниб Пенсия жамғармасига тақдим этиш тартибини жорий этган ҳолда пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун мўлжалланган Пенсия жамғармаси маблағларини ҳисобга олишни жорий этиш бўйича тегишли ҳисоб рақамлари очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирмасдан нақд маблағлар Халқ банкининг махсус кассаларигача етказиб берилишига ҳамроҳлик қилишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
590 та «Дамас» маркали автотранспорт воситасини нақд пул маблағларини ташиш учун мослаштиришга тегишли рухсатномалар берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банкининг инкассация хизматини нақд пул маблағларининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш учун ҳимоя ва хавфсизликнинг тегишли мосламалари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича Халқ банки хизматларига ҳақ тўлаш миқдори пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш умумий суммаси ҳажмининг 1 фоизи миқдорида белгилансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги ПҚ-198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Халқ банки билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия ва бошқа тўловларни олаётганларга СМС орқали хабардор қилишни жорий этган ҳолда аҳолига пенсиялар ва нафақалар тўлашни «он-лайн» режимида ҳисобга олиш ва назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базалари интеграция қилинишини бир ой муддатда таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини жалб этган ҳолда Пенсия жамғармаси интерактив хизматларининг янги турлари, шу жумладан «ишонч телефони» оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ва Пенсия жамғармаси Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши устидан назорат ва тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Марказий банк раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 13 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2826-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Халқ банки томонидан пенсиялар ва нафақалар тўланиши амалга ошириладиган вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ва Тошкент шаҳридаги туманлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар

Шаҳарлар (туманлар)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар

2.

Андижон вилояти

Хонобод шаҳар

3.

Бухоро вилояти

Когон шаҳар

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар

6.

Навоий вилояти

Зарафшон шаҳар

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳар

8.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон шаҳар

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар

11.

Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳар

12.

Фарғона вилояти

Қўқон шаҳар

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар

14.

Тошкент шаҳар

Сергели тумани

15.

Бектемир тумани

16.

Яккасарой тумани

17.

Учтепа тумани

18.

Миробод тумани

19.

Олмазор тумани

Жами

19 шаҳар (туман)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 майдан бошлаб Халқ банки томонидан пенсиялар ва нафақалар тўланиши амалга ошириладиган туманлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар

Туманлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Хўжайли, Қонликўл, Қораўзак

2.

Андижон вилояти

Жалақудуқ, Бўз, Улуғнор

3.

Бухоро вилояти

Қоровулбозор, Пешку, Ромитан

4.

Жиззах вилояти

Арнасой, Бахмал, Зарбдор

5.

Қашқадарё вилояти

Муборак, Косон, Қарши

6.

Навоий вилояти

Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор

7.

Наманган вилояти

Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой

8.

Самарқанд вилояти

Қўшработ, Тойлоқ, Ургут

9.

Сирдарё вилояти

Мирзаобод, Гулистон, Оқолтин

10.

Сурхондарё вилояти

Музработ, Олтинсой, Шўрчи

11.

Тошкент вилояти

Оққўрғон, Пскент, Бекабод

12.

Фарғона вилояти

Фурқат, Ўзбекистон, Бувайда

13.

Хоразм вилояти

Боғот, Хонқа, Янгибозор

Жами

39 туман

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 154-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон; 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)