Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2088-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 10 апрелдаги 51 ва 2019-28-сонли «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2088-2, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 19 февралдаги 14 ва 2010-5-сон «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2088, 2010 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 86-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 май,
54-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 май,
2017-23-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54 ва 2017-23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
а) номи ва 1-банддаги «Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Низомда:
а) номи, 5 ва 6-бандлардаги «Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартибини белгилайди.»;
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари учун тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби жорий этилган.».
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган.
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув раиси А. СУЛТАНОВ
2017 йил 29 май
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Табиий газни тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК
КОРХОНАЛАРИ
1. «Муборакнефтгаз» МЧЖ
2. «Шўртаннефтгаз» МЧЖ
3. «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖ
4. «Устюртгаз» МЧЖ
5. «Андижоннефть» АЖ
6. «Гиссарнефтгаз» МЧЖ*
7. «Кўкдумалоқгаз» МЧЖ*
8. «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ
9. «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ
10. «Ўзтрансгаз» АК
11. «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖ ҚК
Изоҳ:
* «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясига етказиб берилган табиий газ ҳажми бўйича.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 555-модда)