02.06.2017 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.06.2017 йилдаги 347-сон
Date of entry into force
13.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон ва «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек Тошкент давлат юридик университетида модул тизимига асосланган ўқув жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш учун тест синовлари икки бўлимлардан ташкил топганлиги ҳамда I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовларидан иборат бўлиши белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда — академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик лицейда I бўлим — танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос фанлар ТДЮУ томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейда камида уч йил ишлаган, базавий олий юридик маълумотга эга педагог ва раҳбар ходимларга ТДЮУ магистратура мутахассислигига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ушбу ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейга ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицей ўқувчиларининг билимларини баҳолаш, якуний давлат аттестациясини ўтказиш, шунингдек, академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш адлия вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой ичида мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 2 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
347-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига мувофиқ хорижий давлатлар фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, шунингдек хорижий давлат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда хорижий фуқаролар деб юритилади)ни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринда ТДЮУ деб аталади) бакалавриатига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хорижий фуқароларни қабул қилиш ТДЮУ бакалавриатига қабул квоталаридан ташқари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси (кейинги ўринда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланадиган жойларга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабалар ўқиши қонунчиликда хорижий фуқаролар учун назарда тутилган тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки «IT-visa» ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тест синовларисиз, ТДЮУда ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра ва рейтинг тизимига мувофиқ тўпланган балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ТДЮУ бакалавриатида ўқиш учун ҳужжатларни топширган хорижий фуқаролар, уларнинг дунёқараши, касбий лаёқати ва мотивацияси, умумий интеллектуал ва маънавий-ахлоқий даражасини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун тузилган ТДЮУ қабул комиссияси (кейинги ўринда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги аризалар Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий фуқаролар аниқ вақт режимида электрон шаклдаги қабул қилиш тўғрисидаги аризани тўлдириб, унда: таълим йўналиши, таълим тили ва шакли; хорижий фуқаро томонидан олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки унда олий маълумоти мавжуд эмаслиги; хорижий фуқаро суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган, ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган таълим ҳақидаги ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТДЮУ билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва хорижий фуқарога белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш вақти этиб аризага ноёб рақам бериш пайти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзил бўйича хорижий фуқарога тегишли хабарнома юборилади. Бунда хорижий фуқарога кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУ сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хорижий фуқаролар ҳужжатларнинг асл нусхаларини суҳбат ўтказилишидан 3 кун олдин тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда чоп этилган ва имзоланган ариза хорижий фуқаро томонидан тақдим этилади, бу ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқийлигини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, хорижий фуқаро суҳбатдан (талаба ТДЮУ талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлар эса ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Суҳбат ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хорижий фуқароларни қабул қилиш жойларининг сони ҳақидаги маълумот ТДЮУ веб-сайтида, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш муддатидан бир ой олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиниши учун хорижий фуқаролар ТДЮУда таълим бериладиган тилларни билиши керак. Таълим бериладиган тилларни билмайдиган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли муассасаларда ўқийди ва тил ўрганиш бўйича тайёргарликни муваффақиятли тугатиш натижаларига кўра, белгиланган намунадаги гувоҳнома (сертификат) ва ўқишга йўлланма берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суҳбат ўтказилишига қадар маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суҳбат ўтказиш жадваллари ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади ва ТДЮУ веб-сайтида, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суҳбат ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат натижалари хорижий фуқарога балларни қўйишни (0 дан 100 гача) назарда тутадиган рейтинг тизими бўйича аниқланади ҳамда махсус комиссия мажлисининг ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган баёнида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТДЮУ билан келишилган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Хорижий фуқароларни қабул қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жадвал бўйича суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўлов
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги ТДЮУ ректорининг буйруғи, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечиктирмасдан қабул қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. ТДЮУ ректори томонидан хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилингандан кейин ТДЮУ билан жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Белгиланган намунадаги контракт бланкалари қабул комиссияси томонидан ТДЮУ ректори буйруғи қабул қилинган кундан бошлаб берилади ва ТДЮУ ректори ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ТДЮУ ректорининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан бошлаб хорижий фуқароларга дарсларга қатнашишга рухсат этилади.
(26 ва 27-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган хорижий фуқароларга стипендия тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ва суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинмаган хорижий фуқароларнинг суҳбат натижалари 6 ой давомида сақланади ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарорининг иловасида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 36-мод.):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент давлат юридик университетига педагог ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланадиган тартибда ўтказиладиган танлов асосида қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) II бўлим қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«111. Тошкент давлат юридик университетида ўқитувчи ва катта ўқитувчи лавозимларига олий маълумотга эга бўлган шахс (қоида тариқасида, магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар қабул қилиниши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 302-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-иловага изоҳнинг иккинчи хатбошисида «Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган» сўзлари «Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банднинг иккинчи хатбошисида «Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган» сўзлари «Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида йиллик шахсий иш режаси фақат ўқув тусдаги тадбирларни, уларнинг соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади. Ушбу соатларнинг энг кам миқдори олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошлари талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошига «агар» сўзидан кейин «қонун ҳужжатлари ёки» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банддаги «агар» сўзидан кейин «қонун ҳужжатлари ёки» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла билан қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошига «тест синови» сўзларидан кейин «(суҳбат)» сўзи қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошига «Тест синовлари» сўзларидан кейин «(суҳбат)» сўзи қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорининг 1-иловасидаги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 453-модда) «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими «Минтақавий ва тармоқ марказининг номи» устунининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги «Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университетларида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида» 337-сон қарори 2-иловасининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 691-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Бакалавриат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Максимальный объем аудиторных занятий при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
При нормативном сроке обучения в 4 года продолжительность учебного процесса должна составлять 204 недели.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Общий объем учебного времени должен распределяться на:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теоретическое обучение — 40 — 55%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацию — 10 — 20%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
каникулы — 12 — 18%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самостоятельную подготовку — 6 — 14%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квалификационную практику — 8 — 12%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
выпускную работу — 2 — 4%.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объем времени теоретического обучения должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
непрофильные дисциплины — 10 — 30%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профильные дисциплины — 60 — 80%;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дополнительные дисциплины — 5 — 10%.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Общий объем каникулярного времени в учебный год устанавливается 5 — 14 недель»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Максимальный объем аудиторных занятий и научной деятельности при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «25 — 30» рақамлари «20 — 25» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «4 — 7» рақамлари «8 — 12» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«самостоятельную подготовку — 6 — 10%»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 472-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)