23.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2185-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 23.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2185-1
Date of entry into force
29.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2185-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон «2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сон «Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2185, 2011 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 38-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2017 йил 24 апрель,

43-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 24 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-17-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 24 апрелдаги 43 ва 2017-17-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ–1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2853-сон «2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ–1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2853-сон «2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Қуйидагилар бозорлар ва уларнинг филиаллари даромадларининг манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир марталик йиғимдан тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловидан олинган даромадлар;

сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.»;

в) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Қуйидагилар савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари даромадларининг манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Бозорларда ва устав фондида давлат улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган савдо комплексларида миқдори ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундирилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«IV. Бозор ва савдо комплексларини бошқариш. Сотувчиларнинг, бозор ва савдо комплекслари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 12 — 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Бозорни бошқариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари (бундан буён матнда Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш учун жавобгарлик юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бозорда сотувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари талабларига мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмуриятидан Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмуриятидан бозорнинг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширилаётганда бозор маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмуриятига бозор фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бозорда сотувчилар қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекка, хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага (ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатларидан ташқари) ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат бозор маъмурияти томонидан тақдим этилган тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланиш (турғун савдо шохобчаларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бозор маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорларда жисмоний шахсларга фақат уларда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда, улар бир марталик тўловни тўлаган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш (ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;

назорат қилувчи органлар вакиллари бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда уларга ҳамроҳлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачилар томонидан ижара тўлови тўланмаганда, шунингдек бозорда савдо фаолиятини амалга оширишга қонунда белгиланган талаблар бир неча марта бузилганлиги ҳолатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда савдо ўринлари тақдим этиш, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш юзасидан улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ҳудудида тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, юкларни ташиш учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат белгиланган тарифларга мувофиқ бозор маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчилар ва ўз ходимлари томонидан Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон бозорларида сотувчиларни қатъий ажратилган савдо ўринлари бўйича жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ўринлари беришда бир марталик йиғим ундирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурият билан ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида ҳар ойлик ижара тўловининг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган мажбурий ва бошқа хизматлар учун бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва бошқа тушумларнинг банк тизими орқали автоматлаштирилган ҳисобга олиш йўли билан банк кассалари орқали қабул қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджетларга, шунингдек бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ лабораториясини ташкил этиб, тегишли сертификат бериш ва тегишли сертификатга эга бўлмаган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бозорнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчилар ва харидорлар учун аравачалар ижараси пунктлари иши, ўлчаш воситалари ва сақлаш камералари учун масъулларни тегишли буйруқ билан тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган бозор ҳудудларида ва бозорга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини фискал хотирали назорат-касса машиналари ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозлашни таъминлаш, автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши вақтини қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичларни мажбурий тартибда ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор майдонини, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;

қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) қуйидаги мазмундаги 161 — 1613-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«161. Бозор маъмурияти қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчиларнинг тегишли техник талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган анжомларга эҳтиёжини қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорларга хизмат кўрсатиш чоғида пайдо бўладиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчиларнинг минимал касбий тайёргарлиги бўйича тадбирлар амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтарларининг мавжуд бўлиши ва уларни харидорларнинг биринчи талабига биноан тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг инкассация пунктлари ва кассалари иши учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва кўрсатилаётган хизматлар учун тушумларнинг банклар кассаларига топширилишини таъминлашга кўмаклашиш, бозорлар ва уларнинг филиаллари ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар нақд тушумининг ҳар куни инкассация қилиш (топшириш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. Бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Бозор маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши, бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ҳудудида ер участкалари ажратишга (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ замонавий савдо мажмуалари қуриш учун ер участкалари ажратиш бундан мустасно), шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларининг жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб берилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Бозор маъмурияти раҳбарияти Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ёки бозор маъмурияти ходимлари ва сотувчилар томонидан уларга риоя этилиши юзасидан зарур назоратнинг йўқлиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор маъмурияти раҳбарлари бир марталик йиғимларнинг, ижара тўловларининг ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмаганлиги, шунингдек савдо ўринларининг жисмоний шахсларга уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Савдо ўрнини ёки унинг бир қисмини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Савдо комплексини бошқариш савдо комплекси маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига (бундан буён матнда Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари деб юритилади) ҳамда савдо фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан буён матнда савдо субъектлари деб юритилади) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмуриятидан Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмуриятидан савдо комплексининг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширилган тақдирда савдо комплекси маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмуриятига савдо комплекси фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Савдо субъектлари қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли пешлавҳа шаклида ўз ташкилотининг фирма номини (номи, рамзи ёки товар белгисини), якка тартибдаги тадбиркорнинг номини, жойлашган жойини (почта манзилини) ва иш режимини (ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини, тушлик пайтини, дам олиш кунларини) истеъмолчига маълум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо фаолиятини амалга оширишда турғун савдо шохобчаси ижараси тўғрисидаги шартномага ва ижара тўлови тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатга, юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак. Ушбу ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд тушумни ушбу савдо комплекси ҳудудида ташкил этилган инкассация пунктларига (банклар кассаларига) ҳар куни инкассация қилишни (топширишни) белгиланган тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара тўловини ўз вақтида тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан белгиланган жойларда савдо қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо шохобчаларини тоза ва тартибли сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, техник ва ёнғин сигнализацияси воситалари (асбоблари) мавжуд бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турғун савдо шохобчасининг ижара ҳуқуқларини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Савдо комплекси маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплексида савдо фаолиятини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш учун юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш. Турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқи юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга очиқ танлов савдолари ўтказиш натижалари бўйича берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат қилувчи органлар вакилларига улар савдо комплексларида ўз функцияларини амалга ошираётганда ҳамроҳлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчилар билан тузилган турғун савдо шохобчаларининг ижара шартномасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ва унга ўзгартиришлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, сотувчилар ва харидорлар учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1610. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо субъектлари ва ўз ходимлари томонидан Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси ишларини ва унинг фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга оширишни белгиловчи ва савдо комплекси жойлашган ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишни, эпидемик ва экологик хавфсизликни таъминловчи қоидалар ва нормаларга қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплексининг нормал фаолият кўрсатиши учун жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти юзасидан зарур шароитларни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюмларни сақлаш жойлари ҳамда сотувчилар ва харидорларга аравачаларни ижарага бериш пунктлари ишлари учун масъулларни буйруқ билан тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюмларни сақлаш жойлари, аравачалар берилганлиги учун тўловларни фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси ва унга туташ ҳудудни, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1611. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларни таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорларга хизмат кўрсатишда юзага келадиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтари мавжуд бўлишини таъминлаш ҳамда уни харидорларнинг биринчи талабига кўра тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар кассалари ва инкассация пунктлари ишлари учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нақд тушуми ҳар куни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) инкассация қилинишига (топширилишига) кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1612. Савдо комплекси маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, назорат қилувчи органлар ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1613. Савдо комплекси маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, белгиланган савдо қоидалари бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарияти Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари нормаларига риоя қилинмаганлиги ва уларга риоя этилиши бўйича савдо комплекси маъмурияти ходимлари томонидан зарур назоратнинг йўқлиги юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарлари ижара тўловлари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланганлиги, шунингдек турғун савдо шохобчаларининг жисмоний шахсларга улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 402-модда)