18.05.2017 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2017 йилдаги 292-сон
Date of entry into force
22.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасига берилган ҳамда унинг таркибида янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори билан Тарих институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) таркибига ўтказилганлиги, шунингдек В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи (кейинги ўринларда янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар деб аталади) янгидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
археологик ва этнологик тадқиқотларнинг назарий ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш, XIX асрнинг иккинчи ярми — ХХ аср боши Ўзбекистон тарихини тизимли ўрганишни ташкил этиш, холисона ёндашув асосида ўзбек халқининг давлатчилиги тарихи бўйича тадқиқотларни амалга ошириш, ўтмишнинг сохталаштирилишига йўл қўймаслик, жаҳоннинг цивилизацион ривожланиши билан боғлиқликда Ўзбекистоннинг янги ва энг янги тарихи билан боғлиқ масалаларни ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш — Фанлар академияси Тарих институтининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
математика фанлари: алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенглама ва математик физика, динамик тизимлар назарияси, геометрия ва топология, эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, амалий математика ва математик моделлаштириш математика фанларининг устувор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш — Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институтининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро физикаси, элементар зарралар ва амалий ядро физикаси, қаттиқ жисм радиацион физикаси ва наноматериаллар физикаси, ядро аналитикаси ва радиокимё, илмий приборсозлик ва амалий электрониканинг истиқболли йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш — Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электроника, фотоника, молекуляр физика ва иссиқлик физикаси, ярим ўтказгичлар ва янги материаллар технологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, замонавий жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда оригинал ион-плазма, лазер технологияларини ишлаб чиқиш — Фанлар академиясининг У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва синтетик полимерлар, нанокомпазицион материаллар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, нанокимё, нанофизика, юқори молекуляр бирикмалар нанотехнологиялари соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, полимер асосида учинчи авлод энергиянинг муқобил манбаларини яратиш, маҳаллий полимер препаратлар, материаллар ва технологияларни яратиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш — Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шарқ тилларидаги қадимги ва ўрта асрлар шарқ қўлёзмалари ва тарихий ҳужжатларни сақлаш, тизимлаштириш, реставрация қилиш, рақамлашни таъминлаш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини яратиш ва жорий этиш, улар чуқур ўрганилишини ва илмий тавсифлари тузилишини ташкил этиш — Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 485-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек тили, адабиёти ва фольклорларининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини тадқиқ этиш, ўзбек тилининг базавий академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, ўзбек тилининг фонетик тизими бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўзбек тили, адабиёти ва фольклорининг тарихий ривожланиши тамойилларини, шунингдек замонавий тил ва адабий жараёнлар қонунларини, миллий-адабий анъаналарнинг тил ва адабиётнинг ҳозирги ҳолатига таъсири масалаларини тадқиқ этиш, тиллар ва адабиётларнинг ўзаро алоқаси билан боғлиқликда ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хослигини ўрганиш — Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 ноябрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/891/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 ноябрдаги 891-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/891/0216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тарих институти, В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг тузилмалари 1 — 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, илмий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини, шунингдек ноёб илмий объект сифатида янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларнинг алоҳида бўлинмаларини жорий сақлаб туриш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган тушумлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фанлар академияси икки ой муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларнинг уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ва улар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларни юқори малакали илмий кадрлар ва истиқболли ёш мутахассислар билан бутлашни таъминласин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда янгидан ташкил этилган илмий муассасаларнинг илмий тадқиқотлари мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга ва жаҳон илмий ютуқлари даражасига мувофиқлигини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг илм-фанни кўплаб талаб этадиган технологияларга реал эҳтиёжидан келиб чиқиб ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий қайта ўзгартиришларни ҳисобга олиб танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика илмий ташкилотларнинг ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлигининг Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ тадқиқотчилик ядро реактори фаолият кўрсатишини давом эттириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларнинг илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси эса қабул қилиб олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 12-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Фанлар академиясининг Тарих институти Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 5-уй манзилида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академиясининг Микробиология институти Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тугатилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-техник лойиҳалари, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулкини, шу жумладан автотранспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларини бир ой муддатда тўлиқ хатловдан ўтказсинлар, уларни Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасаларига берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 09/20/366/0740-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4526-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 07/19/4526/4064-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4526-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 07/19/4526/4064-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 09/20/366/0740-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
9-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб 60 нафаргачани, шу жумладан илмий ходимлар 51 нафаргачани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.
(9-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 09/20/139/0283-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
10-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292- сон қарорига
11-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлар илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида
(11-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) Илмий ташкилотлар илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини бошқариш, шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма Фанлар академиясида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна шахсий ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда Фанлар академияси илмий ташкилотларнинг илмий тадқиқотларда салмоқли натижаларга эришган илмий ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатини рағбатлантиришга йўналтирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғармани бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма маблағларини бошқариш Фанлар академиясининг Президиуми томонидан амалга оширилади. Қуйидагилар Фанлар академияси Президиумининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил чораги якунлари бўйича Жамғарма даромадлари ва маблағлари харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармага хорижий грантларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағларига жорий хизмат кўрсатиш, шунингдек уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Фанлар академиясининг молия-иқтисодиёт бўлими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси илмий ташкилотларнинг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар Фанлар академиясининг илмий ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси Фанлар академияси Президиуми томонидан ҳар йили 25 декабргача тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва кейинги йилда ушбу Низомда белгиланган мақсадларда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Фанлар академияси Президиумининг қарорлари асосида ҳамда тегишли йилга даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фанлар академияси Президиумининг илмий ташкилотлар илмий ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш шартларида йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарор Фанлар академияси Президиуми аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда, Фанлар академияси президентининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма маблағлари Фанлар академияси илмий ташкилотларининг илмий тадқиқотларнинг салмоқли натижаларига эришган илмий ходимларини уларнинг базавий маошларига шахсий устамалар белгилаш ва (ёки) бир йўла мукофотлаш йўли билан моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар соҳасида юқори даражадаги янги натижаларга эришган (янги назариялар, қонуниятлар, ҳодисалар, самаралар, тадқиқот усуллари, янги натижаларни нуфузли, иқтибослар кўп олинадиган илмий журналларда эълон қилиш, монографиялар, дарсликлар ва шу кабиларни нашр этиш);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академиясининг илмий ташкилотларда бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишга диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилган;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги амалий муҳим натижаларга эришган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларига ва ишлаб чиқаришга илмий тадқиқотларнинг янги амалий муҳим натижаларини (янги материаллар, технологиялар, приборлар, машиналар, қурилмалар ва шу кабиларни) жорий этган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича расмийлаштирилган, лицензиялаш ва амалий қўллаш учун истиқболли бўлган Ўзбекистон Республикаси патентлари ва халқаро патентларни олган илмий ходимлар Жамғарма маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Илмий тадқиқотларда салмоқли натижаларга эришган илмий ходимларга ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мезонларга боғлиқ равишда Жамғарма маблағлари ҳисобига базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдоригача шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий устаманинг аниқ миқдори Фанлар академияси Президиумининг қарори билан 3 ойгача бўлган муддатга белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Илмий ташкилотларнинг илмий ходимларига Жамғарма маблағларидан бир йўла мукофотлар тўлаш улар томонидан ярим йилда ва бир йилда олинган илмий тадқиқотлар натижалари якунлари бўйича базавий лавозим маошининг икки баравари миқдорида тўланади. Мукофотнинг аниқ миқдори ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мезонларга боғлиқ равишда Фанлар академияси Президиумининг қарори билан белгиланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шахсий устамалар ва бир йўла тўланадиган мукофотлар илмий ходимлар учун Фанлар академияси Президиумининг қарори асосида Фанлар академияси президентининг буйруғи билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Илмий ходимларга белгиланадиган шахсий устамалар ва бир йўла тўланадиган мукофотнинг умумий ҳажми бир йилда тегишли илмий ходимнинг базавий лавозим маошининг тўрт бараваридан ортиқ миқдорда бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма маблағларидан, зарурат бўлганда, илмий ходимларга бир йилда битта базавий лавозим маоши миқдорида бир йўла моддий ёрдам бериш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Назорат, ҳисоб ва ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши, шунингдек Жамғарма ҳисобидан бир йўла мукофотлар тўланишини белгилашнинг холислиги ва тўғрилиги учун Фанлар академияси президенти жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига
13-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги 152-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 222-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Илмий ишлар бўйича проректор — Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти директори» блоки «Илмий ишлар бўйича проректор» блоки билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти» ва Ўзбек тили ва адабиёти музейи» блоклари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон;
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 371-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/891/0216-сон, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон, 22.11.2019 й., 07/19/4526/4064-сон; 11.03.2020 й., 09/20/139/0283-сон; 09.06.2020 й., 09/20/366/0740-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 09.03.2022 й., 09/22/102/0190; 31.08.2022 й., 09/22/485/0789-сон; 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)