Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2019 10.05.2017 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.2017 йилдаги 266-сон
Date of entry into force
15.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одамларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлашни таъминлайдиган жамиятда аҳоли саломатлигини ташкил этиш тизимини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш ва кундалик амалиётга жорий этиш, илғор халқаро тажрибага, замонавий фаннинг тенденцияларига ва амалий соғлиқни сақлаш эҳтиёжларига мувофиқ касалликларнинг айрим турлари маҳаллий тарқалишининг олдини олиш ва унга тезликда эътибор қаратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Одамларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини жорий этиш, касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси, касалликларни даволаш сиёсатидан устун даражада касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси сиёсатига қайта йўналиш олиш — жамиятда аҳоли саломатлигини ташкил этиш тизимини шакллантиришнинг асосий мақсади деб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиалларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Институт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Институт ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш масалаларида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ахбороти, шу жумладан давлат ва идоравий тиббиёт статистикаси тизими тўпланишига методологик раҳбарлик қилиш, аҳоли соғлиғининг ҳолатига ва касалликлар тарқалишига таъсир қилувчи тенденциялар ва қонуниятларни аниқлаш мақсадида зарур текширишлар ва сўровлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳолиси соғлиғининг ҳолати устидан мониторинг олиб боришнинг ягона электрон тизимини ташкил этиш ҳамда замонавий ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва умрини узайтиришнинг аниқ чоралари бўйича тавсиялар жорий этилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ахбороти ва статистикасини чуқур таҳлилий қайта ишлаш, кейинчалик шу асосда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш моделини такомиллаштириш, жамият саломатлигининг бутун тизимини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳам умуман республика бўйича, ҳам айрим минтақаларда касалликларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашнинг, касалликлар профилактикасининг аниқ тамойиллари ва механизмлари, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатининг профилактик тиббиёт билан интеграциясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш ҳамда унинг тармоқлари ва ресурсларини ривожлантириш бўйича самарали дастурларни ишлаб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Институтга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ахбороти ва статистикасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида соғлиқни сақлашнинг барча ташкилотлари учун ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича методологик ва тартибга солувчи марказ функцияларини ижро этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган шакллар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан — давлат статистикаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизимининг бевосита тиббиёт ташкилотларидан — идоравий статистика бўйича барча зарур тиббиёт ахборотини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касалликлар кўпайган ҳолатларда сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш учун, шунингдек уларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун жойларнинг ўзига чиқиб зарур қўшимча текширишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, тегишли ҳудудларда аҳолининг касалликларга чалинишининг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича таклифлар ва тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлигига, зарурат бўлганда эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига соғлиқни сақлаш тизимини, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирига Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаси тузилмасига зарурат бўлганда ходимларнинг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтни сақлаб туришга, унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, шу жумладан 2 та автотранспорт воситасини сақлашга ва Институтнинг бошқа эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институтни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 735-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1044-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг Уставини ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг намунавий низомини ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия ташкил этсин ва уни юқори малакали, замонавий фикрлайдиган ходимлар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигига 2018 йилда ва кейинги йилларда Институт ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек уларни зарур мебель, ташкилий техника ва инвентарь билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларининг капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилишини, шунингдек зарур бюджет маблағлари ажратилишини, шу жумладан 1 та автотранспорт воситасини сақлашга маблағлар ажратилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда уларнинг таъсирини мажбурий ҳисобга олиш, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик тамойилига, касалликлар ўсиши эҳтимолининг олдини олишга йўналтирилган тадбирларни биринчи навбатда амалга оширишга амал қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Соғлиқни сақлаш тизимининг статистика кўрсаткичлари тезкорлигини, ишончлилиги ва холисоналигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолияти кўрсаткичлари тўлиқ қамраб олинишини назарда тутувчи статистика ҳисоботининг ягона электрон тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин, унга ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча тиббиёт ташкилотларини жалб этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 10 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига
1-ИЛОВА

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 36 бирлик, шу жумладан илмий ходимлар — 28 бирлик, бошқарув ходимлари — 8 бирлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига
2-ИЛОВА

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони 16 — 21 бирлик, шу жумладан илмий ходимлар — 12 — 17 бирлик, бошқарув ходимлари — 4 бирлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ҳудудий бўлинмаларининг ходимларнинг чекланган умумий сони ушбу қарор билан тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомга 1-илованинг ўн биринчи хатбошидаги «Саломатлик институти ва тиббий статистика» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 8-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республика ҳудудларида аҳоли орасида соғлом овқатланиш тамойиллари фаол тарғиб қилинишини таъминлайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 35-сон, 467-модда) билан тасдиқланган 2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш чора-тадбирлари комплексининг 13-позицияси «Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа» устунидаги «Саломатлик ва тиббий статистика институтининг минтақавий филиаллари» сўзлари «Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 342-модда, 38-сон, 1044-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)