Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2011 16.06.2004 йилдаги 286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 16.06.2004 йилдаги 286-сон
Date of entry into force
16.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 08.06.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ РЕСПУБЛИКА АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;

муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 10 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги бош директорига, зарурат бўлганда, агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлимини Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги (агентлиги)га айлантириш тўғрисида» 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 13 августдаги 413-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 16 июндаги 286-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 16 июндаги 286-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентликнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек Агентлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида ижодий уюшмалар жамғармаларига маблағлар йиғишда Агентлик томонидан олинадиган воситачилик ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатлар даромадлардан ошиб кетган тақдирда тафовут давлат бюджети ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлардан, уларнинг ҳуқуқий ворисларидан ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларидан олинган ваколатлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган шартномалар асосида муаллифлик пулини тўплаш, тақсимлаш ва муаллифларга, уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларига тўлашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ва бузилган тақдирда уларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида белгиланган намунада гувоҳнома беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги хорижий қонун ҳужжатларини ҳамда уларни қўлланиш тажрибасини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида битимлар ва шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва бошқа ташкилотлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича ўтказиладиган илмий анжуманларда, симпозиумларда, конференцияларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича илмий конференциялар, семинарлар, курслар ва бошқа тадбирлар ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ваколатли давлат органлари билан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги бузилишларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлар ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир масалалар бўйича манфаатларини суд органларида ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича эксперт хулосалари бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-методик ва ахборот материаллари ҳамда бошқа нашрларни чоп этиш ва тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари, бошқа муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар эгалари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланувчилар ўртасида шартномалар тузишда, тегишли ваколатларни беришда воситачилик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик ўз ваколатлари доирасида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.
(11-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.
(11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик бош директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш учун жойларда ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида инспекторларга эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 275-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда)