04.05.2017 йилдаги ПҚ-2950-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.05.2017 йилдаги ПҚ-2950-сон
Date of entry into force
05.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда аэропорт инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Тошкент» халқаро аэропорти» давлат унитар корхонасига Ислом Каримов номи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг ҳар томонлама тайёрланишини ва асосланишини таъминлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Махсус комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган Комплекс чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режим-қўриқлаш чора-тадбирлари тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, аэропортда замонавий, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига йўловчиларнинг божхона, чегара ва иммиграция тартиботларидан ўтиш вақтини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд таркибни танқидий таҳлил қилиш ҳамда божхона, чегара ва иммиграция хизматлари, ички ишлар органлари ва аэропортда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ходимлари барча тоифаларини танлашга нисбатан талабчанликни ошириш, улар томонидан хизмат ваколатларининг ҳар қандай тарзда суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш, Ўзбекистоннинг бош ҳаво бандаргоҳида ўзбек халқига қадимдан хос бўлган самимий илтифот ва меҳмондўстлик муҳитини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутган ҳолда аэропортнинг тегишли инфратузилма хизматлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг багажи билан ишлашнинг технологик жараёнини оптималлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш, ободонлаштириш масалаларини комплекс ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аэропортнинг барча хизматлари фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янада қулай шарт-шароитларини яратиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 4 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2950-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2950-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

Раматов А.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

Тян В.Н.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Комилов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Хўжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

Ғаниев Э.М.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири

Муратов М.М.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Мирзаев Р.Э.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — чегара қўшинлари қўмондони

Тохирий В.М.

Давлат божхона қўмитаси раиси

Шарапов А.К.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Усманов Р.Ж.

Тошкент шаҳри ҳокими

Махкамов И.Р.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, комиссия котиби

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)