Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2895-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2895-сон
Date of entry into force
19.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиб ўтилсинки, мамлакатимизнинг мустақил ривожланиши даврида мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш бўйича тизимли ишлар доирасида 30 мингдан ортиқ давлат объекти, шу жумладан, 6,5 мингта йирик ва ўрта корхона хусусий мулк қилиб сотилди. Натижада ҳозир нодавлат секторига ялпи ички маҳсулотнинг 81 фоизидан кўпроғи, саноат ишлаб чиқаришининг 94 фоизи ва барча банд аҳолининг 82 фоизидан зиёди тўғри келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо шу билан бирга, танқидий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бир қатор корхоналарни хусусийлаштириш кутилган натижаларни бермади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, республика минтақаларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ишларининг бориши билан танишиш натижалари хусусийлаштирилган корхоналарнинг мулкдорлари ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланмаётгани ва корхоналарни узоқ муддатли ривожлантириш билан шуғулланмаётгани, ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришларни тикламаётганлиги ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий технологияларни жорий этмаётганлигини кўрсатмоқда. Мазкур ҳолатлар Тошкент шаҳрида аввал хусусийлаштирилган «Реле ва автоматика», «Алгоритм» заводлари, Самарқанд шаҳридаги «Қизил двигатель» ва Лифтсозлик заводлари, Ғиждувон ип йигирув фабрикаси, Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги парранда фабрикаси, Термиз шаҳридаги «16-сонли ғишт заводи» ва бошқа кўплаб объектлар мисолида кўриниб турибди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, аввал хусусийлаштирилган корхоналар негизида 2 мингдан ортиқ паст рентабелли ва зарар кўраётган кам қувватли хўжалик субъектлари, шу жумладан, мингдан ортиқ ишламаётган ҳамда деярли бўш ётган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ер участкалари ва ишлаб чиқариш хоналари аниқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари хусусийлаштирилган корхоналарнинг асл ҳолатини ўрганиш, уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва молиявий-иқтисодий аҳволини мониторинг қилиш, мавжуд муаммоларни таҳлил этиш ва сабабларини аниқлаш, уларни кредит ва моддий ресурслар билан таъминлашда, муҳандислик-ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклашда, ички ва ташқи савдо бозорларини топишда амалий кўмак бериш билан суст шуғулланмоқдалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юзага келган ҳолат ваколатли органларнинг хусусийлаштирилган корхоналарга ёндашувлари, улар билан ишлаш принциплари ва усулларини тубдан ўзгартиришни, фаолият самарадорлигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишлаб чиқаришни тиклаш ва ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг асосларини ўргатиш, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг молиявий манбаларини кенгайтиришни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришдаги муҳим вазифа сифатида хусусий мулкнинг устувор ролини кучайтириш ва хусусийлаштирилган объектлар негизида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг мавжуд улкан иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни жадаллаштириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш ҳисобига улар иқтисодий ўсишнинг локомотиви бўлиб қолишлари керак. Хусусийлаштирилган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш яқин йилларда республика минтақалари ва бутун мамлакатни ривожлантиришда кучли омил бўлишини таъминлаши даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буларнинг барчаси хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни республика Ҳукуматининг ва ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ғоят муҳим вазифаларидан бири этиб қўймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини тубдан оширишни, хусусийлаштирилган корхоналар негизида амалга оширилаётган лойиҳаларни тизимли ва манзилли қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, шунингдек, белгиланган вазифаларни амалга оширишда ваколатли органлар фаолиятини зарур даражада мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Комиссия иловага мувофиқ таркибда тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини унга юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган корхоналарнинг реестрини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, улар фаолиятининг доимий мониторинги ва таҳлилини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, «йўл хариталари»ни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнес-режалар ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молия бошқаруви масалалари ва бошқа фанлар бўйича хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимлари учун доимий фаолият юритадиган ўқув курсларини ташкил этишга йўналтирилган Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиалларини барпо этиш ҳамда улар фаолиятини самарали ташкиллаштиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, қўмита кадрларини тизимли равишда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия (А.Н. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раҳбарлари, марказий аппарати бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, бўйсунувчи тузилмаларнинг бошлиқлари аттестациядан ўтказилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестация натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини қўмитага юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошира оладиган юқори малакали, ташаббускор ва виждонан ишлайдиган раҳбар кадрлар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш, хусусийлаштирилган корхоналарни қайта тиклаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган аниқ чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари мунтазам тинглаб турилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2895-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2895-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси

Г.К. Саидова

иқтисодиёт вазири

Б.А. Ходжаев

молия вазири

А.А. Абдуҳакимов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

М.М. Икрамов

адлия вазири

Ш.Х. Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

Б.Р. Парпиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

лавозими бўйича

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

У.Ж. Суннатов

Бош прокурор ўринбосари

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Б.М. Мирусмонов

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

У.З. Салимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Касб-ҳунар таълими маркази директори

А.Э. Шайхов

Савдо-саноат палатаси раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппаратининг бош мутахассиси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 270-модда;Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)