Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003 02.08.1999 йилдаги 373-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.08.1999 йилдаги 373-сон
Date of entry into force
02.08.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧАКАНА БОЗОРЛАРИ ҲУДУДИДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Отчопар буюм бозори» очиқ акциядорлик жамиятининг иш тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бошқа чакана бозорларига ҳам татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ва 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жисмоний шахслар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти тартибида истеъмол товарлари сотиш ва хизматлар кўрсатиш учун чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплекслари ҳудудига тадбиркорда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган ҳамда даромаддан олинадиган солиқ тўланганлиги тўғрисида солиқ инспекциясининг белгиси қўйилган гувоҳнома мавжуд бўлган ҳолдагина қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплексларида (кейинги ўринларда бозорлар деб аталади) жисмоний шахслар томонидан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Тартиб деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олган ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш дафтарини юритишдан озод қилинадилар ва мазкур қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ қайд этилган ставка бўйича солиқ тўлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилаётган жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг қайд қилинган ставкаси озиқ-овқат товарлари учун — ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ўттиз бараваригачани, ноозиқ-овқат товарлари учун — ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан йигирма бараваригачани ва хизматлар кўрсатувчилар учун — ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригачани ташкил этади. Бир жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилган тақдирда солиқ озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун белгиланган миқдордан келиб чиқиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорларда жой бериш, савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўлов ундириш ва савдо жойи ижарага олинганлиги учун талонлар бериш чакана бозорлар дирекциялари томонидан фақат чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва ундаги даромаддан олинадиган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органларининг белгиси асосида амалга оширилади. Чакана бозорлар раҳбарлари мазкур талаб бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавоб берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорларда чакана савдо фаолиятини амалга оширишни ва хизматлар кўрсатишни хоҳловчи жисмоний шахслар тегишли солиқларни ва савдо жойи учун ижара ҳақини камида бир ой муддатга олдиндан тўлашлари керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана бозорлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий молия ва солиқ органлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг қайд қилинган ставкалари миқдорларини ҳар бир аниқ чакана бозорда улар жойлашган жойни ва савдо оборотига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур қарор билан белгиланган кўрсаткичлар доирасида ҳар йили белгиласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги тартиб жорий этилгунга қадар чакана бозорлар ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи жисмоний шахслар ўртасида зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини ташкил этсинлар ва ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заруриятга кўра умумий фойдаланишдаги турғун савдо павильонлари принципи бўйича озиқ-овқат товарларини сотишга ихтисослаштирилган озиқ-овқат бозорлари ва савдо марказлари ташкил этсинлар, уларда товарларни жойлаштириш учун улгуржи базалар, мева-сабзавот комбинатлари, бозорлар ва бошқа мавжуд иншоотларнинг бўш турган майдонлари ва қувватларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни ва чакана бозорлар ҳудудида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни ўз вақтида тайёрлаш ва беришни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси чакана бозорлар ҳудудида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслардан бюджетга солиқлар ўз вақтида тушиши устидан самарали назоратни таъминлашнинг таъсирчан чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирликлар ва идоралар ўз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 2 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
373-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
2 августдаги 373-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплексларида жисмоний шахслар томонидан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплексларида (кейинги ўринларда — бозорлар деб аталади) ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга ошираётган жисмоний шахслар томонидан чакана савдо қилиш қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш учун жисмоний шахс:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркор сифатида ўзининг доимий яшаш жойидаги ҳокимликда рўйхатдан ўтиши ва хусусий тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги тегишли гувоҳномани олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор жойлашган жойдаги солиқ органидан муайян бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳокимлик томонидан берилган 1-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳномани олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи битта гувоҳнома бозорда битта савдо қилиш (хизмат кўрсатиш) жойи учун ҳуқуқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бозорда савдо ва хизматлар кўрсатиш жойлари сони бозор дирекцияси томонидан белгиланади ва бозорлар жойлашган жойдаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бозордаги савдо қилиш жойлари ва хизматлар кўрсатиш учун мавжуд бўш жойларнинг ҳисобини, бозорда савдо қилаётган ва хизматлар кўрсатаётган шахслар реестрини, шунингдек, бозорда савдо қилишни ёки хизмат кўрсатишни хоҳловчи навбатда турганлар рўйхатининг доимий тезкор ҳисобини юритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Савдо жойлари дастлаб тақсимланаётганда, мазкур Тартибга мувофиқ, бозордаги бўш ва бўшаб қолган жойларда савдо қилиш устувор ҳуқуқига бозорда илгари савдо қилган ёки хизматлар кўрсатган ва савдо қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш қоидаларини бузмаган шахслар эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Тартиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчи жисмоний шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор бўлмаган, бироқ шахсий буюмини бозорда бир марта сотаётган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди. Бозор маъмурияти савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўлов ундирган ҳолда уларга махсус ажратилган жойдан жой беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи жисмоний шахслар хусусий тадбиркорлар сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий яшаш жойидаги ҳокимликларда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга хусусий тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар бозорда чакана савдо қилиш ёки хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани расмийлаштириш учун бозор жойлашган жойдаги ҳокимликка қуйидагиларни тақдим этишлари зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт (шахсан кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (шахсан кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 та фотосурат (3,5 х 4,5см).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман (шаҳар) ҳокимлиги барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризани қабул қилиб олгач:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус дафтарда (тикиб боғланган, тартиб рақами қўйилган ва туман (шаҳар) ҳокими имзоси ҳамда ҳокимлик муҳри билан тасдиқланган) рўйхатдан ўтказиш ёзувини қайд этади ва сотувчининг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, паспортга оид маълумотларни, ҳисобга олинганлик, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни қайд этади, унинг рўйхатдан ўтказиш рақамини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачига ундан ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида квитанция беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки иш куни мобайнида, бўш ўринлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, аризачига бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади, аризачининг қўлига қарор нусхасини беради, шунингдек бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани расмийлаштиради, уни бозор жойлашган жойдаги солиқ органига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимликнинг хусусий тадбиркорга бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги қарорида ёзиб берилган гувоҳноманинг тартиб рақами кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бозорда бўш савдо қилиш жойлари бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги тадбиркорга унинг навбатининг тартиб рақами кўрсатилган (2-иловага мувофиқ шаклда) маълумотнома беради ёки тадбиркорнинг хоҳишига кўра бошқа бозордаги бўш жойни (мавжуд бўлганда) таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозорлар дирекцияси бўш жойлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни матбуотда ҳар ойда эълон қилиб боради, шунингдек, кўрсатиб ўтилган маълумотларни бозорлар ҳудудидаги ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларидаги ахборотлар стендларига илиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навбатда турганлар рўйхати туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ахборотлар стендларига илиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Тартибнинг 9, 10, 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва расмийлаштириш тартиботларини тезлаштириш учун туман (шаҳар)лар ҳокимликлари бозорлар ҳудудида тегишли марказлар ташкил этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Солиқ органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг унга бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилгани тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилгач, бир иш куни мобайнида тадбиркорга, белгиланган тартибда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан даромадларидан солиқ тўлаш учун белгиланган намунадаги (3-илова) тўлов хабарномасини ёзиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор келгуси ой учун даромаддан олинадиган солиқ тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни ва паспортни тақдим этгач туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинган бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг орқа томонига тегишли белги қўйган ҳолда уни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди ва журналга имзо қўйдириб тадбиркорга гувоҳномани беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор жойлашган жойдаги солиқ органи икки кун муддатда бошқа туман (шаҳар)да доимий яшаш жойига эга бўлган, бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган тадбиркорни ҳисобга қўйгани ва унинг томонидан даромад солиғи тўлангани тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорнинг яшаш жойидаги солиқ органига жўнатишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бозор маъмурияти тадбиркор томонидан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳамда солиқ органларининг даромаддан олинадиган солиқ тўлаганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган гувоҳнома тақдим этилган кунда савдо жойи ижарага олинганлиги учун белгиланган йиғим ундирилишини таъминлайди ва ижаранинг бутун муддатида савдо қилиш учун жой кўрсатиладиган тегишли талон беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар бир муайян бозор учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан алоҳида рўйхатдан ўтказиш журнали юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома тадбиркорнинг аризасига мувофиқ 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Амал қилиш муддати тугагач гувоҳнома бозор жойлашган жойдаги ҳокимликка қайтарилади ёки тадбиркорнинг хоҳишига кўра муддати узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани туман (шаҳар) ҳокимлигига ўз вақтида топширмаслик даромаддан олинадиган солиқни муддати ўтиб кетган барча давр учун ҳисоблашга ва ҳисобланган суммани белгиланган тартибда бюджетга олиб қўйишга сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бозорларда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар тайёрлаш бўйича ҳокимликлар хизматлари пулли ҳисобланади ҳамда бунинг учун тадбиркорлар томонидан тегишли калькуляцияга мувофиқ ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бозорларда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг умумий схемаси 4-иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. БОЗОРДА САВДО ҚИЛИШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган шахслар товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш учун бозор ҳудудига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Савдо фаолиятини амалга оширишда хусусий тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва савдо жойи ижарага олинганлиги ҳақидаги талон доимо тадбиркорнинг ёнида бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳар бир гувоҳнома фақат унинг эгасига чакана савдо қилиш ёки хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Бозор ҳудудида белгиланган тартибни бузган ҳолда чакана савдо қилувчи ёки хизматлар кўрсатувчи шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чунончи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23.1. Бозор ҳудудида чакана савдо қилиш ёки хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасиз ёки бошқа шахсга тегишли гувоҳнома билан савдо фаолиятини амалга оширишга савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаб амалга ошириш сифатида қаралади ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддаси 2-қисмига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиб, қонунни бузиш предметларини мусодара қилиш тарзида жавобгарликка тортилади. Бундай қонунни бузишлар тўғрисидаги материаллар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан протокол билан расмийлаштирилади ва судга оширилади. Бу ҳолда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома эса унинг ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун ҳокимликка қайтарилади;
(23-банднинг 23.1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23.2. Маъмурий жазо кўрилгандан кейин бир йил мобайнида такроран содир қилинган айнан шу хатти-ҳаракатларга айнан шундай хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилган назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб савдо фаолиятини амалга ошириш сифатида қаралади ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси 1-қисмига мувофиқ уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд мол-мулк мусодара қилиниб олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хавфли рецидивист томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) анча миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки мол-мулк мусодара қилиниб, уч йилгача озодликдан билан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўп миқдордаги фойда (даромад) олган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк мусодара қилиниб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай қонунбузишлар тўғрисидаги материаллар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан протокол билан расмийлаштирилади ва судга оширилади.
(23-банднинг 23.2-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда жисмоний шахс бозорда савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома эса унинг ҳақиқий эгасига нисбатан чора кўриш учун ҳокимликка қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23.3. Гувоҳномани савдо фаолиятини амалга ошириш учун бошқа шахсга бериш қатъий тақиқланади ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланади. Туман солиқ инспекцияси ушбу бузилишни аниқлашган ички ишлар органлари тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг 1-қисмига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солади. Бу ҳолда жисмоний шахс савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома эса олиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ЧИҚАРИШ ВА САҚЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади. Гувоҳномалар шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тайёрланади, ҳокимликлар уларнинг ҳисобга олиниши ва сақланиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. МАЗКУР ТАРТИБГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Тартибга риоя этилишини назорат қилиш тегишли ҳокимликлар ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олд томони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
жойлашган чакана бозорлар, савдо
марказлари ва савдо комплексларида
жисмоний шахслар томонидан чакана
савдо қилиш ва хизматлар
кўрсатиш тартибига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ф О Т О‎

‎‎
Чакана савдо қилиш
‎ва хизматлар кўрсатиш
‎ҳуқуқини берувчи _____-сон
‎ГУВОҲНОМА

‎ ‎

Мазкур гувоҳнома‎
___________________________________________________________________га‎

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф. И. О.)‎

_____________________________________________________________________‎

(якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги‎

_____________________________________________________________________‎‎

ҳақидаги гувоҳноманинг рақами,‎ санаси ва уни берган орган кўрсатилади)

_____________________________________________________________________‎‎

(паспорт серияси, рақами, санаси ва уни берган орган кўрсатилади)‎

_______ йил «____»___________дан ______ йил «______»________________гача ‎
___________________________________________________________________да ‎

(бозорнинг тўлиқ номи ва савдо қилиш жойи кўрсатилади)‎

чакана савдо қилиш (хизматлар кўрсатиш) ҳуқуқини беради‎

Мазкур гувоҳнома шахсларни бозор дирекцияси томонидан ундириб олинадиган савдо қилиш жойи учун ижара ҳақи тўлашдан озод қилмайди.
‎Савдо қилиш жойи ижараси учун ҳақни ва даромаддан олинадиган белгиланган солиқни ўз вақтида тўламаслик чакана савдо қилиш (хизматлар кўрсатиш) ҳуқуқидан маҳрум этишга ва мазкур гувоҳноманинг бекор қилинишига сабаб бўлади.
‎Бозорларда гувоҳномасиз чакана савдо қилиш (хизматлар кўрсатиш) тақиқланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади. Гувоҳнома амал қилиш муддати тугагандан кейин ҳокимликка қайтарилиши керак.
‎Гувоҳномани туман (шаҳар) ҳокимлигига ўз вақтида топширмаслик даромаддан олинадиган солиқни муддати ўтиб кетган барча давр учун ҳисоблашга ва ҳисобланган суммани белгиланган тартибда давлат бюджетига олиб қўйишга сабаб бўлади. ‎

Туман (шаҳар)
‎ҳокими (ҳоким ўринбосари) ‎‎

Имзо
‎Туман (шаҳар)
‎ҳокимлигининг гербли муҳри ‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Орқа томони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги маълумотлар:‎‎
Рўйхатга олиш рақами _________________‎
Сана:‎
_____________ йил «________»______________‎

________________________________________________‎

(Ҳисобга қўйган солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр ‎)

_____________ йил учун даромаддан олинадиган солиқ тўланганлиги ҳақида маълумотлар:‎
Январь

_________________‎

______________________________________‎

сумма‎

Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Февраль‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Март‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Апрель‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Май‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Июнь‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Июль‎

_________________‎

______________________________________‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎
Август‎

_________________‎

______________________________________‎‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎‎
Сентябрь‎

_________________‎

______________________________________‎‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎‎
Октябрь‎

_________________‎

______________________________________‎‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎‎
Ноябрь‎

_________________‎

______________________________________‎‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎‎
Декабрь‎

_________________‎

______________________________________‎‎
сумма‎ ‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органи раҳбарининг Ф. И. О. Имзо ва муҳр‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
жойлашган чакана бозорларда, савдо
марказлари ва савдо комплексларида
жисмоний шахслар томонидан чакана
савдо қилиш ва хизматлар
кўрсатиш тартибига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бозорда чакана савдо фаолияти (хизматлар кўрсатиш)ни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун навбатда турувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА‎

Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики:‎
Фамилияси‎‎ ‎‎‎
Исми‎
Отасининг исми‎
Паспорт‎ Серияси‎

№‎

‎‎томонидан берилган ‎

‎‎берилган санаси‎

‎‎
доимий яшаш жойи‎‎
‎‎
ҳисобга қўйилган ва _______________________________ бозорида чакана савдо ‎‎
(хизматлар кўрсатиш)ни амалга ошириш учун _____________________________
‎рақам билан навбатда турувчилар рўйхатига киритилган.‎

Туман (шаҳар) ҳокими (ҳоким ўринбосари) ‎‎

‎‎Имзо
‎Туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
жойлашган чакана бозорлар, савдо
марказлари ва савдо комплексларида
жисмоний шахслар томонидан чакана
савдо қилиш ва хизматлар
кўрсатиш тартибига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромаддан солиқ тўлаши ҳақида тўлов хабарномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарнома‎‏‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏







‎хазиначи
_____________‎ КТУТ коди‎ ‎‎
Тўловни олувчи‎
‎‎Банк муассасаси__________________________‎
Олувчининг
‎ ҳисоб рақами ‎

ФА‎

___________________________________________________‎‎

тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми‎

___________________________________________________‎‎‎

яшаш жойи‎

тўлов тури‎

вақти

миқдори‎‎‎

‎‎

қирқиш чизиғи ‎‎‎
‎‎_______________________________________________________________________________
‎‎

‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‎‎‎
_____________‎ КТУТ коди‎‎ ‎‎
Тўловни олувчи‎‎
‎‎Банк муассасаси__________________________‎
Олувчининг ‎
‎ҳисоб рақами ‎

ФА‎

___________________________________________________‎‎‎

тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми‎ ‎

___________________________________________________‎

яшаш жойи‎ ‎

тўлов тури ‎

вақти‎

Миқдори‎‎

Квитанция‎ ‎‎
хазиначи‎ тўловчи‎‎‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
жойлашган чакана бозорлар, савдо
марказлари ва савдо комплексларида
жисмоний шахслар томонидан чакана
савдо қилиш ва хизматлар
кўрсатиш тартибига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплексларида чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини олишга ҳужжатларни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Бажарувчи‎

Ҳужжатлар рўйхати‎

Муддати‎

Масъуллар‎

1.‎ Жисмоний шахс – якка тартибдаги тадбиркор (доимий яшаш жойидаги ҳокимликда белгиланган тартибда рўйхатда ўтказилган) ‎ Бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига) қуйидагиларни тақдим этади:
‎1. Ариза;
2. Паспорт (шахсан кўрсатилади);
‎3. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (шахсан кўрсатилади);
‎4. 2 та фотосурат (3,5 х 4,5 см). ‎
2.‎ Бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлиги‎ 1. Рўйхатдан ўтказиш ёзувини қайд этади, ариза берувчига ундан ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида квитанция беради. Ҳужжатларни қабул қилишда‎ Бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими‎‎
‎2. Бўш жойлар борлигини ҳисобга олган ҳолда ариза берувчига бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади, қарор нусхасини ариза берувчининг қўлига беради, шунингдек бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани расмийлаштиради ва уни бозор жойлашган жойдаги солиқ органига юборади. ‎‎ Икки иш куни‎
3.‎ Бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияси‎ 1. Тадбиркор томонидан унга бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги ҳақидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори нусхаси тақдим этилгач, тадбиркорга жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромаддан солиқ тўлаш ҳақида белгиланган намунадаги (3-илова) тўлов хабарномаси ёзиб беради.
‎2. Тадбиркор томонидан келгуси ой учун даромадга солинадиган солиқ тўланганлиги ҳақидаги квитанция ва паспорт тақдим этилгач туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинган бозорда чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг орқа томонига тегишли белги қўйган ҳолда хусусий тадбиркорни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди ва журналга имзо чектириб гувоҳнома беради. ‎
Бир иш куни‎ Бозор жойлашган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи‎
4.‎ Бозор маъмурияти‎ Гувоҳнома ва ундаги даромаддан олинадиган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органларининг белгиси асосида савдо жойи ижарага олинганлиги учун белгиланган йиғимни ундиради ва ижаранинг бутун муддатида савдо қилиш жойи кўрсатилган талон беради‎ Даромаддан олинадиган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органларининг белгиси қўйилган гувоҳнома тақдим этилган кунда‎ Бозор маъмурияти‎
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 8-сон, 45-модда)