Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017 22.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2860
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг буйруғи, 22.02.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2860
Date of entry into force
27.02.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2860]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2017 йил 30 ноябрдаги 43-Б-сонли «Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2860-1 07.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 ноябрдаги 74-сон «Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2408, 2012 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 597-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АБДУХАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 27 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2017 йил 27 январдаги 3-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон «Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 15 майдаги 122-сон «Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ҳамда кириш ва якуний малака имтиҳонларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом талаблари Марказ томонидан тўлов асосида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқитиш курсларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказга ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмалари мавжуд бўлган ишсизлар ва вақтинча банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахслар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказга ўқишга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида олтмиш кун олдин Марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда қабул режаси тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қабул режасида ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланадиган кун, йўналишлар бўйича қабул квотаси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тасдиқланган қабул режаси асосида Марказ томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган хабар ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида эллик беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Бунда Марказнинг Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шуъбаси бошлиғи ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонларини ўтказиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонларини ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан эллик кун олдин бошланади ва ўттиз кун давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқишга кириш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳужжатларни топширган шахсга уларнинг қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Номзодларнинг ҳужжатлари сақланиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кириш имтиҳонларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директорининг буйруғи билан камида 9 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия раиси — тегишли Меҳнат бош бошқармаси бошлиғи (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия раиси ўринбосари — Марказ директори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия котиби — Марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия аъзолари — Марказнинг масъул ходимлари ҳамда келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кириш имтиҳонлари ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан ўн беш кун олдин бошланади ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида кунда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган кунлар ҳақидаги маълумотлар эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тест саволлари математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ҳамда тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тест саволлари комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Имтиҳон ўтказиш учун Марказ томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга Марказ ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кириш имтиҳонлари комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонига келмаган (соат 9:20 дан кейин имтиҳон ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кириш имтиҳони ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест саволлари 4 та блокдан иборат бўлиб, математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича — 15 тадан ҳамда тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича — 5 та тест саволи бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тест саволларини ечиш учун 2 соат вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Номзодларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши номи, кириш имтиҳони ўтказилган кун ва аудитория рақами, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғри жавоб тест саволи китобидаги тест саволининг ўзида белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кириш имтиҳонини топшириш вақтида номзоднинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Номзодга кириш имтиҳонини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар, аудитория раҳбари ва комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари номзодларга кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Комиссия аъзолари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб икки кун ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўйиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
математика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 4,1 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
физика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот технологиялари ва информатика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Марказга номзодларни ўқишга қабул қилиш тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кириш имтиҳони натижалари комиссия томонидан тест саволларига берилган жавоблар натижаларини барча номзодларнинг тест китоби титул варағига ёзилгандан кейин бир кун ичида эълон қилинади. Тест синовлари натижалари Марказнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган (тегишли квота доирасида) номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Комиссия мажлисининг баёни асосида Марказ директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ўқитиш бошланган кундан бошлаб 10 кун ичида ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчи ариза билан мурожаат қилганда, унинг ўрнига қабул квотаси доирасида тўпланган балларнинг рейтинги бўйича ўқишга қабул қилинадиган номзодлар чизиғининг пастки қисмида энг юқори балл тўплаган номзод ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ҳақидаги маълумот буйруқ чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида Марказ томонидан йўлланма берган тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Кириш имтиҳони натижаларидан норози бўлган номзод Марказ директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Марказ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзод кириш имтиҳони натижасидан норози бўлган тақдирда, кириш имтиҳони натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган аппеляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказда ўқувчиларни ўқитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўқитиш кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланган ўқув дастурига (бундан буён матнда ўқув дастури деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқитиш жараёни 6 ойгача Марказда назарий ва амалий дарсларни ҳамда 4 ойгача ишлаб чиқариш амалиётини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўқувчиларнинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун Марказда жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқувчининг ўқитиш (қайта тайёрлаш) мобайнидаги ҳар бир фан бўйича ўзлаштириши «5» баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Марказнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузган ёки ўқув дастурини ўз вақтида ўзлаштирмаган ёхуд узрсиз сабабларга кўра 36 соатдан ортиқ дарс қолдирган ўқувчилар ўқувчилар сафидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний малака имтиҳонларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ўқувчиларнинг ўқитиш жараёнида эгаллаган билимини ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини белгилаш учун Марказда якуний малака имтиҳонлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Якуний малака имтиҳонлари ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти тугагандан сўнг ўн беш кун ичида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ўқув дастурини ўзлаштирган ўқувчилар Марказ директорининг буйруғига асосан якуний малака имтиҳонига қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Якуний малака имтиҳонлари назарий савол ва касбий амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида 1 та назарий савол ва 2 та касбий амалий топшириқ берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон саволлари ва касбий амалий топшириқлар ўқув дастурида ўрин олган фанлар бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон саволлари ва касбий амалий топшириқлар якуний малака имтиҳонлари бошланишидан икки ой олдин Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Якуний малака имтиҳонларини ўтказиш жадвали якуний малака имтиҳонлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин Марказ директори томонидан тасдиқланади ва эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Якуний малака имтиҳонларини ўтказиш бўйича Марказ директорининг буйруғи асосида малака комиссияси (бундан буён матнда Малака комиссияси деб юритилади) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Малака комиссиясига Марказ жойлашган ҳудуддаги тегишли Меҳнат бош бошқармаси бошлиғи (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) раислик қилади. Марказ директори Малака комиссияси раиси ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Малака комиссиясига ҳар бир йўналиш бўйича (4 та йўналиш бўйича) Марказнинг ўқитувчи ва усталари ҳамда бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларнинг (келишув асосида) соҳа мутахассислари орасидан 4 тадан аъзо киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ўқувчилар назарий саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тўлиқ тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — «5» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «4» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «3» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — «2» балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ўқувчилар касбий амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда — «5» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда — «4» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда — «3» балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмаган деб топилганда — «2» балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ўқувчи томонидан назарий саволга жавоб берилгандан ҳамда касбий амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, тегишли йўналиш бўйича Малака комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Якуний малака имтиҳони натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг ўқувчиларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ўртача арифметик балли «3» баллдан кам бўлган ўқувчи якуний малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Якуний малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан тегишли намунадаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Якуний малака имтиҳонидан ўтмаган ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан имтиҳонни бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний малака имтиҳонини қайта топшириши лозим бўлган ўқувчилар рўйхати, қайта топшириш куни ва вақти Малака комиссияси қарорида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Якуний малака имтиҳонига узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар Малака комиссияси қарорига асосан 1 йил давомида ўтказиладиган навбатдаги якуний малака имтиҳонига келиш ва уни топшириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Якуний малака имтиҳонлари натижасидан норози бўлган ўқувчилар Марказ директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Марказ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчи якуний малака имтиҳонлари натижасидан норози бўлган тақдирда, якуний малака имтиҳонлари натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Ўқувчи томонидан берилган аппелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
.63. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎_______________________туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази

‎‎Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун
‎ЙЎЛЛАНМА

‎‎20___ йил «___» _________‎___

____‎‎_____-сон

Мазкур йўлланма ________________________________________________________га,

(Ф.И.О.)

_______________________ Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун берилди.

‎‎(Марказ жойлашган ҳудуд)

‎‎Туғилган вақти ва жойи: ______йил ________ ________, __________________________

(йил)‎

(кун) ‎

(ой)‎

(туғилган жойи)‎

‎‎Доимий турар жойи: _______________________________________________________

‎‎(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

‎‎________________________________________________________________________
‎‎Паспорт маълумотлари: ________ _____________, ______________________________

(серия)

(рақам)‎

‎‎(ким томонидан ва қачон берилган)

Марказ бошлиғи ________________________________________

_________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(Имзо)

М.Ў.‎ ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

__________________ Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори __________________га ___________________________________(яшаш манзили)‎

‎‎___________________________ да яшовчи ________________________________ дан

(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

‎‎А Р И З А

‎‎Менга __________________________________________________________ йўналиши

‎‎(тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши номи)

‎‎бўйича ________________________ Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун
(Марказ жойлашган ҳудуд)
‎‎ўтказиладиган кириш имтиҳонида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.
‎‎Маълумотим ______________________, ______________________________________

‎‎(йўқ, ўрта, ўрта махсус, олий)

‎‎(тугатган таълим муассасаси номи (агар ўқиган бўлса)

‎‎________________________________________________ ни ______ йилда тугатганман.
‎‎Туғилган вақтим ва жой: _______ йил ______ ____________, ______________________.

(йил)‎

(кун)‎

‎‎(ой)

‎‎(туғилган жойи)

‎‎Доимий турар жойим ______________________________________________________

‎‎(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

‎‎________________________________________________________________________.
‎‎Паспорт маълумотларим: ________ _____________, _____________________________.
(серия)‎

‎‎(рақам)

‎‎(ким томонидан ва қачон берилган)
‎‎Боғланиш учун телефон: ____________________________________________________.
‎‎_____________________________ ______________ _____________________________
‎‎(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(ариза топширилган сана)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 124-модда)