Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021 24.10.2016 йилдаги ПҚ-2640-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.10.2016 йилдаги ПҚ-2640-сон
Date of entry into force
07.11.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлашнинг яхлит тизимини яратиш, қишлоқ хўжалиги экинларига агротехник хизмат кўрсатиш ҳамда зараркунандалар ва касалликлардан сақлаш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, шунингдек «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари акциядорларининг «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унинг таркибига қуйидагилар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидан чиқарилаётган «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари (кейинги ўринларда «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари мулкий қисми негизида ташкил этилаётган «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖнинг туман ва туманлараро бўлимлари, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари негизида ташкил этилаётган «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чигиртка билан курашиш хизматлари, шунингдек, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкилий тузилмасига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари мулки қисми негизида ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг «Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» бўлимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкилий тузилмасига кирувчи Республика агрокимё станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станциялари негизида ташкил этилаётган «Агрокимё станцияси» МЧЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкилий тузилмасига кирувчи Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси негизида ташкил этилаётган «Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси» МЧЖ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларини умумлаштириш йўли орқали минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабнинг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш, шунингдек, минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашни, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимланишининг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган назорат ва сигнал майдонларда радиологик ва токсикологик кузатувларни олиб бориш, агрокимё картограммаларни тузган ҳолда, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги оғир металлар тузлари ва пестицидлар, чўкинди қолдиқлари, тўпланган радионуклидларни таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқни озиқлаш моддалари таъминотини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни дифференциал ва агрокимё картограммаларга қатъиян мувофиқ кўринишда етказиб беришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилиш, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтлар билан курашиш соҳасида фермерлар ва деҳқон хўжаликлари, бошқа ташкилотлар ҳамда аҳолига комплексли аргокимё хизматларини кўрсатиш, шакллантирилган буюртмалар ва кафолат шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари билан курашишнинг биологик усулларини кенг кўламда ривожлантириш ва қўллашга кўмаклашиш, биоматериаллар сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, биолабораторияларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, биологик препаратларни ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида ер майдонлари, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва ёввойи ўтларнинг ривожланиши ва кўпайиб кетишини прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактика ва интеграция чора-тадбирларини ўз вақтида ташкиллаштиришни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖ мулкининг қисмини баланс нархи бўйича ҳамда унинг «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари устав капиталларидаги улушини «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталига берилган қиймати бўйича давлат фойдасига бериш, шунингдек, шунинг ҳисобидан «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда камайтириш тўғрисида «Ўзкимёсаноат» АЖ акциядорлари таклифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Республика ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимё воситалар базаси» АЖ акциядорларининг жамиятни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав капитали «Ўзкимёсаноат» АЖ мулкининг қисмини баланс нархи бўйича ҳамда унинг «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари устав капиталларида улушини «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталига берилган қиймати бўйича топшириш, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари, чигирткага қарши курашиш бўйича хизматлар, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-текшириш институти, Республика агрокимё станциялари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станциялари, Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси мулкининг баланс қиймати ҳисобига шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари, чигирткага қарши курашиш бўйича хизматлар, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-текшириш институти, Республика агрокимё станциялари, Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар агрокимё станциялари, Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораториясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг ижро этувчи аппарати фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш дивидендлар, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти тушумларидан ва бошқа қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш радиологик ва токсикологик кузатувларни олиб бориш, тупроқ ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги оғир металл тузлари ва пестицидлар чўкинди қолдиқлари, тўпланган радионуклидларни таҳлил қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш бюджетдан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва тасдиқланишини таъминласин, белгиланган тартибда унинг устав капиталини шакллантирсин, янги акциялар чиқарилишини ва уларни жойлаштирилишини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав капиталига берилган мулк қисмини «Агрокимёсаноат» ҲАЖ ва «Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати»нинг ҳудудий бўлинмаларига топширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав капиталига топшириладиган мулк ва улушлар қиймати суммасига «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталини камайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖга белгиланган тартибда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг махсус тараққиёт Жамғармасини ташкил этишга ҳуқуқ берилсин, қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг устав капиталидаги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг улушига ҳисобланадиган дивидендларнинг 50 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг тараққиёт Жамғармаси маблағлари мақсадли равишда қатъиян қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари, илмий-тадқиқот ишланмаларини амалга ошириш, янги турдаги ўсимликларини ҳимоя қилиш воситалари, минерал, органоминерал ва комплекс (мураккаб) ўғитларни ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги лабораторияларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш, шунингдек илмий-тадқиқот институтлари, марказлар ва лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг тараққиёт Жамғармаси маблағларини шакллантириш ва мақсадли ишлатиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда 2017 — 2020 йилларда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларни стратегик хом ашёни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритадиган ҳудудий акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополия субъектлари ҳамда тартибга солинадиган нархлар бўйича ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматлар етказиб берувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Қишлоқхўжаликкимё» ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини 5-иловага* мувофиқ таркибда дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларининг инвентаризациясини ўтказиш бўйича Комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия (Г.И.Ибрагимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларини тўлиқ инвентаризация қилсин ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази олдидаги тугатилган фермерлик хўжаликларининг кредиторлик қарзларини реструктуризация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ва унинг бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига бўлган тўлов қарзлари бўйича қўлланилаётган молиявий санкциялари суммаларини бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2022 йилнинг 1 январигача «Электркимёзавод» ҚК АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга кўра олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган таъсир кучига эга моддалар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари, асбоб-ускуналар ва технологиялар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 38-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖни, зарур коммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 24 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2640-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

I. Республика ташкилотлари

1.

«Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси» МЧЖ

2.

«Агрокимё станцияси» МЧЖ

31.

«Ifoda agro kimyo himoya» МЧЖ

II. Ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари

4.

«Қорақалпоқ агрокимёҳимоя» АЖ

5.

«Андижон агрокимёҳимоя» АЖ

6.

«Бухоро агрокимёҳимоя» АЖ

7.

«Жиззах агрокимёҳимоя» АЖ

8.

«Қашқадарё агрокимёҳимоя» АЖ

9.

«Навоий агрокимёҳимоя» АЖ

10.

«Наманган агрокимёҳимоя» АЖ

11.

«Самарқанд агрокимёҳимоя» АЖ

12.

«Сирдарё агрокимёҳимоя» АЖ

13.

«Сурхондарё агрокимёҳимоя» АЖ

14.

«Тошкент агрокимёҳимоя» АЖ

15.

«Фарғона агрокимёҳимоя» АЖ

16.

«Хоразм агрокимёҳимоя»АЖ

III. Ҳудудий «Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» масъулияти чекланган жамиятлари

17.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Қорақалпоқ филиали

18.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Андижон филиали

19.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Бухоро филиали

20.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Жиззах филиали

21.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Қашқадарё филиали

22.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Навоий филиали

23.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Наманган филиали

24.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Самарқанд филиали

25.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Сирдарё филиали

26.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Сурхондарё филиали

27.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Тошкент вилояти филиали

28.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Фарғона филиали

29.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Хоразм филиали

30.

«Чигиртка ва қизил капалакка қарши курашиш хизмати» Тошкент шаҳар филиали.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ ҳамда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг инвентаризациясини ўтказиш бўйича Комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Г.И. Ибрагимов

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси

Ш.Ж. Тешаев

қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Б.Р. Парпиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш.Н. Файзуллаев

иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

М.М. Мирзаев

молия вазирининг ўринбосари

М.Ю. Файзиев

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

Б.Э. Тураев

Давлат статистика қўмитаси раиси

С.С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

А.У. Тамикаев

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

Н.С. Ибрагимов

«Ўзкимёсаноат» АЖ раиси

Х.Ш. Бекбергенов

«Ўзкимёсаноат» АЖ раисининг ўринбосари

Р.О. Очилов

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази директори

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 511-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон; 22.11.2017 й., 06/17/5250/0284-сон; 04.04.2019 й., 07/19/4265/2883-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон)