10.09.2016 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.09.2016 йилдаги 292-сон
Date of entry into force
19.09.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва қулайлигини янада ошириш, мавжуд қувватлардан ва койкалар фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаган ҳолда тиббиёт ташкилотлари тузилмасини оптималлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалар, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек тиббиёт ходимлари айрим тоифаларини улар бажараётган ишларнинг мураккаблик ва жиддийлик даражасига кўра моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ва минтақавий кўп тармоқли тиббиёт марказларига қўшиш, уларга тегишли функцияларни ва штатдаги ходимлар сонини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этиш ва тугатиш йўли билан 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-иловага* мувофиқ жадвалга биноан сил касалликларига қарши муассасалар биноларини реконструкция қилиш тугалланишига кўра уларнинг койкалар фондини қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича айрим тиббиёт ташкилотларида тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фонди улушини ва беморларни қабул қилиш қувватларини босқичма-босқич кўпайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда тиббиёт ташкилотларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқсин ва янгиланган штат нормативларини тасдиқласин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, «тез тиббий ёрдам» хизматлари, қон қуйиш бўлимлари, шунингдек давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари тиббиёт ходимларининг иш юкламаси нормаларини, уларнинг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланганлиги даражаси билан боғлаб, диагностика, даволаш ва лаборатория тадқиқотларининг илғор технологиялари ва методлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокор назоратини кеча-кундуз давомида ташкил этиш ҳисобига, хизмат кўрсатиладиган контингент хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, мазкур ташкилотлар учун қўшимча равишда 246 та врач ҳамда 149 та ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари ажратиб, тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамни кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, биркитилган 2,0 минг нафар аҳоли ҳисобига 1,5 лавозим бирлиги штат нормативидан келиб чиққан ҳолда, 2016 йил 1 декабргача қишлоқ врачлик пунктларини ва оилавий поликлиникаларни патронаж ҳамширалар билан қўшимча равишда тўлдиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, тиббиёт ташкилотлари тузилмасини оптималлаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-ижтимоий муассасаларда, қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникаларда қўшимча ходимлар сонини жорий этиш бўйича харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли молия органлари билан келишган ҳолда тиббиёт ташкилотларининг дори-дармон препаратлари ва реактивлар, инвентарлар, сарфлаш материаллари ва ускуналарга эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлигини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини, шунингдек алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ ва тариф ставкаларига (лавозим маошларига) ҳар ойлик махсус устамалар миқдорларини ошириш ҳисобига тиббиёт ташкилотлари ходимларининг айрим тоифалари иш ҳақини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича разрядлари 5-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тариф ставкаларига (лавозим маошларига) қўшимча тўловлар ва тиббиёт ташкилотлари ходимлари айрим тоифаларининг тариф ставкаларига (лавозим маошларига) махсус ҳар ойлик устамалар миқдорлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2016 — 2020 йилларда тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини кучайтириш чора-тадбирлари комплекси 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар комплексига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Меҳнат вазирлигига, Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Архитектура ва қурилиш қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган тиббиёт ташкилотларининг бўшаётган бино ва иншоотларининг икки ой муддатда техник текширишдан ўтказилишини таъминласин, кейинчалик уларни маҳаллий давлат ҳокимияти ихтиёрига берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтган тиббиёт ташкилотларини, уларнинг аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишга доир фаолияти ихтисослигини устувор тарзда сақлаб қолган ҳолда, савдоларда босқичма-босқич сотиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
292-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 429-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3297/0064; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон)