Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017 04.04.2000 йилдаги 128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2000 йилдаги 128-сон
Date of entry into force
04.04.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШҚИНГА ҚАРШИ ФАВҚУЛОДДА КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошқин ва селдан кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш, аҳоли пунктлари, гидротехника иншоотлари, каналлар, темир йўллар ва шоссе йўллар, кўприклар ва қишлоқ хўжалиги экинлари сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошқинга қарши фавқулодда комиссия таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жойларда тошқинлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Бошгидромет» бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тошқин сувлари, сел оқимлари ўтадиган ва кўчки ҳодисалари юз берадиган зоналарда хавфли участкаларни аниқласинлар ҳамда ушбу зоналарда объектларни ҳимоя қилиш бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси бир ой муддатда тошқин бўлиши мумкин бўлган зоналарда жойлашган сув омборларининг техник ҳолатини ўрганиб чиқсинлар ва уларни тошқин сувлари тўпланишини ҳисобга олган ҳолда тўлдириш юзасидан тавсиялар берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Бошгидромет» бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тошқин ва сел бўлиши мумкинлиги тўғрисида аҳоли ўз вақтида хабардор қилинишини таъминласинлар, зарурият бўлса аҳоли ва молларни хавфсиз зоналарга вақтинча эвакуация қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 апрелдаги 209-сон қарорининг комиссия таркибига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 4 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128-сон