Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018 30.08.2016 йилдаги 286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.2016 йилдаги 286-сон
Date of entry into force
30.08.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сонли ««Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини экспорт қилиш бўйича ягона комплекс — «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ташкил этилганлигини, шунингдек пахта толаси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларнинг жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган шакллари жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ пахта толасини экспортга эркин айирбошланадиган валютада ва пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига миллий валютада сотишни ҳар йили тасдиқланадиган пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансининг параметрларига мувофиқ тўғридан-тўғри контрактлар бўйича ҳамда Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси орқали амалга оширади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини сақлаш ва экспортга, шунингдек республика корхоналарига етказиб бериш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий харидорлар ҳамда республика корхоналари томонидан пахта толасини сифати ва оғирлиги бўйича якуний қабул қилиб олиш пахта терминалларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) орқали биржа савдоларида республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини сертификатлаш ва тарозида тортиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси пахта толасини сотишда ва ҳисоб-китобларда ушбу қарорда белгиланган тамойилларга, механизмга ва талабларга қатъий риоя қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ушбу қарор кучга киргунгача пахта толасини экспортга ва республика корхоналарига сотиш бўйича тузилган контрактлар (шартномалар) улар тузилган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор қоидалари ва талабларининг манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан қатъий бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартиби бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни қонунда белгиланган, жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ пахта тозалаш саноати корхоналарида, пахта терминалларида, шунингдек пахта толасини темир йўл орқали ташишда ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзпахтаэкспорт» АЖ пахта терминалларининг янгиланган рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августдаги 286-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзпахтаэкспорт» АЖ (кейинги ўринларда харидор деб аталади) томонидан 2015 йил ҳосилидан бошлаб пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва механизмини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта тозалаш заводлари томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси етказиб берувчилар томонидан харидорга уни тузилган шартномаларга мувофиқ пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг пахта толасини сотадиган ҳудудий филиаллари учун, умумий белгиланган солиқларнинг комиссионерлари — тўловчилари сифатида, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пахта толасининг етказиб берувчилари ва харидор ўртасида пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар ушбу Низом, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Пахта толасини сотиш юзасидан бош битимлар ва шартномалар тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Календарь йил бошида етказиб берувчилар ва харидор ўртасида, етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига биноан жорий йилда кутиладиган пахта хом ашёси ҳосилидан олинадиган пахта толасини харид қилиш юзасидан бош битимлар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош битимда қуйидагилар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозорида кўп талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толасини ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмларидан ва ғўза навларини жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда, кейинчалик пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига (кейинги ўринларда республика корхоналари деб аталади) экспорт қилиш ва сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг сентябрь — декабрь ва келгуси йилнинг январь — август даврларида харидор томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажмлари бўйича шартномалар тузишнинг тахминий муддатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бош битимга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги ғўза майдонларини ва кутилаётган ҳосилни апробация қилиш натижалари бўйича келгусида жорий йилнинг сентябрь — декабрь даврида экспорт қилиш ва республика корхоналарига сотиш учун пахта толасини терминалларга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини жорий йилда йиғиб-териб олиш ва амалда тайёрлаш натижалари бўйича кейинчалик келгуси йилнинг январь — август даврида экспорт қилиш ва республика корхоналарига сотиш учун пахта толасини терминалларга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бош битимга мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажмлари, сортлари, типлари, класслари ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлар, ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқа жавобгарлик, баҳсли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Пахта толасига нархларни белгилаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Етказиб берувчилар ва харидор ўртасидаги пахта толаси юзасидан ўзаро ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Келгусида экспортга ва республика корхоналарига сотиш учун етказиб берувчилар томонидан етказиб бериладиган пахта толаси учун нархлар, нетто массасига қайта ҳисобланган (улгуржи нархлар прейскурантида келтирилган формула бўйича) улгуржи нархлар прейскурантидан ҳамда етказиб берувчиларнинг (суғурта қилиш, етказиб бериш, тушириш ва пахта толасини терминалларда сақлаш, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақи бўйича харажатлардан) келиб чиққан ҳолда, CIP — пахта терминали шартлари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда «Коттон Оутлук» бюллетенида эълон қилинадиган пахта толаси учун жаҳон нархлари амалда бўладиган даврларда («А» индекси котировкаларининг ва унинг CFR — Узоқ Шарқ портларидаги шартларида Ўзбекистон компонентининг ўртача миқдори), пахта толасини сотишнинг тасдиқланган улгуржи прейскурант нархларидан паст бўлган даврларида пахта толасини сотиш ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланси доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси учун тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан паст даражада бўлган жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, республика корхоналари учун пахта толасини сотишда пахта тозалаш заводлари, амалда юклаб жўнатиш кунида ҳақиқатда вужудга келган жаҳон нархларидан келиб чиқиб, қуйидаги: жаҳон нархи, чегиришни ҳисобга олган ҳолда 20/120 га кўпайтирилган формула бўйича 15 фоиз миқдоридаги чегиришни ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Харидор томонидан экспортга сотиладиган пахта толаси учун нархлар эркин конвертация қилинадиган валютада, «А» индекси котировкаларининг ўртача миқдоридан ва унинг «Коттон Оутлук» бюллетенида эълон қилинадиган, CFR — Узоқ Шарқ портлари шартларида «Биринчи» навли, «Ўрта» классли, 4 типли, 36 кодли (базис нарх) пахта толасининг 1 тоннаси учун белгиланади. Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ коэффициентларни қўллаган ҳолда пахта толасининг бошқа сортлари, класслари, типлари ва кодлари учун нархлар аниқланади. Нархларни белгилаш тартиби, тўлаш ва етказиб бериш шартлари пахта толасини экспорт қилиш контрактларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харидорнинг пахта толасини экспортга сотиш бўйича харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
CFR — Узоқ Шарқ портлари шартларида терминалларда пахта толасини сақлаш, юклаб жўнатиш ва суғурта қилиш (шу жумладан фитосанитария сертификати берганлик ва республика ҳудудлари бўйича ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда воситачилик транспорт экспедиторлари учун тўлов) CFR — Узоқ Шарқ портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган, норматив муддатлар, белгиланган портлар доирасида портларда толани фумигация қилиш ва сақлаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг (кейинги ўринларда «Сифат» маркази деб аталади) пахта толасини сертификатлаш ва тарозида тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифларга биноан харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини декларация қилиш ва божхонада расмийлаштириш бўйича харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк харажатлари (кафолатлар, маблағлар ўтказилганлиги учун банкининг воситачилик ҳақи, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун ва бошқа харажатлар, шу жумладан банклар кредитлари бўйича фоизлар тўловига харажатлар), шунингдек етказиб берувчилардан харид қилинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилишга жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси қарз маблағларига харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорнинг шартномавий нархнинг 1,0 фоиз миқдоридаги воситачилик ҳақи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси экспорти бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс, тип ва код нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Харидор томонидан республика корхоналарига сотиладиган пахта толаси нархлари миллий валютада аниқланади, бунда «А» индекси котировкаларининг ва унинг Ўзбекистон компонентининг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда, «Коттон Оутлук» бюллетенида эълон қилинадиган CFR — Узоқ Шарқ портлари шартларида, пахта толасининг «Биринчи» сорти, «Ўрта» класси, 4-типи, 36-коди (базис нарх)нинг пахта толасининг 1 тоннаси учун, 15 фоиз миқдоридаги чегиришни ва харидорнинг шартномавий нархнинг 1,0 фоизи миқдоридаги воситачилик ҳақини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ушбу нархдан келиб чиқиб пахта толасининг бошқа сортлари, класслари, типлари ва кодлари нархлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харидорнинг пахта толасини республика корхоналарига сотиш бўйича, харидорга вужудга келган ижобий тафовут ҳисобига қопланадиган харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» марказининг сертификатлаш ва тарозида тортиб кўриш бўйича харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терминалларнинг, шу жумладан терминалларда пахта толасини суғурта қилиш бўйича харажатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси билан биргаликда ҳар йили 1 августгача харидорнинг пахта толасини экспортга ва республика корхоналарига сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқилади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт бўйича айрим харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига олинган тежамлар суммаси харажатларнинг бошқа моддалари бўйича ортиқча харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Пахта толасига нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ тарзда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўртача толали пахта толаси учун «микронейер» кўрсаткичи миқдорлари юқори бўлганда ёки белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) паст бўлганда пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II навлар пахта толасининг шартномавий нархидан чегириш қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «А» индекси ва унинг «Коттон Оутлук» бюллетенида эълон қилинадиган Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик миқдори харидор томонидан етказиб берувчиларга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Экспортга сотишда пахта толасини юклаб жўнатиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Харидор ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан шартномаларда етказиб бериш шартларини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги олдиндан тўловни амалга оширган ҳолдаги ҳисоб-китоблар шаклини белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда харидор етказиб берувчилар билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб юклаб жўнатилган пахта толаси учун тақдим этилган счёт-фактуралар ўрнига ўзаро узил-кесил ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсининг қайта ишланишига кўра пахта толасини харидордан олинган билдиришномаларга ва етказиб берувчиларнинг топшириқномаларига мувофиқ терминалларга пахта толасини етказиб беришни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Терминаллар, харидорнинг билдиришномалари мавжудлигидан қатъий назар, пахта тозалаш заводлари ишлаб чиқарган ва юклаб жўнатиш ҳужжатларига эга бўлган пахта толасининг ҳаммасини масъулиятли сақлашга қаршиликсиз қабул қилишни таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидор, хорижий харидорлар ва республика корхоналари ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини харидорнинг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ юклаб жўнатишни амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Пахта тозалаш заводлари томонидан харидорнинг билдиришномаларисиз ёки билдиришномаларида кўрсатилган сифат кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган пахта толаси партияси терминал томонидан масъулиятли сақлаш тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда масъулиятли сақлашга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидор томонидан янги билдиришномалар ёзилган тақдирда етказиб берувчилар пахта толаси етказиб беришни пахта тозалаш заводларидан етказиб бериладиган ёки терминалларда масъулиятли сақлашда бўлган пахта толаси ҳажмларидан ушбу билдиришномалар ҳисобига амалга оширишлари мумкин. Муайян партияни масъулиятли сақлашдан ёзилган билдиришномаларга мувофиқ харидор мулкига қабул қилиб олишда етказиб берувчи ва терминал ўртасида қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади, унда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш санаси мазкур партияни харидор манзилига юклаб жўнатиш санаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулиятли сақлашда турган пахта толасини «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиалларининг ёзма розилигисиз пахта терминаллари томонидан қайта расмийлаштиришга ва юклаб жўнатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толасини амалда юклаб жўнатиш санасидан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай терминалларга пахта толаси терминалга юклаб жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (қабул қилиш далолатномаси), транспорт юк хати, пахта тозалаш заводларининг счёт-сертификатлари ва «Сифат» марказининг мувофиқлик сертификатлари (текшириш далолатномаларини) амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддатларда харидор томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ тартибда белгиланган нарх бўйича миллий валютада тўлаш учун тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий харидорларга сотишда — пахта толаси ҳажмларини харидор мулкига қабул қилинганлигини тасдиқловчи пахта заводи ва терминалнинг вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган сана пахта толасининг амалда юклаб жўнатилган санаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасининг сифати ва массаси «Сифат» маркази мувофиқлик сертификати (текшириш далолатномаси) бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакилини жалб этган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва масса бўйича келишмовчиликларни тасдиқлашда улар билан боғлиқ бўлган барча қўшимча харажатлар «Сифат» маркази ҳисобига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар эса ушбу пахта толаси партиясининг амалдаги сифати ва массаси асосида, далолатномалар кўриб чиқилгандан кейин 5 кун муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳар ойнинг 5-кунигача, етказиб берувчилар ва харидор ўртасида кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган счётлар асосида оралиқ таққослаш далолатномалари тузилади. Таққослаш амалда юклаб жўнатиш ва ўтган ой тўлови суммаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ баҳсли масалалар бўйича томонларнинг эришилган аҳдлашуви ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугагандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳосил бўйича якуний ҳисоб-китоблар пахта толаси харидорга амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидор муайян йил ҳосилининг пахта толасини сотиш якунлари бўйича ҳамда тушган маблағларни ҳисобга олган ҳолда, келгусида кейинги йилнинг 31 октябригача бўлган муддатда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жаҳон нархлари ва ички нархлар ўртасидаги салбий тафовут суммасининг якуний ҳисобини чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қопланиши зарур бўлган салбий тафовут суммасини ҳисоблашда, ушбу Низомнинг 12-бандини ва ушбу Низомда назарда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, харидорнинг чекланган харажатларининг ортиқча суммаси чегириб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Харидор етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толасини сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар, қарз маблағлари, шунингдек салбий тафовутни қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Харидор пахта толасини сотишни пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда пахта толаси учун жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, ҳар чоракда ҳисоблаб чиқилган, харидорда вужудга келган ижобий тафовут суммаси, унинг харажатларини чегирган ҳолда, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича эса — ижобий тафовутнинг якуний суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоблар жамғармасига йўналтирилади. Ижобий тафовут суммасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан пахта толасига тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган жаҳон нархлари амалда бўлган даврлардаги салбий тафовутни қоплаш учун фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган нархлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, харидорда унинг пахта толасини сотиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳосил бўлган салбий тафовут суммасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси томонидан белгиланадиган тартибда, тугалланган контрактлар бўйича харидор тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш харидор орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ ҳажмларда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Республика корхоналари ҳар йили 1 июлгача харидорга пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманома тақдим этадилар, унда жорий йилнинг сентябрь — декабрида ва кейинги йилнинг январь — августида пахта толаси харид қилиш учун — 1 декабргача пахта толаси ҳажмини, навларини, типларини ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидор етказиб берувчилар билан тузиладиган бош битимда республика корхоналари буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда ҳисобга олади ва уларни пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни прогнозлашда йиғиш ва ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Бош битимга мувофиқ ҳамда пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, харидор пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрь — декабрь ва январь — август даврлари учун республика корхоналари билан алоҳида-алоҳида контрактлар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сотиб олинаётган пахта толаси учун республика корхоналари камида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширадилар, якуний ҳисоб-китобларни улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда пахта толаси амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб 90 кун мобайнида бажарилади. Пахта толасининг қолган қиймати учун банк кафолати тақдим этилади ёки аккредитив очилади. Ҳисоб-китобларнинг ана шундай муддати харидор ва етказиб берувчилар ўртасида терминалларга етказиб берилган ва республика корхоналарига сотиладиган пахта толаси учун ҳам белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Етказиб берувчилар билан якуний ҳисоб-китобларни харидор, сотилган пахта толаси учун республика корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъий назар, шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар. Пахта толасини харидор томонидан терминалдан юклаб жўнатилган сана — республика корхоналарига сотишда амалда юклаб жўнатилган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш харидор томонидан юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича, харидор ва республика корхонаси ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади. Бунда пахта толаси учун ҳисоб-китоблар, амалда юклаб жўнатилган кунда ҳосил бўлган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасига жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, ҳар чоракда ҳисоблаб чиқилган, харидорда вужудга келган ижобий тафовут суммаси, унинг харажатларини чегирган ҳолда, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича эса — ижобий тафовутнинг якуний суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармасига йўналтирилади. Ижобий тафовут суммасидан ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст нархлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, харидорда унинг пахта толасини сотиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда, салбий тафовут суммаси, пахта толасини сотиш бўйича чиқимларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси томонидан белгиланадиган тартибда, тугалланган контрактлар бўйича харидор тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Республика корхонаси юклаб жўнатилган пахта толаси партияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганда, ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган муддатларга риоя қилмаганда ушбу корхонага бундан кейин пахта толасини юклаб жўнатиш қарзлар тўлиқ тўланмагунгача тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Республика корхоналари томонидан харидордан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайтадан сотилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан пахта толасини сотишдан олинган маблағлардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Харидордан пахта толаси учун етказиб берувчиларга тушган маблағлардан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган тартибда амалда юклаб жўнатиш вақтида амалда бўлган прейскурантдаги улгуржи нархлар бўйича пахта тозалаш заводлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, давлат мақсадли жамғармаларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасидан қарзларни тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақлари миқдорида ўз харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириб олиш ва терминаллар томонидан қабул қилиб олиш, етказиб берувчилар ва харидорнинг вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини расмийлаштиргунгача сақлаш ва суғурта қилиш харажатларини қоплаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Пахта толасининг прейскурантдаги улгуржи нархлар бўйича қиймати қуйидагиларга тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи хўжаликларга пахта хом ашёси қийматини тўлаш учун ажратилган кредитни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамларига етказиб берувчилар ўтказадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводлари харажатларини қоплаш учун пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказиладиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Томонларнинг ушбу Низомдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш юзасидан жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китобларни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси нархларини сортлари ва класслари бўйича қайта ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(база — «Биринчи» сорт, «Ўрта» классли)

I сорт
(Биринчи)


Олий


1,050

II сорт
(Иккинчи)


Олий


1,020

Яхши

1,040

Яхши

0,990

Ўрта

1,000

Ўрта

0,955

Оддий

0,965

Оддий

0,920

Ифлос

0,925

Ифлос

0,880

III сорт
(Учинчи)

Олий
Яхши

0,990

0,965

IV сорт
(Тўртинчи)

Олий
Яхши

0,950
0,850

Ўрта

0,930

Ўрта

0,800

Оддий

0,885

Оддий

0,750

Ифлос

0,840

Ифлос

0,700

V сорт
(Бешинчи)

Олий
Яхши

0,750
0,650

Ўрта

0,550

Оддий

Ифлос

0,500

0,450

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси нархларини типлари ва кодлари бўйича қайта ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Узун толали

Тола типи

1

2

3

Узунлиги (дюйм)

1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди

43

42

41

40

39

38

Коэффициенти

1,6080

1,4699

1,4008

1,2331

1,1147

Ўрта толали

Тола типи

1

2

3

Узунлиги (дюйм)

1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди

43

42

41

40

39

38

Коэффициенти

1,0956

1,0765

1,0574

1,0383

1,0191


Тола типи

4

5

6

Узунлиги (дюйм)

1.5/32

1.1/8

1.3/32

1.1/16

1.1/32

Коди

37

36

35

34

33

Коэффициенти

1,0000

0,9865

0,9737

0,9618

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августдаги 286-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси орқали биржа савдоларида республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом пахта толасини республиканинг пахта толасини қайта ишлаб чиқариш корхоналарига (кейинги ўринларда республика корхоналари деб аталади) биржа савдоларида, шунингдек Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (кейинги ўринларда ЎзРТХБ деб аталади) савдо майдонлари орқали экспортга сотиш тартибини ва тартибга солиш механизмини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта толасини сотиш ЎзРТХБда аниқ вақт режимида электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзРТХБ томонидан ўтказиладиган биржа савдоларига тенг шартлар билан республика корхоналари, шунингдек экспортга сотишда — хорижий харидорлар қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш миллий валютада, хорижий харидорларга сотиш эса эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади. ЎзРТХБнинг биржа савдоларида савдо майдонлари орқали республика корхоналарига, хорижий харидорларга «Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ушбу низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ЎзРТХБда республика корхоналари томонидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Атамалар ва тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот — «Ўзпахтаэкспорт» АЖ мулкида бўлган ва пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта толаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа савдоларининг электрон тизими — ЎзРТХБнинг дастурий-техник комплекси, у аниқ вақт режимида умумреспублика биржа савдоларини ўтказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) — ЎзРТХБнинг таркибий бўлинмаси, у клиринг ва биржа битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи — «Ўзпахтаэкспорт» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор — пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган ва пахта толасидан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, шунингдек хорижий харидорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат — ЎзРТХБда амалга ошириладиган битимларни бажариш кафолатларини таъминлаш учун ҲККПга харидорлар ва сотувчи томонидан битимларни кафолатли таъминлаш учун киритиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
котировка — бир ҳафтадаги биржа савдолари натижалари бўйича белгиланадиган ва ЎзРТХБ расмий веб-сайтида эълон қилинадиган ўртача белгиланган нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терминаллар — маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатадиган пахта терминаллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш, биржа савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сотувчи, йилнинг тегишли даври учун пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича йилнинг тегишли даври учун тасдиқланган балансдан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда, ҳар бир келгуси ой бошланишидан 10 кун олдин ЎзРТХБни харидорларга биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулот миқдори тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хабарномаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг мувофиқлик сертификати (текшириш далолатномаси) билан тасдиқланган пахта толасининг лоти, типи, нави ва класси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Харидор биржа савдоларига қўйиш учун назарда тутилган миқдорларга мувофиқ харидорларга маҳсулотларни етказиб беришни узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган миқдорларда маҳсулотнинг мавжудлиги тўғрисида ЎзРТХБга маълумотнома тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзРТХБ биржа савдоларида мустақил равишда иштирок этишни хоҳловчи сотувчига брокерлик жойи беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Биржа савдоларига сотувчининг ёзма хабарномаси асосида, илгари сотиб олинган пахта толаси учун биржадан ташқари битимлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзи бўлган харидорлар қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Биржа савдолари ўтказилиши, биржа сессияларининг давом этиши, қўйиладиган маҳсулотлар миқдори тўғрисидаги ахборот ЎзРТХБ томонидан харидорларга ЎзРТХБ аъзолари орқали етказилади ва расмий веб-сайтда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЎзРТХБ биржа барча аъзоларининг, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, айни бир вақтда иштирок этиши имкониятини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқларни ўтказиш, тўланган кафолат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича қатнашчиларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, электрон биржа савдоларида ғолибларни аниқлаш ва битимларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Битимларни рўйхатдан ўтказиш кунида ЎзРТХБ сотувчи брокерига битимлар реестридан кўчирмани, шунингдек сотувчи брокерига ва харидор брокерига биржа савдоларининг электрон тизими томонидан шакллантирилган биржа битимининг намунавий шаклини уни расмийлаштириш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Савдоларда сотилмаган маҳсулот миқдори сотувчи билан келишилган ҳолда кейинги савдоларга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ЎзРТХБ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун қуйидаги миқдорда тўлов белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика корхоналарига сотишда харидорга ва сотувчига — ҳар қайси томондан битим суммасининг кўпи билан 0,05 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортга сотишда харидорга — битим суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, сотувчига — битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни савдога такроран қўйиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тузилган биржа битимлари бўйича маҳсулотни сотиш харидор томонидан 100% миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади. Олдиндан тўланган ҳақнинг тўлиқ суммаси битим ёпилгунгача ҲККП томонидан блокировка қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархларини ҳамда биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бошланғич нарх пахта толаси сотувчиси томонидан, «А» индексининг ва унинг Ўзбекистон компоненти «Коттон-Оутлук»да эълон қилинадиган ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда, CFR — Узоқ Шарқ портлари шартларида ЎзРТХБдаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда, республика корхоналари учун — 15 фоиз миқдоридаги чегириш билан, экспортга сотишда эса — пахта толаси экспорти бўйича чекланган харажатларда назарда тутилган маблағлар суммасида республика ташқарисида ўртача (темир йўл ва сув) транспорти харажатларини чегирган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотнинг бошланғич нархи экспорт учун эркин конвертация қилинадиган валютада, республика корхоналарига учун эса миллий валютада белгиланади ва у нетто массасига қайта ҳисоблаганда прейскурантдаги улгуржи нархдан (прейскурантдаги улгуржи нархларда келтирилган формула бўйича) ҳамда пахта толасини терминалларга етказиб бериш, у ерда тушириш, суғурта қилиш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақи бўйича харажатлардан кам бўлмаслиги керак.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Биржа савдоларида тузилган битимларни бажаришнинг молиявий кафолатларини таъминлаш мақсадида биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ЎзРТХБнинг ҲККП орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ЎзРТХБнинг ҲККП биржа савдолари қатнашчиларини уларга хизматлар кўрсатиш, мижозларнинг шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи ва маҳсулотнинг харидорларидан ҳар бири учун ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан шахсий ҳисоб рақамлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзРТХБнинг ҲККП шахсий ҳисоб рақамларининг ҳолати, ҳисоб рақамларидаги маблағнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ошкора қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сотувчи ва харидор ЎзРТХБнинг ҲККПдаги ўзининг ҳисоб рақамларига томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришининг кафолати сифатида тегишли равишда, савдоларга қўйиладиган ва харид қилиниши мўлжалланаётган маҳсулот қийматининг 2,0 фоизи миқдорида заколатларни мажбурий тартибда қўйишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Харидорлар ЎзРТХБда, ЎзРТХБнинг ҲККПда депонентга қўйилган заколатларни ҳисобга олган ҳолда, мўлжалланаётган тўлов маблағлари ҳажмида битимлар тузишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. ЎзРТХБнинг ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларидаги сотувчи ва харидорлар маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биржа битимлари бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) савдо сессияларида қатнашиш учун заколат сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мижоз топшириғи бўйича — унинг ваколатли банкидаги клиринг қатнашчисининг ҳисоб рақамига қайтариш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) депонент қилинган маблағлар ҳисобига ЎзРТХБ томонидан кўрсатилган хизматлар тўлови бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Харидор биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн банк куни мобайнида ЎзРТХБнинг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун қўшимча маблағлар ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Харидордан унинг ҳисоб рақамига пул маблағлари тушгандан кейинги кундан бошлаб бир банк кунидан кеч бўлмаган муддатда ЎзРТХБнинг ҲККП сотувчи брокерига тўланган битимлар реестрини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харидор ўн банк куни мобайнида маблағларни рўйхатдан ўтказилган биржа битимига мувофиқ тўлиқ ҳажмда маблағлар ўтказилишини таъминламаганда ЎзРТХБнинг ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач шахсий кабинет орқали сотувчига ва ЎзРТХБнинг тегишли бўлинмасига битимни бекор қилиш тўғрисида зудлик билан хабар қилади ва харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан сотувчининг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима сифатида маблағларни, ЎзРТХБнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда, харидор томонидан тўланган закалат миқдорида ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битим бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан савдоларга такроран қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан сотувчига тақдим этилган харидорнинг шахсий ҳисоб рақамига маблағлар тушганлиги тўғрисида тўланган битимлар реестрини тақдим этиш, тегишли далолатномани расмийлаштирган ҳолда сотувчи томонидан харидорга маҳсулотни терминалда бериш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи томонидан маҳсулотни бериш-қабул қилиш харидорнинг ўз мажбуриятларини бажарганлиги ҲККП томонидан тасдиқланмасдан амалга оширилган тақдирда ЎзРТХБ харидор томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Сотувчи маҳсулот қиймати тўлангандан кейин маҳсулотни харидорга пахта терминалининг FCA шартларида етказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот терминалда берилгандан кейин сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни бериш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи томонидан маҳсулотни бериш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатноманинг харидор томонидан имзоланган ва унинг муҳри қўйилган далолатноманинг битта асл нусхасининг тақдим этилиши харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни ҲККП томонидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш ва битимни ёпиш учун асос ҳисобланади. ҲККП томонидан маблағларни ўтказиш кўрсатиб ўтилган далолатнома олинган вақтдан бошлаб икки банк кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Харидорга маҳсулотни бериш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) сотувчининг нарядлари бўйича терминаллардан биржа битимларида назарда тутилган миқдор ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади. Маҳсулотни юклаб жўнатиш юзасидан наряд ЎзРТХБнинг ҲККП томонидан ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ шахсий ҳисоб рақамидан кўчирма тақдим этилгандан кейин берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотни сертификатлаш, терминалнинг маҳсулотни сақлаш, юклаб жўнатиш ва бериш-қабул қилиш далолатномаси имзолангунгача амалга оширилган бошқа хизматлари билан боғлиқ харажатлар харидор томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Терминалнинг сақлаш, транспорт агентига юклаш бўйича кўмаклашиш, юклаб жўнатиш ва бериш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин амалга ошириладиган бошқа ишлар билан боғлиқ харажатлари харидор томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда назарда тутилган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида — сотувчи томонидан, харидор банкида — харидор томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмаганда, тўлиқ етказиб берилмаганда ёки етказиб бериш муддатлари бузилганда ЎзРТХБнинг ҲККП унинг ҳисоб рақамидан харидорнинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига закалат суммасини ўтказади, ундан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун жарима сифатида ЎзРТХБнинг воситачилик ҳақи чегириб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Биржа савдоларида маҳсулотни сотишдан тушган тушум, шунингдек сотувчи тасарруфига тушган эркин конвертация қилинадиган валютадаги жарима суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган муддатларда 100 фоиз сотилади, тушган маблағларнинг сўмдаги эквивалентидан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Томонларнинг харидор ва сотувчи ўртасида тузилган биржа битимлари бўйича мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ЎзРТХБ аъзолари, биржа савдолари қатнашчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича пайдо бўладиган баҳслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Ахборот таъминоти ва ушбу Низомга риоя этиш юзасидан мониторинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича ЎзРТХБ унда сотилган маҳсулотларнинг биржа котировкаларини аниқлайди. ЎзРТХБ ҳар ҳафтада уларни ЎзРТХБнинг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ЎзРТХБ, сотувчи ва терминаллар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзРТХБ — биржа савдоларига маҳсулотларни қўйиш ва сотиш миқдорлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи — биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни бериш-қабул қилиш далолатномалари бўйича харидорларга берилган амалдаги миқдорлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терминаллар — биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотларни харидорларга юклаб жўнатишнинг амалдаги миқдорлари тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини биржа савдоларида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) орқали республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтаэкспорт» АЖ ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан биржа савдоларида республика корхоналарига, хорижий харидорларга ЎзРТХБнинг савдо майдонлари орқали сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
схемаси
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августдаги 286-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом пахта толасини экспортга ва республиканинг пахта толасини қайта ишловчи корхоналарига (кейинги ўринларда республика корхоналари деб аталади) етказиб беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан буюртмачининг талабномаларига мувофиқ пахта тозалаш заводларида пахта толаси сифатини тойлари бўйича баҳолаш, уни сертификатлаш ҳамда пахта тозалаш заводларида унинг оғирлигини тортиб кўриш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта толаси мажбурий тартибда сертификатлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — «Ўзпахтаэкспорт» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор — хорижий харидорлар, республика корхоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берувчи — «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари — Ўзбекистон Республикасининг пахта тозалаш заводлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарувчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда «Сифат» маркази деб аталади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НVI — иш унуми юқори бўлган, пахта толасини узунлиги, узунлиги бўйича бирхилдалиги, пишиқлиги, узилиш бўйича узунлиги (микронейр), ранги ва ифлосланганлиги кўрсаткичларини ўлчайдиган Нigh Volume Instrument бўйича пахта толаси синовларининг ўлчов тизими номининг қисқача ифодаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
классер методи — белгиланган тартибда тасдиқланган, ташқи кўриниши намуналари билан таққослаш йўли билан нави ва класси бўйича пахта толасини органолептик баҳолаш, қўлда штапель қўйиш йўли билан штапель узунлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи кўриниши намуналари — белгиланган тартибда тасдиқланган, пахта толасининг ранги, доғлар мавжудлиги, таркиби ва муайян нав ва классдаги пахта толаси учун хос бўлган ифлосланганлиги бўйича сифат тавсифларининг йиғиндисидан иборат бўлган намуналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. O‘z DSt 604 «Пахта толаси. Техник шартлар» (кейинги ўринларда O‘z DSt 604 деб аталади) мувофиқлик талабларига сертификатлаш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бажарувчи унинг томонидан аккредитация соҳасида кўрсатилганга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бажарувчи қуйидаги ишларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводларида унинг прессдан чиқишида ҳар қайси пахта толаси тойидан синаб кўриш учун намуналар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаб олинган намуналарни идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намуналарни синаб кўриш учун минтақавий лабораторияга етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунани синаб кўриб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб бериладиган пахта толаси партиясининг сифати (типи, нави) бўйича бирхилдалиги юзасидан мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, сертификатни пахта толасини етказиб берувчига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берувчи билан биргаликда пахта толаси партиясидаги тойнинг оғирлигини тортиб кўриш ва тойнинг оғирлиги юзасидан далолатномани расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терминалларда пахта толаси тойининг сифати ва оғирлиги юзасидан харидор, етказиб берувчи ва буюртмачи вакиллари билан келишмовчиликларни ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пахта толасини сертификатлаш ва тойнинг оғирлигини тортиб кўриш бўйича хизматлар учун тўловни буюртмачи мувофиқлик сертификатини (текшириш далолатномасини) ва тойлар оғирлигини тортиб кўриш далолатномасини бериш факти бўйича бажарувчи билан икки томонлама шартномалар асосида, пахта толаси партияларини буюртмачи мулкига расмийлаштирилишига кўра, бажарилган ишлар далолатномалари ва бажарувчи томонидан берилган счётлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толасини сертификатлаш бўйича хизматлар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нархлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси тойининг оғирлигини тортиб кўриш бўйича хизматлар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Тойдаги пахта толасини синаб кўриш учун танлаб олиш, уларни идентификация қилиш ва минтақавий лабораторияга етказиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пахта толасини пресслаш жараёнида тойнинг қавариқ томонида пресс плитасига ўрнатилган махсус пичоқ билан кертиклар ҳосил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тойнинг кертиклар ҳосил қилинган қисмидан синаб кўриш учун намуна олиш бажарувчининг вакили томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Синаб кўриш учун намуна олиш O’z DSt 614 (кейинги ўринларда O’z DSt 614 деб аталади) мувофиқ амалга оширилади. Ҳар қайси намунага той тартиб рақамининг штрихли коди билан биркадан қирқиб олинадиган купон қўйилади, у минтақа коди, пахта тозалаш заводининг коди, пахта заводидаги тойнинг оралиқ тартиб рақамидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинган намуналарни бажарувчининг вакили полиэтилен пакетга жойлайди ёхуд қоғозга ёки плёнкага ўрайди, сўнгра бажарувчининг минтақа лабораториясига ташиш учун ўралган намуналарни тартиб билан ва зич қилиб жойлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоп намуналарнинг ташиш жараёнида бир-бири билан аралашиб кетмаслиги учун зич ҳолда жойланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қопга ёрлиқ қўйилади, унда пахта тозалаш заводининг тартиб рақами, ундан пахта толаси ишлаб чиқарилган, саноат ва селекция нави ва пахта хом ашёси класси, пахта толаси партиясининг тартиб рақами, намуналар олинган тойнинг тартиб рақамлари, намуна олинган сана, бажарувчи вакилининг имзоси қўйилган ҳолдаги фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси партиясининг тартиб рақами, саноат ва селекция нави пахта хом ашёси класси тўғрисидаги маълумотларни бажарувчига етказиб берувчи тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ шакл бўйича бажарувчи вакиллари томонидан расмийлаштирилган пахта толаси намунасини олиш далолатномаси бажарувчининг вакили томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Штрихли код қўйилган биркаларни бажарувчи тайёрлайди. Биркалар синаб кўриш учун намуна олинган жойга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олинган намунани синовлар учун минтақавий лабораторияларга етказиб беришни бажарувчи амалга оширади. Намуналар жойланган қопларни минтақавий лабораторияга етказиб бергунгача улар белгиланган тартибда пахта тозалаш заводида сақланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Пахта толаси намуналари синовлардан кейин бажарувчининг лабораторияларида пахта толасининг партияси харидор томонидан якуний қабул қилиб олинган ва юклаб жўнатилган вақтгача бажарувчининг лабораторияларида сақланади, лекин бу муддат мувофиқлик сертификати амал қиладиган муддатдан кўп бўлмаслиги керак. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагач намуна олиш такроран амалга оширилади. Харидор томонидан пахта толаси партиясини якуний қабул қилиш ва уни юклаб жўнатишдан кейин пахта толаси намуналари бажарувчи томонидан етказиб берувчига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Пахта тозалаш заводларида пахта толаси тойининг оғирлигини тортиб кўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Пахта толасининг ҳар бир тойи оғирлигини тортиб кўриш пахта тозалаш заводининг пресслаш цехида етказиб берувчининг тарозиларида бажарувчи ва етказиб берувчининг вакиллари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тойлар бўйича тортиб кўриш натижалари бўйича ушбу Низомга 2-иловадаги* шаклга мувофиқ бўйича пахта толасининг тойлар бўйича оғирлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади, у бажарувчи ва етказиб берувчининг ҳақиқий муҳри билан тасдиқланади. Унинг бир нусхаси буюртмачининг вакилига берилади, етказиб берувчи тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаси асосида счёт-сертификатни расмийлаштиради. Тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасининг амал қилиш муддати мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагач тамом бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. O‘z DSt 841 «Пахта толаси, пахта линти, пахта тозалаш заводларининг таркибида ўлик пахта ва момиқ мавжуд бўлган чиқитлари. Жойлаш, маркировкалаш, ташиш ва сақлаш»га (кейинги ўринларда O‘z DSt 841 деб аталади) мувофиқ етказиб берувчининг пресслаш цехида фойдаланиладиган тарозилари тортиб кўришда йўл қўйиладиган кўпи билан ±0,5 кг нуқсонли бўлиш керак (синаш шкаласининг — кўпи билан 0,2 кг). Тортиб кўриш натижаси вергулдан кейин биринчи белгигача бўлган аниқлик билан ёзиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Терминалда тола партиясини назорат бўйича тортиб кўришда тойнинг ўртача массаси ±1,0 кг дан ортиқ миқдор юзасидан той бўйича тортиб кўриш далолатномасида кўрсатилган тойнинг ўртача массасидан тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаси маълумотлари тўғри деб ҳисобланади. Бунда бажарувчи ва етказиб берувчининг тойлар бўйича тортиб кўриш натижалари ўзгартирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бажарувчи ва етказиб берувчининг тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасида кўрсатилган маълумотлар билан тойнинг ўртача массаси бўйича ±1,0 кг дан ортиқлиги аниқланган тақдирда буюртмачи бу ҳақда маълум қилади, шундан сўнг бажарувчи ва етказиб берувчининг вакиллари харидор ёки буюртмачи вакили билан биргаликда қайта тортиб кўриш учун уч кун муддатда етиб келиши керак. Етказиб берувчи қайта тортиб кўриш далолатномалари асосида счёт-сертификатга ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масса бўйича тафовут тасдиқланган тақдирда бажарувчи ўз ҳисобидан такрорий тортиб кўришни амалга оширади. Етказиб берувчи ва буюртмачи бажарувчининг пахта толасининг 100 фоиз баҳоли ҳажмини такрорий тортиб кўриш асосида тузилган далолатномалари асосида ҳақиқий массани ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масса бўйича тафовутлар тасдиқланмаган тақдирда тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномаларининг маълумотлари ўзгаришсиз қолади, қўшимча харажатлар эса буюртмачи ҳисобига киритилади, кейинчалик харидорнинг харажатларига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бажарувчининг вакили 100 фоиз қайта тортиб кўришни ўтказиш учун уч кун муддатда терминалга келмаган тақдирда бажарувчи ушбу Низомнинг 6-бобига мувофиқ жавобгар бўлади, харидор томонидан жалб этилган нейтрал назорат қилувчи ташкилотнинг пахта толаси тойи массаси бўйича маълумотлари эса етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун якуний ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бажарувчи пахта тозалаш заводида ва терминалда пахта толаси тойнинг сифати ва массасини танлаб назорат қилиш ҳамда натижалар қониқарсиз бўлган тақдирда синовлар протоколининг дастлабки ҳужжатларини ёки бажарувчи ва етказиб берувчи томонидан тузилган тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Пахта толасини синаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Пахта толасининг ҳар бир тойидан олинган намуналарни синаб кўришни бажарувчининг мутахассислари O‘z DSt 604 га мувофиқ НVI методи ва классер методи билан амалга оширадилар. Синашлар натижасида пахта толасининг узунлиги (типи), сорти ва класси, «микронейр» кўрсаткичи, шунингдек пахта толаси намуналаридаги сифат нуқсонлари (чигит, линт, ёғ, ҳид ва шу кабилар) ва чет аралашмалар мавжудлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НVI методи ва классер методи бўйича барча маълумотлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва «Сифат» маркази маълумотлари миллий базасида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лабораторияда пахта толасининг нави ва классини баҳолашнинг классер методида етказиб берувчининг вакиллари иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Пахта толаси сифатини тойлар бўйича синов натижалари ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ шакл бўйича синашлар далолатномаси билан расмийлаштирилади. Синовлар далолатномасида, шунингдек пахта толасининг O‘z DSt 604 талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Синовлар далолатномасида номувофиқлик бўлган тақдирда ушбу Низомга 4-илова* бўйича пахта толаси сифати нуқсонлари кодлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажарувчи буюртмачининг буюртманомаси бўйича унга НVI тизими бўйича синалган тола партияси натижаларининг электрон кўчирмасини бериш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синовлар далолатномасини НVI, классер тизимида сифат назорати бўйича бўлим бошлиғи имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажарувчи далолатномасининг бир нусхасини етказиб берувчи вакилига беради. методи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Синовлар далолатномасида келтирилган тойлар бўйича синовлар натижалари асосида, етказиб берувчи пахта толаси партиясининг учта классигача қатнашишга қўйилган саноат ва селекция нави типи бўйича бир хил толаларни комплектлайди, комплектланган партиянинг брутто массасини ва кондицион массасини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақавий лаборатория комплектланган партия учун ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича пахта толаси синовлари протоколини расмийлаштиради. Синовлар протоколини бажарувчининг вакиллари имзолайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажарувчининг минтақавий лабораториясидаги ваколатли вакили синовлар протоколи асосида пахта толасининг синалган партиясига учта дубликат нусхаси билан бирга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиради, уни рўйхатдан ўтказади ва минтақавий лаборатория муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди. Дубликат нусхаларининг биттаси буюртмачига юборилади, биттаси минтақавий лабораторияда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлик сертификати давлат, рус ёхуд инглиз тилларида тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради. Сертификатнинг амал қилиш муддати O‘z DSt 841 бўйича пахта толасини ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилинган тақдирда 6 ой этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлик сертификатининг ушбу амал қилиш муддати ўтгач бажарувчи сертификатлаш тартибини белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мувофиқлик сертификати ҳар бир пахта толаси партиясига алоҳида берилади. Бунда пахта толаси партиясининг сифати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик сертификатига иловада келтирилади. Буюртмачи билан келишув бўйича мувофиқлик сертификати бир неча партия учун берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Пахта толаси терминалга юклаб жўнатилаётганда етказиб берувчи юклаб жўнатиш ҳужжатлари орасига мувофиқлик сертификатининг асл нусхасини ва унга иловани жойлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Пахта толасининг бир нечта класси (кўпи билан учта) мавжуд бўлган партиясига мувофиқлик сертификатлари нусхалари ҳар қайси класс учун алоҳида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мувофиқлик сертификати қуйидаги ҳолатларда берилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси намуналарида чигит, линт, пахтани қайта ишлаш чиқитлари, ёғли тола, ортиқча нам тола, чиринди ҳиди ёки толанинг нави ва классини баҳолаш классер методи бўйича ўтказилаётган пахта толаси расмий намуналарида мавжуд бўлмаган бошқа аралашмалар бор бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси тегишли саноат навининг чекланган «Ифлос» классидагидан ортиқча ифлос бўлган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тола ёки унинг ташқи кўриниши пахта толасининг эталон намунасига мувофиқ бўлмаган рангда бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўртача ва узун толали пахта толаси аралаш бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тола партиясида турли саноат навларидаги мансуб тойлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
той зарур даражада маркировка, упаковка қилинмаганда, ифлос бўлганда, той сиртига сув текканда, шунингдек ушбу пахта толаси партияси учун ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Пахта толасининг O'z DSt 604 талабларига жавоб бермаслиги, ушбу Низомнинг 25-бандида санаб ўтилган белгилар бўйича мувофиқлик сертификати берилиши мумкин бўлмаганда бажарувчи ушбу Низомнинг 7-иловасига* мувофиқ шакл бўйича номувофиқлик ҳақидаги билдиришномани икки нусхада расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Билдиришномани бажарувчининг вакили имзолайди, минтақавий лаборатория муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Билдиришноманинг бир нусхаси пахта тозалаш заводи вакилига берилади, иккинчи нусхаси минтақавий лабораторияда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақавий лаборатория O‘z DSt 604 талабларига жавоб бермайдиган пахта толаси мавжудлиги бўйича ахборотларни тизимлаштиради ва умумлаштиради ҳамда маълумотларни Тошкент шаҳридаги бажарувчининг ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг Сертификатлаш бошқармасига беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. O'z DSt 604 талабларига жавоб бермайдиган ҳар қайси пахта толаси партияси синовлари натижалари юзасидан ушбу Низомнинг 8-иловасидаги* шакл бўйича пахта толаси текширувларининг далолатномаси расмийлаштирилади. Уни бажарувчининг вакиллари имзолайдилар, минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди, унга бажарувчининг минтақавий лабораторияси муҳри (хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи кўриниши (ранги ва ифлосланганлиги) бўйича тасдиқланган стандарт намуналарга мувофиқ бўлмаган пахта толаси партиясига текширув далолатномасини расмийлаштиришда ушбу партиянинг сорти ва класси бажарувчи ва етказиб берувчи томонидан, уни қабул қилиб олишда харидор билан келишган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция далолатномаси, мувофиқлик сертификати ўрнига, пахта толаси сифати тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
O‘z DSt 604 талабларига мувофиқ бўлмаган тола учун берилган далолатномалар бажарувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўтказилган текширишлар натижаларига кўра харидор томонидан терминалда сифати ва миқдори бўйича қабул қилиб олиш далолатномаси имзоланади. Сифати ва миқдори бўйича қабул қилиб олишнинг харидорлар томонидан имзоланган далолатнома нусхалари буюртмачилар томонидан ҳар куни бажарувчи ва етказиб берувчининг минтақавий лабораториясига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Буюртмачи, етказиб берувчи ёки харидор пахта толасини сертификатлаш ва тортиб кўриш натижаларидан норози бўлишган тақдирда уларнинг аппеляциялари амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Бажарувчининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Бажарувчи пахта толасининг ўзи синаб кўрган ҳажми бўйича унинг сорти, класси, узунлиги ва «микронейр»ини аниқлаш юзасидан хизматлар кўрсатишда шартномавий мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилиши учун мулкий жавобгар бўлади, қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тойлар ичидаги брак, пахта толасини сақлаш, етказиб бериш, терминалдан пахта заводига қайтариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рекламацияларни, даъволарни иқтисодий судда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Харидорларнинг терминалларда тойнинг ўртача массасининг ҳақиқий тафовути ±1,0 кг дан ортиқлиги юзасидан эътирозлари тасдиқланган тақдирда бажарувчи буюртмачига унинг тойни қайтадан тортиб кўриш бўйича хизматлари ва уларнинг нормативдан ортиқча сақлангани учун, той массасидаги тафовут қийматидан ташқари харажатларини тўлайди, шунингдек айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ зарур чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бажарувчи қуйидагиларни исботлаб берган тақдирда той массаси бўйича эътирозлар қондирилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси терминалларида қайтадан тортиб кўришда тортиб кўришдаги хатолик йўл қўйиладиган ±0,5 кг миқдоридаги нормадан ортиқча бўлган тарозилардан фойдаланилганда ёки той массаси, вергулдан кейинги дастлабки ўнинчи белгини ҳисобга олмасдан, килограммлардаги бутун миқдоргача яхлитлаб ёзилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарозилар ваколатли органларнинг текшириш тўғрисидаги гувоҳномаларига эга бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тойлар O‘z DSt 841 стандарти бузилган ҳолда тортиб кўрилганда, ташилганда ва сақланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Харидорнинг сертификатлаш ва тортиб кўришлар натижалари юзасидан эътирозлари тасдиқланмаган тақдирда эътирозларни кўриб чиқиш бўйича барча харажатларни буюртмачи тўлайди, кейинчалик улар харидорларнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Харажатларни тўлаш бўйича буюртмачи ва бажарувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Буюртмачининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Буюртмачи пахта толасини терминаллардан белгиланган тартибда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатисиз (текшириш далолатномасисиз) терминалда тойлар бўйича тортиб кўриб далолатномасисиз ҳамда сифати ва массаси бўйича қабул қилиб олиш далолатномасисиз юклаб жўнатишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Буюртмачи харидорлар билан ўзи тузадиган контрактларда фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги терминалларда пахта толасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харидорнинг вакиллар томонидан қабул қилиб олинган пахта толаси партиялари бўйича, той ичидаги бракдан ташқари, сифат ва массаси юзасидан эътироз билдиришга ҳақли эмаслиги шарти билан сифати ва массаси бўйича қабул қилиб олинишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Пахта толасининг той ичидаги браки бўйича бирон-бир баҳоли масалани республика ҳудудидан ташқарида кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлган тақдирда буюртмачи етказиб берувчининг мутахассисларига виза олишда кўмаклашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Буюртмачи бажарувчига терминалларда доимий ваколатхона учун бино бериши керак. Пахта толасини экспорт қилиш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва дарҳол ҳал этиш мақсадида буюртмачи терминалларда бажарувчининг вакилларига терминалларга тушадиган, харидорлар қабул қилиб оладиган, терминаллардан юклаб жўнатиладиган пахта толаси партиялари ҳақида ахборот тақдим этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Буюртмачи той массасини бажарувчи ва етказиб берувчи тортиб кўришгандан кейин той массасини қайта текшириш учун буюртмачи томонидан жалб этиладиган текширувчи компаниялардан улар қўллайдиган тарозилардаги нуқсонлар ва ваколатли органлар томонидан тарозиларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни талаб қилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Етказиб берувчининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Етказиб берувчи қуйидагиларни таъминлаши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта толаси тойни тортиб кўриш учун пресслаш цехида, шунингдек O‘z DSt 841 стандарти талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси тойни назорат тартибида тортиб кўриш учун пахта тозалаш заводининг тайёр маҳсулотларини сақлаш майдончаларида тарозилар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарозиларнинг тўғри ишлашини назорат қилиш учун стандарт тарози тошлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терминалларга типи ва нави бўйича бир хил, чет аралашмаларсиз, нохуш ҳидсиз, ортиқча намсиз ва шу каби пахта толаси етказиб берилишини таъминлашга доир барча чора-тадбирларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичоқли қурилмалар билан намуналар қирқилган жойларда тойлар идишларини қайта тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш заводлари прессларидаги пичоқ қурилмаларининг мақбул ҳолатда бўлишини ва уларнинг ўз вақтида алмаштириб турилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта заводидаги пахта толаси намуналарини сақлаш ва зарур ҳужжатлар расмийлаштириш ишларини бажарувчини жойлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
O‘z DSt 841 стандартига мувофиқ бўлган пахта толасини идишга жойлаш, тойларни маркировка қилиш, ташиш ва сақлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Етказиб берувчи пахта толасини терминалларга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатисиз (текшириш далолатномасисиз) ва тойлар бўйича тортиб кўриш далолатномасисиз юклаб жўнатишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тойлар ичида брак аниқланган тақдирда етказиб берувчи ушбу ҳажмларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар бўйича мулкий жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тойнинг ўртача массасидаги тафовутнинг ±1,0 кг дан ортиқчалиги юзасидан харидорнинг буюртмачига эътирозлари тасдиқланган тақдирда етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар пахта толаси партиясининг ҳақиқий массаси бўйича амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 413-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)