17.06.2016 йилдаги 299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарори, 17.06.2016 йилдаги 299-сон
Date of entry into force
17.06.2016
Ҳужжат 17.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленуми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида» 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этилганда, аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг шу мазмунда қайтадан ариза билан мурожаат этиш аризани умумий тартибда кўриб чиқишга тўсқинлик қилмаслигига қаратилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 7-банд «бекор бўлиши» ва «бекор қилинган» деган сўзлардан кейин тегишинча «ёки ўзгартириши» ва «ёки ўзгартирилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ўзбекча матни 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ариза» деган сўз «шикоят» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорининг 15.2-банди «даъво аризасини қайтариш,» деган сўзлардан кейин «апелляция шикоятини (протестини) қайтариш,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2016 йил 27 январдаги 142-сонли қарори қуйидаги мазмундаги 13.3-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13.3. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчиси банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда улар ҳақида кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 9-бандига биноан, қарздорнинг аризасига кўра, банкротлик тўғрисида хўжалик суди томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан судлар қарздорнинг аризаси бўйича банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда ва кузатув жорий этилганда, ажрим билан муваққат бошқарувчисига қарздорнинг сохта банкротлиги белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбуриятини юклаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидаларнинг 21-бандига мувофиқ банкротликни яшириш аломатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек банкротликнинг соддалаштирилган тартиботлари жараёнида давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротлик тартиботлари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан судлар кузатув жорий этиш тўғрисидаги ажрим (банкротлик тўғрисидаги иш қарздорнинг аризаси бўйича қўзғатилган ҳолат бундан мустасно), ташқи бошқарув ёки санация жорий этиш ҳақидаги ажрим, шунингдек қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни очиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан суд бошқарувчисига банкротликни яшириш белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбуриятини юклаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидаларнинг 25-бандига мувофиқ қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин амалга оширилиши боис, судлар қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни очиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида суд бошқарувчисига банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш мажбурияти юкланиши тўғрисида кўрсатишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори Қоидаларнинг 39-42-бандларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ташкил этилган хулосани ҳамда унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш ва улар бўйича фикрни тақдим этиш учун доимий ишловчи Комиссия хулосани ва унга илова қилинган материалларни хўжалик суди томонидан мурожаат тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқиши ва ўзининг фикрини хўжалик судига тақдим этиши кераклигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан судлар сохта банкротлик (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш) белгилари мавжудлиги тўғрисидаги суд бошқарувчисининг хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни дарҳол мазкур Комиссияга кўриб чиқиш учун юбориши лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 11-бандининг биринчи хатбошисидаги «машинкада терилган» деган сўзлар «машинкада, компьютерда ёхуд бошқа электрон ускунада терилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 12-банддаги охирги жумла қуйидаги мазмунда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бундай талаб даъво предмети бўлмаган янги талаб ҳисобланиши сабабли, кўриб чиқилмаслиги ва мазкур талаб мустақил равишда билдирилиши мумкинлиги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар инобатга олиши лозимки, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ёки шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор, улар (ажрим, қарор) билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, хўжалик суди томонидан далил сифатида қабул қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бироқ, ишга жалб қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахснинг юридик шахс мақомига эга эмаслигини ёки фуқаро (жисмоний шахс) эканлигини важ қилиб, иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва унинг ҳудудий бошқармаларининг» деган сўзлар «ва унинг ҳудудий бошқармаларининг палата аъзосининг манфаатларини кўзлаб берилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 27-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Прокурор, шунингдек қонунларда назарда тутилган ҳолларда давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари ва бошқа органлар ҳам ХПКда белгиланган тартибда судга жавобгарнинг манфаатида қарши даъво бериши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларинг қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 4.3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иш ХПКнинг 33-моддасига асосан бошқа хўжалик судига кўриш учун ўтказилганда, суд томонидан аввал тўланган давлат божи (почта харажатлари) инобатга олиниши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 24-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар шуни инобатга олиши лозимки, келишув битимини тасдиқлашда давлат божи даъво аризасида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 26.5-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26.5. СК 330-моддасининг 25-бандига кўра., юридик ва жисмоний шахслар суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятлари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Судларга тушунтирилсинки, бундай талаб қаноатлантирилганда давлат божи жавобгардан ундирилади, талабни қаноатлантириш рад этилган ҳолда, эса давлат божи аризачидан ундирилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик судига юридик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг манфаатида прокурор, давлат ва бошқа орган томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда (иш юритиш тугатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилганда), манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахсдан давлат божи ундирилмайди, ХПК 86-моддасининг 7-бандига асосан келишув битими тасдиқланиши муносабати билан иш юритиш тугатилиши бундан мустасно. Мазкур қоида манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахснинг ўзи, яъни даъвогар томонидан ХПКнинг 40-моддаси тартибида даъвонинг предмети ўзгартирилганда ёхуд даъво талабларининг миқдори кўпайтирилганда, даъвонинг ушбу ўзгартирилган (кўпайтирилган) қисми бўйича қўлланилмайди, СКнинг 330-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод этилган ҳолатлар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат божидан озод қилинган даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори жавобгарнинг (белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганда) апелляция ёки кассация шикояти бўйича бекор қилиниб, даъво асоссизлиги сабабли рад этилган тақдирда, жавобгар томонидан тўланган суд харажатлари даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида» 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қуйидаги мазмундаги 14.1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14.1. ФК 179-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни мулкдорнинг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда баҳолаш ўтказилиши мажбурийлиги назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу боис, судлар келишув битимини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқишда келишув битими объекти давлат мулки бўлса тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли давлат органининг розилиги олинганлигига ва объект баҳоланганлигига эътибор қаратиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар суд томонидан тасдиқланган келишув битимини тарафлар ўзаро бекор қилиб ёки уни шартларини ўзгартириб, судга янги таҳрирдаги келишув битимини тасдиқлаш учун тақдим этса, суд бундай аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил июндаги 210-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 20-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Судлар инобатга олишлари лозимки, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ёки шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор, улар (ажрим, қарор) билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, хўжалик суди томонидан далил сифатида қабул қилиниши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмига асосан, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган бўлса, солиқ тўловчи бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган муддатга риоя қилмаган тақдирда, солиқ инспекцияси молиявий жаримани суд тартибида қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) қуйидаги мазмундаги 35.2-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35.2. Судларга тушунтирилсинки, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари, 112-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва молиявий санкцияларгагина қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорининг 4-бандида, Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ушбу қоидалар татбиқ этилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги мазмундаги 42.1,42.2-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«42.1. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясининг хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича пенялар ва молиявий жарималарни ҳисобдан чиқариш, қарзларини (асосий суммани, пеняларни, жарима санкцияларини) тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисидаги қарорлари давлат солиқ хизмати органининг даъво аризасини (аризани) қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарзларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш тўғрисидаги комиссия қарорида белгиланган муддатнинг тугаганлиги давлат солиқ хизмати органи томонидан хўжалик судига янги асослар билан умумий тартибда даъво аризаси (ариза) тақдим этилишига тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42.2. Суд буйруғи берилганидан кейин давлат солиқ хизмати органи томонидан айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича даъво тақдим этилса, даъво аризасини қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 2-бандига асосан тугатилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил ноябрдаги 220-сонли қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 11-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар ишни кўриш жараёнида қурилманинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд ФКнинг 187-моддасига асосан бундай қурилмага мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги ҳолатлар бундан мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 12.4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги даъвогар томонидан исботлаб берилса ёки бу ҳолат суд томонидан аниқланса, низоли иморат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги масаласига судлар ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарорининг 24-бандидаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 13.4-бандидаги «шартномани рад этиши» деган сўзлар «прокат шартномасини бажаришни рад этиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарорининг 9-банди «унинг раҳбари ёки ходимининг муҳр (штамп)» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья К. ДАВЛЕТОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 17 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
299-сон