18.12.2009 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 18.12.2009 йилдаги 204-сон
Date of entry into force
18.12.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори иқтисодий суд иш юритуви иштирокчилари томонидан келишув битимини тузиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинишига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этмаган шахслар низони ҳал қилиш тўғрисидаги келишув битимида иштирок этиши мумкин эмас, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПКнинг 16-боби, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги келиб чиқади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар эътиборга олишлари лозимки, суд ҳужжатини ижро этиш босқичи деганда, суд ҳужжати асосида ижро варақаси берилганидан кейинги босқич тушунилади. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди. Суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар судга тақдим этилган келишув битимини тасдиқлаш рад этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирган ҳолда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдиришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК нормаларининг талабларига мувофиқ хабардор қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ИПК 50-моддасининг биринчи қисмида давлат органлари ва бошқа органлар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкинлиги назарда тутилган. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаати кўзланган шахс давлат органи ёки бошқа орган томонидан берилган даъво бўйича жавобгар билан келишув битими тузишга ҳақли. Бундай ҳолда давлат органи ёки бошқа органнинг келишув битимини тузишда иштироки талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ИПК 63-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Келишув битими мазкур битимни тузган шахслар сонидан биттага ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан биттаси иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозим. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Судлар келишув битими ҳуқуқий табиатига кўра битим эканлигини ва келишувнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганишда уни тузиш тартибини ҳам текширишлари лозимлигини ҳисобга олишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар келишув битимининг тарафи акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти бўлса, мазкур келишув йирик битим белгиларига жавоб беришини, у «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ тузилганлигини аниқлаш талаб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14.1. ФК 179-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни мулкдорнинг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда баҳолаш ўтказилиши мажбурийлиги назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу боис, судлар келишув битимини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқишда келишув битими объекти давлат мулки бўлса тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли давлат органининг розилиги олинганлигига ва объект баҳоланганлигига эътибор қаратиши лозим.
(14.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши иш юритишни тугатишга асос бўлади (ИПК 110-моддасининг 7-банди ва 133-моддаси).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим. Бунда тарафларнинг суд харажатларини тақсимлаш бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги келишув битимини тасдиқлашни рад этишга асос бўлмаслигини инобатга олиши керак. Бундай ҳолда, суд харажатларини тақсимлаш масаласини суд ИПК 118-моддасининг қоидалари асосида ҳал қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжати устидан ИПКда белгиланган умумий тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агар келишув битимининг тарафи, келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг келишув битими шартларини қайта кўриб чиқишга ва (ёки) келишув битимини ижро этишдан бош тортишга қаратилган даъво билан мурожаат қилса, суд ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмини қўллаб, бундай талабларни қаноатлантиришни рад этиши лозим.
(19-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд томонидан тасдиқланган келишув битимини тарафлар ўзаро бекор қилиб ёки уни шартларини ўзгартириб, судга янги таҳрирдаги келишув битимини тасдиқлаш учун тақдим этса, суд бундай аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув битимининг унда белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар келишув битимида қарздорликни муайян муддатларда тўлаш назарда тутилган, бироқ битим шартлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, суд манфаатдор шахснинг илтимосномасига асосан келишув битимида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда битта ижро варақасини беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ижро варақасини бериш масаласи суд томонидан тарафлар чақирилмасдан ИПКнинг V бўлими қоидалари бўйича кўрилади. Зарурат туғилганда суд ижро варақаси бериш масаласини суд мажлисида кўриб чиқишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро варақасининг мазмуни ИПКнинг 337-моддаси талабларига жавоб бериши керак ва у ИПК 338-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ичида ижрога тақдим этилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тарафлар келишув битимини суд ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида тузган бўлсалар, келишув битими ҳал қилув қарорини қабул қилган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ижро иши юритилишида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза судлар томонидан тарафлар суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИПК 133-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда кўрилади
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув битимининг тасдиқланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тугатиш учун асос бўлади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ва уни суд томонидан тасдиқлаш тартиби «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 18 декабр,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
204-сон