Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2020 13.07.2016 йилдаги 233-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.07.2016 йилдаги 233-сон
Date of entry into force
18.07.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 16.05.2020
Ҳужжат 10.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таклифларига кўра бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сонини, сотиладиган товарлар рўйхатини ва кўчма савдо даврини кўрсатган ҳолда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 13 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
233-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчма савдога бериладиган рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, кўчма савдо объектининг жойлашиш схемаси тасдиқланган ҳолда, юридик шахсларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо қилинадиган жой — рухсатномада кўрсатилган кўчма савдо объекти ҳудудий жойлашган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — рухсатнома бериш тўғрисида ариза берган юридик шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома туман (шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) орқали берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрланган таклифлар ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тақдим этилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини — тегишли равишда давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилган таклифлар ҳар йили 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқланган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларига, сотиладиган товарлар рўйхатига тузатишлар киритиш ва кўчма савдо даврини ўзгартириш ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхатлари, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) ҳар йили тасдиқлангандан кейин уч кун мобайнида тегишли туман (шаҳар)нинг «ягона дарча» марказларида, Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кўчма савдо объектларини давлат органлари биноларига туташиб кетган ҳудудларда, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида, аэропортларда, метрополитенда, майдонларда, жамоат транспорти бекатларида, автомобиль тўхташ жойларида ҳамда йўловчилар ва автомобиль транспорти ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Рухсатнома уни бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган муддатга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Унга белгиланган тартибда рухсатнома берилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Рухсат берувчи талаблар ва шартлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши керак, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Товарларнинг қуйидаги турлари билан кўчма савдо қилиш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший мақсадларидаги техник жиҳатдан мураккаб товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез бузиладиган товарлар ва болалар овқати маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциз солиғига тортиладиган товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тасдиқланадиган товарлар рўйхатига киритилмаган товарлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усуллар билан кўчма савдо объекти жойлашган жой бўйича «ягона дарча» марказига рухсатнома бериш тўғрисида ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдонинг тасдиқланган жойлашиш схемасига мувофиқ кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати асосида сотиладиган товарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган ўзаро ахборот ҳамкорлиги, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот ҳамкорлиги воситасида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномасини мустақил олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Рухсатнома бериш тўғрисида берилган ариза кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ваколатли органнинг «ягона дарча» марказига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ваколатли органга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани бевосита ариза берувчилардан қабул қилиш тақиқланади, ўз-ўзидан бевосита ваколатли органга юбориладиган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилган аризалар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун «ягона дарча» марказларига мурожаат қилган ариза берувчиларни рухсатнома бериш тўғрисидаги уларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёнида таклиф этиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган томонидан ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кўчма савдо қилинадиган айни бир жойга рухсатнома бериш тўғрисида бир нечта ариза тушган тақдирда рухсатнома бериш тўғрисида биринчи бўлиб ариза берган ариза берувчи уни олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан кейин рухсатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда «ягона дарча» марказига ёхуд ариза берувчига юборилади (Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агар ваколатли орган рухсатномани бериш, уни бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида ариза берувчига рухсатномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган ариза берувчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга рухсат этиш тусидаги ҳужжатни бериши шарт. Рухсат этиш тусидаги ҳужжат олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган ҳужжатлар рўйхати ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма билдиришнома рухсат этиш тусидаги ҳужжатга тенглаштирилади ва кўчма савдони амалга ошириш учун асос ҳисобланади. Бунда шахс рухсат этиш тусидаги ҳужжатсиз фаолият билан шуғулланганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Рухсатнома берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида — Тошкент шаҳрида кўчма савдо қилишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида — Нукус шаҳрида, вилоятлар марказларида ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарларда кўчма савдо қилишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида — туманларнинг маъмурий марказларида ва туман бўйсунишидаги шаҳарларда кўчма савдо қилишда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа аҳоли пунктларида кўчма савдо қилишда рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари учун махсус очилган ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидаги ҳолларда рухсатномани бериш рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар кўчма савдонинг ариза берилган жойига бошқа юридик шахсга рухсатнома берилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатномани бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисида билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда «ягона дарча» марказига ёхуд ариза берувчига юборилади (Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинган тақдирда). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ариза берувчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши, шунингдек, агар кўчма савдонинг ариза берилган жойига бошқа юридик шахсга рухсатнома берилган тақдирда рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилиши, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ва «ягона дарча» марказининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтилгандан кейин етти иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулларда «ягона дарча» марказига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси кўчма савдони «ягона дарча» марказининг ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган аризанинг нусхаси асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ваколатли орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани расмийлаштиради ва «ягона дарча» марказига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ариза берувчининг аризасига кўра амалга оширилади, бироқ ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тасдиқланган кўчма савдо даврларидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулларда рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар «ягона дарча» марказига берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсатномани бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Рухсатноманинг дубликати ваколатли орган томонидан «ягона дарча» марказидан ариза, шунингдек рухсатнома яроқсиз ҳолда келиб қолган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ва дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Кўчма савдони амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг амалий хавфини яратиш рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII боб. Берилган рухсатномалар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Берилган рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчма савдо жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган товарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатнома берилган сана ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилишининг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳар бир берилган рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар ўн кун муддатда ваколатли орган томонидан кўчма савдо жойлашган жой бўйича тегишли давлат туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма савдога рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Кўчма савдога
‎РУХСАТНОМА

‎‎‏

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎____________ вилояти ___________тумани (шаҳри) ҳокимлиги

‎‎‎серия рақами АА __________________________тартиб рақами
‎000000____________________________

‎‎Кўчма савдога
‎РУХСАТНОМА

‎‎20____ йил «_____»____________ №_________

‎‎___________ туманида (шаҳрида) ________________________________________ манзили бўйича (ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемасига мувофиқ) умумий майдони ________ кв.м. бўлган жойда товарларни чакана сотиш учун___________________________________________________
‎___________________________________га кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқи берилган.

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎Почта манзили________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎СТИР_______________________________________________________________________________________
‎‎20 _____ йил «______» ______________гача берилган.
‎Иш режими соат «_______» дан соат «________» гача.
‎‎Сотиладиган товарлар рўйхати:___________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Илова: Ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси.
Ф.И.О.___________________________________________________
‎‎Имзо_______________________
МЎ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма савдога рухсатнома бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАсИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)