28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон
Date of entry into force
12.10.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб турган «ягона дарча» хизматларининг фаолияти 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 1 январдан бошлаб 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатга босқичма-босқич қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, қонунчиликда белгиланган тартибни қийинлаштиришнинг ҳар хил усулларидан, жумладан рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиш тартиб-таомилларини, шунингдек хусусий тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қиладиган бошқа бюрократик тўсиқлардан фойдаланишга қатъиян йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ушбу талабни сўзсиз бажарилиши масъулияти юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари Рўйхатига киритилган давлат хизматларини кўрсатиш учун бевосита тадбиркорлик субъектларидан аризалар қабул қилиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини кўрсатиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этган тадбиркорлик субъектларини уларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёнига таклиф қилиш тақиқланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида доимий равишда минтақавий семинарлар ўтказишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя этиш устидан назорат ўрнатиб, давлат хизматларини кўрсатиш тартибининг бузилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2015 йилнинг 1 ноябригача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ягона дарча» марказларини белгиланган тартибда камида 1 Мб/с тезлигида бўлган Интернет тармоғининг миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига, шунингдек бепул фойдаланиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига, жумладан Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали уланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ягона дарча» марказлари, шунингдек давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар учун информацион хавфсизлик талабини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармаларига давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнини назорат қилиб, «ягона дарча» марказларининг ахборот ресурсларига кириш имконини таъминласин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари марказлари, шунингдек давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ишчилари зиммасига давлат хизматларини кўрсатишда информацион хавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича шахсий масъулият юкласин.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, мурожаат этиш жойи ва усулидан қатъи назар, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталидан фойдаланилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 1 июндаги Р-4481-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ишчи комиссияси (Р. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва манфаатдор тузилмалар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб, эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг танлаб олинган 2-3 туманларида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиб, фаолиятини юритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йилнинг 1 ноябригача «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича жойлардан олинган барча фикрлар, тузатишлар ва таклифларни умумлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 6 ноябригача «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йилнинг 15 ноябригача барча ташкил этилаётган «ягона дарча» марказларини аризачиларга қулай бўлган жойларга барча муҳандислик коммуникация (электр ва сув таъминоти, телефон алоқаси ва бошқалар) тармоқларига уланган ҳолда жойлаштиришни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда «ягона дарча» марказларининг замонавий оргтехника, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланганлик даражасини инвентаризациядан ўтказсин ва марказларнинг самарали ишлаши учун белгиланган минимал талабларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча янги техникалар билан тўлдирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги давлат органларини идоралараро электрон ҳамкорлик тизими фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун 2015 йилнинг 1 октябригача давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органларининг туман (шаҳар) бўғинларига зарур бўлган компьютер ускунасини харид қилиб, бепул Интернет тармоғига уланишга 2015 йилнинг IV чорагида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 28 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2412-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Бериладиган ҳужжат,

кўрсатиладиган хизмат номи

Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият

Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган

1.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига «тайёр ҳолда топшириш» шартлари билан улаш.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги Фойдаланаётган ташкилотлар

2.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига ўзгаришларни тасдиқлаш.

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш.

Қурилиш вазирлиги

3.

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш.

Муҳандислик таъминоти учун юклама ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишни амалга ошириш.

4.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

5.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давергеодезкадастр

6.

Бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Юридик шахсларнинг бино, иншоотлар ва кўп йиллик экинларга (шу жумладан ер ости иншоотлари) бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

7.

Юридик шахсларнинг бино ва иншоотлари ипотекасини ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимларнинг давлат реестрида ипотека тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ёзувни киритиш, шунингдек, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишни тасдиқлаш.

8.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссиялар

9.

Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси.

Умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш.

13.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланган пайтда бузилган ерларни рекультивациясини ўтказиш тўғрисидаги хулосаси.

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга туширишда мавжудлиги тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисидаги қарорни олиш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

14.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесиш учун рухсатнома бериш.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни кесишни амалга ошириш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

15.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги

16.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома бериш.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари

17.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатини бериш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Фақат Давлат хизматлари маркази орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ қўшимча киритилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 40-сон, 516-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда, 29-сон, 682-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/864/0160; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)