12.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2808
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 12.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2808
Date of entry into force
18.07.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2808]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралдаги 2024-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2808-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 18 декабрдаги 2007-65-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756, 2008 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 3-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 18 мартдаги 2013-14-сон «Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини алмаштириладиган магнит (электрон, оптик) манбаларда ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1756-1, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 186-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-21-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом молиявий ва солиқ ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралдаги 2024-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2808-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомни амалда қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот воситачиси — электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг шахсий кабинети — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчи — ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида қабул қилувчи ва уларга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органлари — ҳисоботни қабул қилувчи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ҳужжат айланишида ахборот воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш солиқ тўловчининг хоҳишига кўра тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тадбиркорлик субъектлари ҳисоботни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этмайдиган солиқ тўловчилар учун ҳисоботни қоғозда тақдим этиш тартиби сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон ҳужжат тарзидаги тақдим этилган ҳисобот, солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишда тегишли дастурий таъминот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органига жўнатиш учун ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатишда шифрлаш ва қабул қилиб олишда шифрдан ечиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзони шакллантириш ва уни қабул қилиб олишда электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш имкониятига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ва солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботлар белгиланган шаклда тақдим этилганда рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботдаги ахборотларни муҳофаза қилиш мақсадида ахборотни узатишда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини қўллайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда, давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари ҳисоботни автоматик тарзда қабул қилинишини, шунингдек солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқномани юборилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралдаги 2024-24-сонли қарори (рўйхат рақами 2808-3, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 2021-14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2808-2, 20.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари уни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида сақлашда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан ҳисоботнинг қоғоз нусхаларини бериш ва улардан фойдалана олиш имкониятлари кўзда тутилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳисоботнинг электрон ҳужжат тарзида сақланиш муддатлари қоғоздаги ҳисоботлар учун ўрнатилган муддатлардан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни тақдим этишдаги ўзаро муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқ тўловчи электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қабул қилиб олишда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари мазкур ҳисоботни қабул қилиб олганлиги тўғрисида, қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ҳолда, автоматик тарзда тасдиқланишни таъминлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисобот, агар у бевосита солиқ тўловчи томонидан ёки унинг ахборот воситачиси орқали жўнатилган бўлса, жўнатилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни тақдим этиш санаси электрон ҳужжатнинг давлат солиқ хизмати органининг электрон манзилига келиб тушган санаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 11 мартдаги 2021-14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2808-2, 20.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида жўнатишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш тартиби Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 2727, 2015 йил 13 ноябрь) билан тартибга солинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳисоботни электрон ҳужжат тарзида тақдим этувчи солиқ тўловчи ҳисоботдаги маълумотларнинг ўз вақтида ва тўла тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Электрон ҳужжат тарзидаги ҳисоботни қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 июнь

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2808-1/0675-сон; 20.03.2021 й., 10/21/2808-2/0224-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 17.03.2025 й., 10/25/2808-3/0246-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)