07.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2806
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи, 07.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2806
Date of entry into force
11.07.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2806]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор ўринбосари Д. КУЧАРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 44-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни (бундан буён матнда ахборот деб юритилади) ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ахборот «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатига (бундан буён матнда ахборот рўйхати деб юритилади) мувофиқ ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ахборот ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига улардан кейинчалик ахборотдан фойдаланувчилар танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборотни ахборот-кутубхона ҳамда архив муассасаларига тақдим этиш учун масъул ходим тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Календарь йил тугагандан сўнг, ўтган йилга оид (1 январь — 31 декабрь ҳолатига) ахборотлар акс эттирилган ҳужжатлар жамланиб, уларнинг электрон нусхалари тайёрланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матн, шу жумладан жадвал, схема ва бошқа матнли маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар — «PDF» шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овозли ёзувлар — «WAV» ёки «MP3» шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
видео ёзувлар — «AVI» ёки «MP4» шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасвирлар, шу жумладан фотосуратлар — «JPEG» шаклда тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ахборотларнинг электрон нусхалари ахборот рўйхатига мос равишда номланган электрон жилдларга жойлаштирилади ва CD ёки DVD дискларга (бундан буён матнда дисклар деб юритилади) ёзилади. Бунда дискларга ахборот рўйхатига асосан тузилган ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон шаклда («PDF») расмийлаштирилган тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати (бундан буён матнда ҳужжатлар рўйхати деб юритилади) ҳам ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ахборотлар акс эттирилган дисклар ҳар йили 31 январгача:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари марказий аппарати томонидан — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ҳамда Ўзбекистон Миллий архивига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлардаги давлат архивларига ёхуд Тошкент шаҳар марказий давлат архивига кузатув хати орқали тақдим этилади.
(6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 185-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2806-1, 31.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 10/21/2806-1/0510-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими 5 иш куни ичида тақдим этилган дискларда акс эттирилган ахборотларнинг ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлиги, шунингдек ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имконияти бирма-бир текшириб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Текшириш натижасида дисклардаги ахборотлар ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ бўлса, шунингдек ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имкони мавжуд бўлса, ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) масъул ходими ҳамда тегишли давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) масъул ходими томонидан икки нусхада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома топширувчи ва қабул қилиб олувчи шахслар томонидан имзоланади ҳамда тегишлича ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотнинг муҳри қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатноманинг бир нусхаси ахборот-кутубхона муассасасида (архив муассасасида) қолади, иккинчи нусхаси эса, тегишли давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) масъул ходимига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дисклардаги ахборотлар ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ушбу ахборотларнинг компьютерда ўқилиши имкони мавжуд бўлмаганда, улар (агар ахборотлар бир нечта дискка ёзилган бўлса, номувофиқлик ва (ёки) камчилик аниқланган дисклар) қабул қилинмайди ва тегишли ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) кузатув хати билан уларни тақдим этган ташкилотга қайтарилади. Бунда аниқланган ҳар бир номувофиқлик ва (ёки) камчилик кузатув хатида кўрсатилиши ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат ҳокимияти органи (давлат бошқаруви органи) томонидан ахборот-кутубхона муассасаси (архив муассасаси) кузатув хатида кўрсатилган номувофиқлик ва (ёки) камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ахборотлар ёзилган диск (дисклар) белгиланган тартибда 10 кун ичида тегишли ахборот-кутубхона муассасасига (архив муассасасига) қайта тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Масъул ходимлар ахборотларнинг тўғрилиги ҳамда ўз вақтида топширилиши ва қабул қилиб олиниши учун жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 июнь

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 16 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎__________________________________________________________________________нинг _____________________ йилга оид фаолияти тўғрисидаги

‎‎‎‎‎(ташкилотнинг номи)

(йил)‎‎ ‎

‎‎‎тақдим этилаётган ҳужжатлар
‎РЎЙХАТИ

Т/р‎

Ҳужжат тури ва реквизитлари ‎

Ҳужжат матнига аннотация

CD ёки DVD дискда ҳужжат жойлашган жилд‎

CD ёки DVD
‎дискда ‎ҳужжат номланган файл‎

Ҳужжатнинг шакли («PDF», «WAV», «MP3»,
‎ «AVI» «MP4» ёки «JPEG») ‎

Ҳужжатнинг ҳажми ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:

мазкур рўйхатда ҳужжатлар ахборот рўйхатига мос равишдаги номларда ва кетма-кетликда келтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-устунда — бир турдаги ҳужжатлар гуруҳланган ҳолда келтирилади (масалан: буйруқлар, йиғилиш баёнлари, ҳисоботлар ва ҳоказо);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-устунда — «PDF» шаклдаги ҳужжат — варақда, «WAV», «MP3», «AVI» ва «MP4» шаклдаги ҳужжатлар — соат, дақиқа, сонияда, «JPEG» шаклдаги ҳужжат — ҳисоб бирлигида (дона) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ТАСДИҚЛАЙМАН _____________________________________________
‎(қабул қилувчи муассаса раҳбари (лавозими) _____________________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎____________________
‎(имзо)
‎____________________
‎(сана)

М.Ў.‎

‎‎ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎____________________________________________________________________________________________
‎ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш (санаси)

____________________________________________________________________________________________‎‎
‎(топшириш асоси)

‎‎___________________________________________________________________________________топширди,
‎(топширувчи ташкилот номи)

_________________________________________________________________________________________‎‎эса,
‎(қабул қилиб олувчи муассаса номи)

‎‎___________ йилга оид фаолияти тўғрисидаги ахборотлари акс эттирилган CD (DVD) дискни қабул қилиб олди. Унда
‎қуйидаги ахборотлар (ҳужжатлар) акс эттирилди:

Т/р‎

Давлат ҳокимияти ёки бошқаруви органининг фаолияти тўғрисидаги
‎ ҳужжат тури ва реквизитлари

Ҳужжат матнига аннотация‎

CD ёки DVD дискда ҳужжат жойлашган жилд‎

CD ёки DVD
‎ дискда ҳужжат номланган файл‎

Ҳужжатнинг шакли («PDF», «WAV»,
‎«MP3», «AVI»
‎ «MP4» ёки «JPEG»)‎

Ҳужжатнинг ҳажми («PDF» — варақда, «WAV»,
‎«MP3»,
‎«AVI» ва «MP4» — соат, дақиқа, сонияда, «JPEG» — ҳисоб бирлигида (дона) кўрсатилади)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6

‎‎
‎‎Жами қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳисоб бирлиги сони ______________________________________________.
‎‎Изоҳ:_______________________________________________________________________________________.

‎‎Топширди:
_____________________________________________
‎(топширган шахснинг лавозими ва Ф.И.О.) __________________
‎(имзо)
‎__________________
‎(сана)

‎‎Қабул қилиб олди: _____________________________________________
‎(қабул қилиб олган шахснинг лавозими ва Ф.И.О.)
‎(имзо)
‎__________________
‎(сана)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 333-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 10/21/2806-1/0510-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)