18.01.2016 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг қарори, 18.01.2016 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
18.01.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 22-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (У. Камолов)га:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши жинси ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоат ишини ташкил этаётган тегишли, корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларига мувофиқ келадиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига карашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот марказга 3 кун муддатда етказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (У. Камолов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2014 йил 27 декабрдаги 730-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Норбўтаев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳоким П. МАХАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фориш т.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 18 январь.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон

Туман ҳокимининг 2016 йил 18 январдаги 13-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туманда 2016 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширадиган муассаса, корхона ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р‎

Корхоналар рўйхати‎

Иш турлари‎

Иш мазмуни‎

1.‎

Туман Ободонлаштириш бошқармаси‎

Кўчаларни ободонлаштириш‎

Ҳудудларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, ўтқазилган дарахтларни парвариш қилиш, қор ва қор музини кўчириш‎

2.‎

М. Абулқосимов номли Фориш Давлат Ўрмон хўжалиги‎

Ўрмончилик‎

Доривор ўсимликлар йиғиш, мевали ва манзарали кўчатларга шакл бериш‎

3.‎

Нурота давлат қўриқхонаси‎

Доривор ўсимликлар йиғиш‎

Доривор ўсимликлар йиғиш‎