Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019 15.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2802
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 15.06.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2802
Date of entry into force
20.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 15 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2802]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 469-мҳ-сонли ««Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2802-1, 16.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида бир ойлик муддатда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир М. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 15 июндаги 157-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг (бундан буён матнда — ННТ деб юритилади) чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (бундан буён матнда — чет эллик шахслар деб юритилади) пул маблағлари ва мол-мулк олишни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун ННТ тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига олдиндан ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда мурожаат пул маблағлари ва мол-мулк олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин йўлланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Адлия органи ННТ томонидан чет эллик шахслардан жами суммаси бир календарь йилда энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача миқдордаги пул маблағлари ва мол-мулк олиниши назарда тутилган ҳужжатларни маълумот учун, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдордаги пул маблағлари ва мол-мулкни эса — келишиш учун қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулк суммасининг ишончлилиги ва тўғрилиги учун ННТ раҳбари ёки у ваколат берган шахс жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги ҳолларда ННТга чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк ажратилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ажратиладиган пул маблағларининг миқдори ва мол-мулк аниқ кўрсатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ташкилотлари ва ННТнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларида назарда тутилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларига бош ташкилотлари томонидан пул маблағлари ва мол-мулк ажратилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида низомга мувофиқ мурувват (инсонпарварлик) ёрдами олинганда уларнинг олиниши адлия органлари билан келишишни талаб этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда кўрсатилган асосларга кўра олинган пул маблағлари ва мол-мулк ҳақида ННТ томонидан беш кунлик муддатда тегишли маълумотларни илова қилган ҳолда уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Келишиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш бўйича мурожаат ННТ раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан сана кўрсатилиб имзоланади, муҳр босилади ҳамда унга қуйидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва мол-мулк чет давлатлар ва уларнинг органларидан олинганда — давлат ёки тегишли давлат органининг тўлиқ номи, пул маблағлари ва мол-мулкни ННТга ажратишни тасдиқловчи ҳужжат (битим, дастур ва ҳоказо);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва мол-мулк жисмоний ёки юридик шахсдан (унинг филиал ва ваколатхонасидан) олинганда — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, яшаш ва иш жойи, шунингдек юридик шахснинг (унинг филиал ва ваколатхонасининг) таъсис ҳужжатлари нусхаси, асосий раҳбар органи жойлашган (почта) манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, яшаш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва мол-мулк чет эллик шахсларнинг топшириғига биноан бошқа жисмоний ёки юридик шахслардан олинганда — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, яшаш ва иш жойи, шунингдек юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари нусхаси, асосий раҳбар органи жойлашган (почта) манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, яшаш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларининг валютаси ва миқдори, мол-мулк ва унинг қиймати, улардан фойдаланиш мақсадлари ва усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиниши режалаштирилаётган пул маблағлари ва мол-мулкнинг ишлатилиши юзасидан жалб қилиниши режалаштирилаётган шахслар, ташкилотлар ва ҳоказо.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар чет эллик шахслардан ННТга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки ННТга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда ННТ хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ННТ томонидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар адлия органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида пул маблағлари ва мол-мулк олиниши билан боғлиқ ўзгаришлар бўлган тақдирда, ННТ бу ҳақда адлия органига бир кун ичида ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда ёзма равишда хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар чет эллик шахс ННТга муқаддам адлия органи томонидан келишилган пул маблағи ёки мол-мулкка қўшимча пул маблағи (мол-мулк) ажратса, қўшимча пул маблағи ёки мол-мулк олинишини келишиш учун мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда адлия органига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши бўйича адлия органи томонидан муддат кўрсатилган ҳолда ННТдан асослантирилган тарзда қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Адлия органи ННТ томонидан келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини, уларнинг қонун ҳужжатларига ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Адлия органи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этиш тўғрисида ННТни ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мазкур Низомда белгиланган муддатда адлия органи томонидан пул-маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш тўғрисида ННТга ёзма равишда хабар берилмаса, уларнинг олиниши адлия органи билан келишилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги ҳолларда чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ва мол-мулкни олиш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга қаратилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон маълумотлар кўрсатилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адлия органи томонидан ННТдан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш юзасидан сўралган қўшимча ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим қилинмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш рад этилганда, ННТ рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиши ва адлия органига такроран мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ННТ ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишишнинг рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Чет эллик шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулк ННТ томонидан адлия органига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган мақсад ва усулларга мувофиқ ишлатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Чет эллик шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулк қонун ҳужжатларига, ННТ уставида (низомида) ва тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган мақсад ва усулларига мувофиқ ишлатилиши учун ННТ раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ННТ рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига биноан чет эллик шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланилиши юзасидан маълумотлар ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 303-модда)