Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2018 09.06.2016 йилдаги 193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.06.2016 йилдаги 193-сон
Date of entry into force
13.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дарбанд» йўл-патрул хизмати постига ёндош ҳудудда божхона пунктини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақиқланган буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг фаолият кўрсатиб турган «Дарбанд» йўл-патрул хизмати постига ёндош ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси «Ғалаба» чегара темир йўл божхона пунктининг «Дарбанд» божхона пунктини (кейинги ўринларда «Дарбанд» божхона пункти деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Дарбанд» божхона пунктининг фаолияти фақат «Термиз-Қарши» йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларида уларни мобил инспекция-текшириш комплексидан фойдаланган ҳолда текшириш йўли билан контрабандани аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штатдаги ходимлар сони 1-иловага* мувофиқ 15 нафар бўлган «Дарбанд» божхона пунктини, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бўлинмаларининг, шунингдек Олий ҳарбий божхона институтининг штатдаги ходимлари сонини 2-иловага* мувофиқ қисқартириш ҳисобига ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Rapiscan Systems Ltd» (Буюк Британия) компанияси билан инспекция-текшириш комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан контракт тузишга рухсат этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда божхона пунктининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигининг технологик схемасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, «Дарбанд» божхона пунктининг функцияларини фақат автотранспорт воситаларини инспекция-текшириш комплексидан фойдаланган ҳолда текширишдан ўтказишдан иборат этиб белгилашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекция-текшириш комплексини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш учун зарур таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилишини, шу жумладан инспекция-текшириш комплексига кириш ва ундан чиқиш йўллари қурилишини ҳамда йўл-патрул хизмати постига ёндош ҳудудда (кейинги ўринларда объект деб аталади) қонун ҳужжатларига мувофиқ радиация хавфсизлиги нормаларига риоя этган ҳолда зарур инфратузилма яратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-патрул хизмати постининг мавжуд биносида «Дарбанд» божхона пункти ходимлари учун тўртта хона ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети параметрларида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутилган бюджет ажратмалари, шунингдек уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дарбанд» божхона постини жиҳозлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича келтирилаётган инспекция-текшириш комплекси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси келтирилаётган инспекция-текшириш комплексини давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан инспекция-текшириш комплексига техник хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, «Давархитектқурилиш» қўмитасига ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект бўйича таъмирлаш-қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини 2016 йил 30 сентябргача ишлаб чиқиш билан биргаликда амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъмирлаш-қурилиш ишлари юзасидан пудрат шартномасини танлов савдолари ўтказмасдан тузишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан олиб келинадиган, «Дарбанд» божхона пунктини жиҳозлаш учун зарур бўлган инспекция-текшириш комплекси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари аэропортларда ва темир йўл станцияларида йиғимлар ундирилмасдан сақланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-патрул хизмати постида маълумотларни алоқанинг оптик воситалари орқали узатиш каналини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-патрул хизмати пости ҳудудида мобил алоқа операторлари тармоқларининг ишончли ишлашини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзбекэнерго» АЖ йўл-патрул хизмати постини ва «Дарбанд» божхона пунктини электр энергияси билан узлуксиз таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига биноан икки ҳафта муддатда қўшимча ер участкаси ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилиши сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АК билан биргаликда лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича объектнинг таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга ошириш учун металл прокат ва цементнинг бошқариладиган нархларда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 9 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 284-модда)