01.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон
Date of entry into force
06.06.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда етиштириладиган, ноёб истеъмолбоп хусусиятларга эга сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари билан хорижий ҳамкорларни кенг кўламда таништириш, замонавий бозор механизмлари воситасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва етказиб берувчилар ўртасида узоқ муддатли барқарор кооперацион алоқалар ўрнатиш ва шунинг асосида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмини ошириш ҳамда экспортга етказиб бериладиган турларини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ҳамда бошқа хўжалик бирлашмалари ва фермер хўжаликларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси» АЖнинг кўргазма майдонларида навбатдан ташқари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойида тизимли ва мунтазам асосда халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилишини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ҳар йили ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Ташкилий қўмита тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда экологик соф, истеъмолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида чет эллардаги қайта ишловчи ва савдо компанияларини кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш шартномаларини тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борада ҳар томонлама кўмаклашиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда чет эллардаги импорт қилувчи компаниялар, дунёга машҳур маркетинг тузилмалари ўртасида барқарор, узоқ муддатли кооперацион алоқалар тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини чуқур таҳлил этиш, мамлакатимизнинг маҳсулот етиштирувчилари ва қайта ишловчи корхоналарини ташқи бозорларда доимий харидоргир бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, навбатдаги йил ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтириш мақсадида уларни кенг кўламда хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси таркибида бошқарув ходимларининг чекланган сони 15 кишидан иборат бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси 2-иловага мувофиқ ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси» МЧЖ зиммасига қуйидагилар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ярмарка савдолари қатнашчиларига ярмарка шартномалари тузиш, молиявий хизмат кўрсатиш ва уларни ҳисобга олиш бўйича комплекс хизматларни таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар ва экспорт контрактларини тузиш бўйича доимий фаолият юритувчи мева-сабзавот савдо майдончасини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозор конъюнктурасини ўрганган ҳолда ярмарка савдолари қатнашчиларига зарур ахборотлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз маҳсулотларини хорижий бозорларга чиқариш мақсадида реклама-ахборот фаолиятига оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро тажрибани ўрганиш асосида электрон савдолар тизимидан фойдаланган ҳолда ярмарка савдосининг замонавий методларини, шу жумладан фьючерс ва форвард битимлари тузиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекциясини Тошкент шаҳар, Беруний кўчаси, 41-уйда жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташкилий қўмита (Ш. Мирзиёев) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йилнинг 20 июнига қадар навбатдан ташқари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига сифатли тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича асосий тадбирларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш мақсадида Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг мақсад ва вазифаларини, унинг имкониятлари, ярмарка ишида қатнашиш шартлари ва механизмини чет элларда ёритиш бўйича фаол ахборот-реклама фаолияти олиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖда кўргазма майдонлари ярмарка қатнашчиларига тасдиқланган норматив баҳоларга нисбатан 50 фоизли чегирмани ҳисобга олган ҳолда берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини бериш ва хизматлар кўрсатиш эса ўрнатилган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК буюртманомаларига кўра, ўтказиладиган ярмарканинг чет эллик қатнашчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ярмарка ўтказиладиган, шунингдек, ярмарка қатнашчилари яшайдиган жойларда жамоат тартибини сақлашни ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ҳақини ундирмасдан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини октябрь ойида ўтказиладиган жаҳон озиқ-овқат тадбирларининг ҳар йилги жадвалига киритиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 авгусдаги ПФ-5496-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5496/1603-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда уч ой муддатда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида тузилган шартномалар ва экспорт контрактларининг бажарилиши устидан «онлайн» режимида ишлайдиган автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга оид тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2539-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги ПҚ-2539-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

У.У. Рўзуқулов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Э.М. Ганиев

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

О.Б. Рустамов

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК раиси

Ш.Д. Тешаев

қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

У.Ю. Узаков

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти мудири

А.А. Усмонов

адлия вазири ўринбосари

С.Б. Шерматов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

С.П.Ниязходжаев

ташқи ишлар вазири ўринбосари

Б.Я. Раимов

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

С. Ходжаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

З.А. Файзиев

«Ўзбекозиқовкатзахира» ассоциацияси раиси

А.Э. Шайхов

Савдо-саноат палатаси раиси

лавозим бўйича

«Ўзшаробсаноат» АЖ раиси

Р.Ж. Усманов

Тошкент шаҳар ҳокими

А.К. Мирсоатов

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк бошқаруви раисининг ўринбосари

Ж.А. Холмухамедов

«Ўзагроэкспорт» АЖ бош директори, Ташкилий қўмита котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги ПҚ-2539-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирекциясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 15 нафар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 247-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5496/1603-сон)