Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.05.2016 йилдаги 167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.05.2016 йилдаги 167-сон
Date of entry into force
30.05.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг, республика ҳудудларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари бўйича касбий тайёрланган мутахассисларга бўлган талабини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, акциядорлик компаниялари ва уюшмалар билан биргаликда янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича истиқболда мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича баланс ҳисоб-китоблар асосида 2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини аниқ касблар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бўлган амалдаги эҳтиёждан келиб чиқиб, 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб республика ҳудудларида 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 22 та касб-ҳунар коллежини қайта ихтисослаштиришга доир тайёрланган таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари 2 ва 2.1 — 2.14-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 2 ва 2.1 — 2.14-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси икки ҳафта муддатда кейинги йилларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришни пухта таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини 2016/2017 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг тасдиқланган умумий параметрлари асосида вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва академик лицейига ўқишга қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг танланган ва иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган мутахассислар бўйича ўқишга бўлган хоҳишини, таълим муассасаларида зарур моддий-техника база мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчи қизларнинг талаб этилган касбларни эгаллашларини назарда тутган ҳолда уларни касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан қамраб олишга алоҳида эътибор берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда ўқишга қабул қилиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига шу йил 10 августгача бўлган муддатда умумлаштирилган якуний ахборот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни касб-ҳунар коллежига ўқишга кирган кундан бошлаб, келгусида уларнинг танланган мутахассислик бўйича тўлиқ ишга жойлашишини таъминлаш учун ташкилотларга бириктириш бўйича ўз вақтида аниқ чора-тадбирлар кўриш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишда алоҳида таълимга эҳтиёжманд бўлган болалар ва «Меҳрибонлик» уйлари битирувчиларига шарт-шароитлар ва таълим муассасаларини танлаши учун ҳуқуқий кафолатлар яратишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016/2017 ўқув йили учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қайта ихтисослаштирилаётган, шунингдек янгидан фойдаланишга топширилаётган касб-ҳунар коллежлари филиалларида 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, уларни юқори малакали ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур ўқув-норматив ҳужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 23 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 234-модда)