06.05.2016 йилдаги 145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2016 йилдаги 145-сон
Date of entry into force
16.05.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қорақалпоғистон Республикасида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, «Жалтирбас», «Судочье» ва «Рибачье» табиий сув ҳавзаларининг балиқ маҳсулдорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратишга, аҳолини юқори сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишга комплекс ёндашиш, шунингдек юқорида қайд этилган табиий сув ҳавзаларини балиқлантиришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Мўйноқ аква саноат» ДУК деб аталади) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган «Жалтирбас» (17280 га), «Судочье» (19000 га) ва «Рибачье» (3000 га) табиий сув ҳавзаларини (кейинги ўринларда сув ҳавзалари деб аталади) балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун белгиланган тартибда «Мўйноқ аква саноат» ДУКга доимий алоҳида фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Мўйноқ аква саноат» ДУКнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзаларини келгусида балиқлантириш учун балиқ чавоқларини етиштириш мақсадида сув ҳавзалари ҳудудида балиқ питомниклари ва инкубация цехларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзаларида қафас усулида балиқ етиштириш технологияларини яратиш ва жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳавзалари ҳудудида ҳаваскорлик ва спорт мақсадидаги балиқ овини, туризмни ривожлантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балиқ овлаш ҳажмини кўпайтириш, рақобатбардош балиқ маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технологик жараёнларни босқичма-босқич шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мўйноқ аква саноат» ДУКнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафардан иборат бўлган бошқарув тузилмаси 1-иловага* мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги «Жалтирбас», «Судочье» ва «Рибачье» табиий сув ҳавзаларини янада ривожлантириш ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари комплекси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокимлиги «Мўйноқ аква саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мўйноқ аква саноат» ДУК ўз фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги «Жалтирбас», «Судочье» ва «Рибачье» табиий сув ҳавзаларини янада ривожлантириш ва биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини молиялаштириш учун «Мўйноқ аква саноат» ДУКга белгиланган тартибда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 761-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мўйноқ тумани ҳокимлиги томонидан «Мўйноқ аква саноат» ДУКнинг устави тасдиқланишини ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мўйноқ аква саноат» ДУКнинг ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мўйноқ аква саноат» ДУК қуйидаги манзилга жойлаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, Ажиниёз кўчаси, 77-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 212-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)