Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноатнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялашнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегик дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлай оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, муҳандислик таълими ривожининг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлашни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш, шунингдек бунинг учун зарур замонавий моддий-техника базасини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда — ТДТУ)ни ТДТУ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти негизида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинасозлик, энергетика, муҳандислик геологияси ва кончилик иши, электроника ва асбобсозлик, муҳандислик интеллектуал тизимлари соҳасида юқори малакали мутахассисларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат иқтисодиёти талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли муҳандислик-техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, илмий-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига чет эллик мутахассисларни жалб этиш мақсадида етакчи хорижий техника олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ТДТУ республиканинг муҳандислик-техника йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш соҳасидаги базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТДТУ билан биргаликда 2016 йилнинг 1 августига қадар ТДТУнинг янгиланган ташкилий тузилмасига мувофиқ унинг факультетлари ва кафедраларини қайта ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин, шунингдек янги ташкил этилаётган Муҳандислик тизимлари факультети ҳамда Муҳандислик-физика факультетини юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлиқ таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХК билан биргаликда бир ой муддатда ТДТУ Нефть ва газ факультети талабалари контингентини И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ташкил этилаётган Муҳандислик тизимлари факультетини ТДТУнинг Нефть ва газ факультети биносига жойлаштирсин, бинони реконструкция қилиш ишлари олий техника таълим муассасалари учун назарда тутилган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошланишигача ниҳоясига етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институтини ҳамда унинг ҳузуридаги Ихтисослаштирилган конструкторлик-технология бюросини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тугатилаётган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг илмий ва муҳандис ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 2-иловага* мувофиқ таркибда аттестация комиссияси тузилсин, малакали мутахассислар ТДТУнинг янгидан ва қайтадан ташкил этилаётган факультетларига, йўналишлар бўйича кафедралари ва лабораторияларига ишга қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иштирокида бир ой муддатда Ион- плазма ва лазер технологиялари институтининг илмий-техникавий лойиҳалари, конструкторлик-технология ишланмалари, ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкининг зарурлиги ва сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин, замонавий ускуналар ТДТУ Муҳандислик-физика факультетининг янги ташкил этилаётган лабораторияларига топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК бир ой муддатда Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг:
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар, Дўрмон йўли кўчаси, 28 манзилидаги биноси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси балансидан И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини кенгайтириш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК балансига бепул асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги республика бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Фанлар академиясининг тугатилаётган Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг бўшаётган ходимларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника университетида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 18 июндаги 134-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 24-25- сонлар, 227-модда) 2, 3 ва 8-бандлари, шунингдек унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ходиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 2 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 майдаги ПҚ-2524-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, комиссия раиси
А.В. Вахабов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раисининг ўринбосари
Ш.И. Салихов
—
Фанлар Академияси президенти
Н. Турсунов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари
А.М. Садиков
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти
Д.Р. Турдиев
—
иқтисодиёт вазири ўринбосари
Б. Низамов
—
меҳнат вазири ўринбосари
О.Р. Парпиев
—
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижрочи директори
Ф.Х. Ризаев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири
Р.Х. Саидахмедов
—
Тошкент давлат техника университети ректори
М. Каримов
—
Тошкент давлат техника университети проректори
лавозими бўйича
—
Тошкент давлат техника университети муҳандислик-физика факультети декани
лавозими бўйича
—
Тошкент давлат техника университети муҳандислик тизимлари факультети декани
Б.О. Онорбоев
—
Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, комиссия котиби.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 188-модда, 38-сон, 446-модда; 2017 й., 26-сон, 582-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)