Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022 18.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1523-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 18.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1523-2
Date of entry into force
25.04.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 1523-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 29 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 24-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банддаги «танлов» деган сўз «очиқ танлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 5-банддаги «комиссия» деган сўз «ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермерлари кенгашига юборади. Туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермерлари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома барча ҳужжатлар, шу жумладан, туман фермерлари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига юборади. Бунда туман ҳокимининг қарорига туман фермерлари кенгашининг хулосаси, ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг қарори, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори илова қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 38-банддаги «Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия» деган сўзлар «Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 25 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 25 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 167-модда)