25.03.2016 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2016 йилдаги 87-сон
Date of entry into force
04.04.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмида майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ва бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларининг сақланишини таъминлаш, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини намунали тарзда сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Шаҳрисабз шаҳар Ободонлаштириш бошқармасини (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Бошқарманинг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмидаги майдонлар, кўчалар, парклар, фаввораларнинг ободонлаштириш объектларини ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш учун зарур агротехника ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга доир пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, йўл ва йўлкалар қаттиқ қопламаларининг зарур санитария ва техник ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тегишли санитария ва техник ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини таъминлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Шаҳрисабз шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 мартдаги 87-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаментини таъминлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Техниканинг номи

Талаб этиладиган техника сони
(та)

Сотиб олиш учун зарур бўлган маблағлар
(млн сўм)

1.

Тиркамали трактор

2

120,0

2.

Тиркамали минитрактор

2

55,0

3.

Суғориш-ювиш машинаси

2

189,1

4.

«Исузу» телескопик минора

1

149,5

5.

«Исузу» самосвали

2

173,0

6.

Автокран (22 метр)

1

286,0

7.

WAN дамаси

1

25,1

8.

Компрессор

1

22,0

9.

Пайвандлаш агрегати

2

20,0

10.

Карчер

8

64,0

11.

Майса ўриш машинаси

36

100,8

Ҳаммаси

58

1 204,5

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: техника қиймати техника етказиб берувчиларнинг нархлари ўзгарганда, шунингдек тендер савдолари натижалари бўйича ўзгариши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 117-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)