Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017 24.02.2016 йилдаги ПҚ-2498-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2016 йилдаги ПҚ-2498-сон
Date of entry into force
09.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат органлари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг аҳолининг, авваламбор ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 34 кишидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг намунавий тузилмаси 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирига марказий аппаратнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармалари, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари, шунингдек, идоравий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазирини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат бош бошқармаларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли бандлигига кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг меҳнат бош бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Р. Азимов) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унга қарашли ташкилотларнинг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил қилсин, унинг натижаларига кўра ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги даражасини белгиласин ҳамда вазирликни замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали раҳбар кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда Меҳнат бош бошқармалари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари тўғрисидаги янгиланган намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини молиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорининг 4-бандида назарда тутилган имтиёзлар Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий марказига жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сонли қарори, унинг 4-банди истисно қилинган ҳолда, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 24 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2498-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 85-модда)