Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.02.2001 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.02.2001 йилдаги 74-сон
Date of entry into force
13.02.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 05.03.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҲУДУДИЙ КОММУНАЛ-ФОЙДАЛАНИШ БИРЛАШМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 13 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси (матннинг кейинги ўринларида «бирлашма» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига мувофиқ фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бирлашма ҳокимлик томонидан шаҳарлар ва туманларнинг коммунал-фойдаланиш бошқармалари, иссиқлик, сув таъминоти, канализация ҳудудий корхоналари ва ташкилотлари ҳамда коммунал мақсадлардаги бошқа хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришга, аҳолига уй-жой-коммунал хизматларнинг бутун комплексини кўрсатишга, уларни ичимлик сув, марказий иситиш, канализация билан таъминлашга вакил қилинган орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бирлашма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ҳокимликнинг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бирлашма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бирлашманинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар бирлашманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига уй-жой-коммунал хизматлар бутун комплексини кўрсатиш, уларни ичимлик сув, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уйларни тўлиқ таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгалари ширкатларини ҳамда Ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини шакллантириш учун зарур ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджет ва ўз маблағлари ҳисобига коммунал объектлар қуриш бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бирлашманинг асосий функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бирлашма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ҳудудида уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хўжалигини ривожлантириш концепциялари, истиқбол дастурлари ва схемаларини, тармоқда илмий-техника сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш, коммунал объектлар ва уй-жой фондини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш масалаларида илғор тажрибани ўрганиш ва ёйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс техник-иқтисодий таҳлил асосида тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-техника ва молия-иқтисодий фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларга хизмат кўрсатиш корхоналарини иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ва комплекс дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджет, ўз маблағлари, банк кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобига коммунал мақсадлардаги объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича аниқ рўйхатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, буюртмачи функцияларини ва уларнинг қурилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгаларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда Ягона буюртмачи хизматлари, уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотлари ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни шартнома асосида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тавсияномалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармаларининг, иссиқлик, сув таъминоти ва канализация корхоналарининг атроф муҳитни ва меҳнатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича янги усуллар ва технологияларни жорий этиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ҳудудида коммунал хизмат кўрсатишнинг техник даражасини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида, ҳокимлик билан келишилган ҳолда ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, хорижий фирмалар, қўшма корхоналар ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликнинг янги шаклларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг биргаликдаги сайъ-ҳаракатларини талаб қилувчи моддий-техника таъминоти масалаларини ҳал этишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой эгалари кенгашлари жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан аҳолининг яшаш шароитларини, коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда коммунал ва фойдаланиш хизматлари учун тўловларни тўлиқ йиғиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга бозор муносабатларига ўтишда, уларни акциядорлик ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантиришда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимлик топшириғига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ҳудудда аҳолини тоза ичимлик сув ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ҳудудда коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув, газ, иссиқлик ва бошқа энергия манбалари сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш приборларини жорий этиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ҳудудда техник хатловдан ўтказиш бюроси фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бирлашмага юкланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бирлашманинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бирлашма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика органлари ва ҳокимликдан ўз фаолияти учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирлашма таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалардан статистика, бухгалтерия ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни олиш ва кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳамда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимлик билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тузилмалар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақада уй-жой-коммунал хизмат кўрсатишни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бирлашма ўзига юкланган вазифаларнинг ва унинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Бирлашманинг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бирлашма таркибига шаҳарлар, туманлар, шаҳарлардаги туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизматлари, вилоят сув қувурлари канализация, иссиқлик энергияси хўжаликлари, минтақа ҳудудида жойлашган, юқорида кўрсатиб ўтилган бошқармалар таркибига кирмайдиган аҳолига коммунал-фойдаланиш хизмати кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар киради, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлардан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақиллигини ҳамда юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Бирлашма фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бирлашма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва бирлашмага якка бошчилик асосида раҳбарлик қиладиган бошлиқ бошқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.Бошлиқ бирлашманинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва бирлашма ишларини ташкил этади, бирлашма ишлари натижалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олдида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бошлиқ ишончномасиз бирлашма номидан иш кўради, давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларида, корхоналарда, ташкилотларда унинг номидан вакиллик қилади, бирлашма мол-мулкини белгиланган тартибда тасарруф этади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молия, ҳисобот ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди; ҳокимлик билан келишилган ҳолда тузилмани ва штатлар жадвалини тасдиқлайди; бирлашма аппарати таъминоти харажатлари сметасини, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ва лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бошлиқ ўз ваколати доирасида бирлашма барча ходимларининг, шунингдек таркибий бўлинмаларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бирлашма бошлиғи бирлашма ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, тасарруфидаги корхоналар раҳбарларини, тегишли ҳокимликларнинг тақдимномасига кўра эса шаҳарлар (шаҳарлардаги туманлар) ва туманлар коммунал-фойдаланиш бошқармалари раҳбарларини лавозимга тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва яхшилаш масалаларини кўриб чиқиш, тармоқ корхоналарининг мувофиқлаштирилган ҳолда ишлашини таъминлаш учун бирлашма ҳузурида бирлашма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари кенгаши тузилади. Кенгашга минтақада коммунал хизматлар кўрсатувчи бошқа корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам киришлари мумкин. Бирлашма раҳбари айни бир вақтда раҳбарлар кенгашининг раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбарлар кенгаши фаолиятини тартибга солувчи низомни кенгаш раиси тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бирлашмани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолини газ билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорининг 5, 9, 11-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги», «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги», Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловадаги Ўзбекистон Республикаси «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига», «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига», «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: 2001—2003 йилларда терак кўчатлари ўстириш бўйича топшириқ қуйидаги миқдорда тақсимлансин (млн та):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши – 2,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон вилояти ҳокимлиги – 2,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти ҳокимлиги – 2,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти ҳокимлиги – 1,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги – 3,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ҳокимлиги – 0,6;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наманган вилояти ҳокимлиги – 3,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти ҳокимлиги – 2,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилояти ҳокимлиги – 1,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги – 0,9;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ҳокимлиги – 2,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилояти ҳокимлиги – 3,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ҳокимлиги – 2,1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги – 2,4.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низомнинг II қисми тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари таркибига кирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 октябрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 147-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига сотиладиган коммунал хизматлар тарифларидаги фарқларни бюджетдан қоплаш тартибининг 14-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат-кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кенг кўламли «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорининг 5-бандидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясининг (1-илова) IV бўлими ўн иккинчи хатбошидаги, VII бўлими саккизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида» сўзлари “Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари» номли 2-илованинг «Масъул ижро этувчилар» бўлимидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 6-сон, 30-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банддаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 9-сон, 57-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг табиий газ узатувчи хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг» ва «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги «Бошкоммунгаз» корхонасининг» ва «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг газ сотувчи ташкилотларига» сўзлари «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасининг газ сотувчи ташкилотлари» сўзлари «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) учинчи банддаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ва уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарорининг 2-бандидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 1-сон, 5-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси техник инвентаризация кадастрлар ҳудудий бюролари фаолиятига услубий раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди йиғма кадастрининг юритилишини таъминлайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисида Низомнинг (1-илова) 6-банди 2-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан» сўзлари «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисида Вақтинчалик Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудини ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Тошкент вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 1-илова 3—5-бандларининг «Масъул ижро этувчилар» устунидаги «Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Тошкент вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 6-иловадаги «Михайлов В.К. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «лавозими бўйича «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Мамлакатда турар-жой-коммунал хўжалиги ишларини янада такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида» 1987 йил 8 апрелдаги 427-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 19 августдаги 339-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 8-сон, 49-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Уй-жой коммунал хўжалиги системасидаги корхоналар (бирлашмалар) ва ташкилотларни тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш тўғрисида» 1990 йил 9 августдаги 283-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтиш тўғрисида» 1993 йил 17 июлдаги 363-сон қарорининг 1-4, 7-10-бандлари ва қарорга илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 12 октябрдаги 490-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 10-сон, 36-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида» 1996 йил 2 апрелдаги 130-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1996 йил 30 июлдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Коммунал хизматлар учун иқтисодий асосланган ставкалар ва тарифларни ҳисоблаш методикаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича рўйхатга олиш-баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида» 1998 йил 21 январдаги 35-сон қарори, 1-банддан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 3 октябрдаги 423-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 10-сон, 36-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2002 й., 5-6-сон, 42-модда; 19-сон, 147-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 19-сон, 179-модда; 2004 й., 10-сон, 115-модда; 2005 й., 19-20-сон, 143-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)