Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 05.02.2016 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.2016 йилдаги 30-сон
Date of entry into force
15.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, миллий ғоя тарғиботини кучайтириш орқали таълим-тарбиясини янада яхшилаш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ролини ошириш, хотин-қизлар ва оила муаммосини изчил ўрганиш ҳамда маънавий дунёқарашни соғломлаштиришга доир тадбирларни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифга кўра жорий йилда эксперимент тариқасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиларига «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,46 баробари миқдорида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,81 баробари миқдорида устама иш ҳақи тўланишини белгилаш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги юқори натижаларга эришган, самарали меҳнат қилган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан бир лавозим маоши миқдорида, лекин йилига лавозим маошининг 5 баробаридан ошмайдиган миқдорда қўшимча равишда рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузурида Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида ташкил этилган Аёллар маслаҳат марказлари фаолиятининг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ушбу марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг ўз вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажараётган республикадаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларини, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун ажратилган маблағлар доирасида бир йилда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ойлик иш ҳақи фондининг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг таклифларига биноан, раисларини эса — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси таклифларига кўра фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгашлари қарори асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперимент ўтказилаётган таълим муассасаларидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиларини ёши 35 ёшгача бўлган, олий маълумотли, иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, етакчилик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган иқтидорли ёшлар орасидан белгиланган тартибда сайлаш бўйича вақтинчалик тартибни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич ташкилотлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ташкил этиб, ёш авлод қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳини сингдириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилашни ва улар асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари умумий сонининг 75 фоизидан кўп бўлмаган қисмини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашлари қарорлари асосида қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол ва ташаббускор раислари ҳамда бошқа ходимларига мукофот ва устамалар белгилашнинг амалдаги механизмларидан кенг фойдалансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар ва туман бўлимларини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказнинг Тошкент шаҳар туман бўлимларининг ходимларини бир ойлик маоши миқдорида қўшимча рағбатлантириш ҳамда самарали тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 2,2 млрд сўм, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлимига — Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини қўшимча рағбатлантириш учун 1,0 млрд сўмгача ва Аёллар маслаҳат марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 700,0 млн сўмгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлимига — шаҳар ва туман бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 500,0 млн сўмгача маблағларни ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳрида эксперимент тарзида ўтказиладиган тадбирларни молиялаштириш ҳисоб-китоби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Маънавият тарғибот маркази 2016 йил 1 августгача эксперимент натижаларини ўрганиб, тегишли хулоса ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 6-сон, 53-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/327/1173-сон; 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)