Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 11.12.2015 йилдаги 356-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.12.2015 йилдаги 356-сон
Date of entry into force
21.12.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар спорти объектларини барпо этиш, жойлаштириш ва уларнинг фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан фойдаланиш даражасини ва улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, уларни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, истиқболли ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ҳолатини ва уларнинг моддий-техника базасидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минтақаларига чиқиб танлаб текширишлар асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти самарадорлигини танқидий ўргансин, спорт объектларидан фойдаланиш самарадорлигига, улардан фойдаланиш даражасига, моддий-техника базанинг ҳолатига, спорт анжомлари ва ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва машқ бажариладиган кўргазмали материал билан жиҳозланганлиги даражасига, касбий тайёрланган тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлигига алоҳида эътиборни қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган таҳлил асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, болалар спорти объектларидан амалда фойдаланишни ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни мақбул ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортининг ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши мажлисида ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари самарали фаолият кўрсатиши, улардан ўқувчиларнинг тўлиқ фойдаланишини таъминлаш ҳамда улар моддий-техник база ва тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, ўқув-машқ жараёнининг сифати устидан назорат қилиниши, спорт машғулотлари мунтазам ўтказилиши ва ўқувчилар қатнови даражаси мониторингини тизимли асосда олиб бориш учун шахсий масъулият Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мослаштирилган биноларда жойлаштирилган 2-иловага* мувофиқ 280 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ва ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларини тугатишни, уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрларини ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунавий болалар спорт иншоотлари негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида 3-иловага* мувофиқ 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртта йўналиш — спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, спортнинг сув турлари, спорт якка кураши ва гимнастика бўйича Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида 4-иловага* мувофиқ 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилишини назарда тутувчи республикада ишлаб турган болалар спорти объектларини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, паст самарали болалар спорт мактабларини мақбуллаштириш ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва ҳудудий молия бошқармалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ моддий-техника базани янада мустаҳкамлашга, энг аввало, ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактабларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлашга мақсадли тартибда йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 11 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
356-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 625-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)