Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 26.07.2002 йилдаги 268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.07.2002 йилдаги 268-сон
Date of entry into force
26.07.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган беғараз ёрдамдан қатъиян мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият Молия вазирлигига юклансин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 22-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 41-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасига мурувват ёрдами ва беғараз техник кўмаклашиш доирасида тушган товарлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш қатъий тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган товарлар сотилган, ижарага берилган ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига мурувват ёрдами бўйича доимий ишловчи ишчи гуруҳнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш учун киритсин, унга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомни ҳисобга олган ҳолда мурувват ёрдами бўйича тегишли равишда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурувват ёрдами юкларини кузатиб борувчи ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи шахсларга келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурувват ёрдами юклари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транспортда ташилиши чоғида уларнинг сақланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беғараз ёрдам дастурлари доирасида ишловчи хорижий фуқароларга давлат божлари ундирмасдан кўп марталик визалар берсин ва уларнинг муддатини узайтирсин, вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 26 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 46-сон, 350-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами дастурларини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда) билан тасдиқланган «Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ҳамда улар ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби»га 1-илова 1-бандининг «в» кичик банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 112-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 17-сон, 199-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда, 46-сон, 350-модда; 2009 й., 5-сон, 41-модда, 46-сон,498-модда; 2012 й., 36-сон, 412-модда, 44-сон, 507-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон; 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)