Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2019 26.03.1999 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.03.1999 йилдаги 136-сон
Date of entry into force
26.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2019
Ҳужжат 24.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вино-ароқ маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва улар нархларининг сунъий равишда оширилиши ҳолларининг олдини олиш, алкоголли маҳсулотлар савдосини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 452-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 157-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорида назарда тутилган малака талабларига мувофиқ вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган савдо корхоналарига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базаларига вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига бу маҳсулотлар билан улгуржи ва майда савдо қилиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги 51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вино-ароқ маҳсулотларининг ҳудудий ихтисослаштирилган савдо базаларини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уларни рўйхатдан ўтказсин ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча минтақаларини зарур ҳажмда ва турлардаги вино-ароқ маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мунтазам маркетингини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда ўзига қарашли барча фирма дўконларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда улгуржи савдо базалари ва фирма дўконларини зарур айланма маблағлар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишдан тушган тушумни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг махсус тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдаги51-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 12-13-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар, улардан улгуржи ва майда улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини чиқариб ташлаган ҳолда, қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсга вино-ароқ маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни ҳар бир турғун савдо нуқтаси учун алоҳида берсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 ноябрдаги 452-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 157-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг улар ҳудудидан ташқаридаги омборларидан ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган фирма дўконлари орқали вино-ароқ маҳсулотларининг сотилишини тақиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спирт ва вино-ароқ ишлаб чиқарувчи корхоналарга тайинланган молия инспекторларини уларнинг касб лаёқатига талабчанликни кучайтирган ҳолда, жорий йилнинг март-апрель ойларида қайта аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, савдо ташкилотлари томонидан вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун ушбу фаолиятдан олинган барча даромад (фойда) ҳамда шу миқдордаги жарима Давлат бюджети даромадига олиб қўйилади, айбдор раҳбарлар ва мансабдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Давлат солиқ қўмитаси вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, уларнинг айланишида ва сотилишида қонун бузишлар ва суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида таъсирчан ва мунтазам назоратни таъминловчи зарур комплекс чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, Б.М. Олимжонов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 26 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 157-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)