Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025 05.01.1999 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.1999 йилдаги 2-сон
Date of entry into force
05.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш, бозорга тушаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида давлат томонидан назоратни ва тартибга солишни кучайтириш, барча даражалардаги бюджетларга даромадлар тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга — хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулотни сарфлаш ва сақланишини таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголли маҳсулотни акциз маркаларисиз ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима солинади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни сотувчи юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ва улар алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима санкциялари суд тартибида қўлланади, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган қонунни бузиш айби тан олинган ва жарима санкциялари суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса солиқ органлари томонидан қўлланади ва улар давлат бюджетига тушади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1999 йилдан бошлаб:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси бажарилишининг мониторингини таъминласин, бунда баланс барча ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бўйича бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензияларга эга бўлган барча корхоналар томонидан озиқ-овқат спирти ишлаб чиқариш, спиртни ва тайёр алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳажмларини акс эттирувчи статистика ҳисоботи шаклини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30декабрдаги 285-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналарга алкоголли маҳсулотларни алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда бериладиган юридик шахсларгагина сотишга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Алкоголли маҳсулотларга акциз маркалари ҳар 2 йилда белгиланган тартибда янгиланадиган тартиб ўрнатилсин, бунда уларнинг сифати ва муҳофаза даражасини тубдан яхшилаш назарда тутилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 декабрдаги 260-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 512-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ва «Ўзқурилишматериаллари» компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда қайта фойдаланиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун шиша идишлар, шу жумладан ностандарт шиша идишлар қабул қилиш пунктларини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларни, алкоголли маҳсулотларнинг ташқи кўриниши ва дизайни бўйича ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминловчи этикетка ва тиқинлар тайёрлаш мақсадида, мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда техник спиртдан фойдаланишга барҳам бериш учун унда органик люминофорларни қўллаш ҳақидаги таклифни 1999 йил 1 мартгача ишлаб чиқсин ва киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 5 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 391-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)