23.09.2015 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.09.2015 йилдаги 274-сон
Date of entry into force
05.10.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 23 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
274-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши» сўзлари «қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда» сўзлари «қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Инвестор» сўзи «Акциялар эгаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 51-банддаги «инвесторлар» сўзи «сотувчи» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Қимматли қоғозларни харид қилиш ва (ёки) сотиш нархини оммавий эълон қилиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини содир этадиган маркет-мейкер олдиндан эълон қилинган охирги қатъий (қатъий белгиланган) нархларга ва қимматли қоғозлар сонига аниқ мувофиқ равишда унга қимматли қоғозлар харид қилиш ёки сотиш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат қилган шахслар билан битимлар тузиши ва бундай битимлар тузишдан бош тортмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини: харид қилинадиган ва (ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп сонини, шунингдек эълон қилинган нархлар амал қиладиган муддатни оммавий эълон қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу эълонда қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларига кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, маркет-мейкер унга мижоз томонидан таклиф қилинган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур. Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда унга нисбатан бундай шартномани мажбурий тузиш ва (ёки) мижозга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маркет-мейкер томонидан муайян қийматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «мутахассисларини қайта тайёрлайдиган» сўзлари «мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Инвестиция воситачилари мижознинг ҳисобидан битимларни фақат узайтириш имконияти билан бир йил учун тузиладиган брокерлик ва депозитар хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тузишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз шартнома бажарилгунга қадар унинг амал қилишини бир томонлама тўхтатиш ҳуқуқига эга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 18-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«уларнинг савдо майдончаларида содир этилган битимлар бўйича — қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо ташкилотчилари, фонд биржаси ва валюта биржаларнинг фонд бўлимлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар билан бошқа битимлар бўйича — қимматли қоғозларни бегоналаштирувчига хизмат кўрсатадиган Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Депозитарий» сўзи «Инвестиция воситачиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Мазкур банднинг талаби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳам татбиқ қилинади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Белгилансинки, қуйидагилар Марказий депозитарийнинг мутлақ функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция воситачиларининг депо ҳисобварақларини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депонентларнинг ягона базасини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларини бажараётганда инвестиция воситачиларидан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банддаги «давлатнинг қимматли қоғозлари бозори бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбошидаги «хизматлар кўрсатувчи банк» сўзлари «хизматлар кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«неттинг — мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банддаги «депозитарийлар» сўзи «инвестиция воситачилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг еттинчи хатбошидаги «кафолат фондидан маблағларни шартнома асосида бериш йўли билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси қуйидагиларга ҳақлидир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун Марказий депозитарий, инвестиция воситачилари ва тижорат банклари билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция воситачиларидан ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси фонд биржаси, Марказий депозитарий ва савдоларнинг бошқа қатнашчиларидан қарздор бўлган тақдирда унга хизмат кўрсатишни тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларидан, Марказий депозитарий ва (ёки) ваколатли банкдан савдо якунлари бўйича операциялар ўтказишга топшириқ ва (ёки) бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар хил турдаги солиштириш тизимларини ва клиринг усулларини, шу жумладан неттингни ўз хоҳишига кўра қўллаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «депозитарийлар» сўзи «инвестиция воситачилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«V. Кафолат фонди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инвестиция воситачиси томонидан инвесторга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатаси инвестиция воситачисига (кейинги ўринларда — кафолат фонди қатнашчиси деб аталади) тегадиган воситачилик ҳақининг чегириб қолинадиган қисми ҳисобидан кафолат фондини шакллантиради, бунда воситачилик ҳақининг чегириб қолинадиган қисми бундай ҳақнинг 5 фоизини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолатли фонд қатнашчиларининг маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун уларга захира ҳисоб рақамлари очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кафолат фонди қатнашчиси маблағларнинг кафолатли фондга тушишини таъминлаши лозим. Бунда кафолат фонди қатнашчиси ўзи тасдиқлаган хизмат кўрсатиш ягона тарифларини улар тасдиқланган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ҳисоб-китоб-клиринг палатасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолат фонди қатнашчисининг топшириғисиз кафолат фонди қатнашчиларининг қимматли қоғозлари билан амалга ошмай қолган битишувлар бажарилишини таъминлаш учун уларнинг захира ҳисоб рақамларидан ушбу ҳисоб рақамларининг миқдорига мутаносиб маблағларни мустақил равишда олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафолат фонди қатнашчиси айби билан инвесторга етказилган бошқа зарарларнинг кафолат фондидан қопланиши томонларнинг ўзаро келишуви ёки суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кафолат фонди қатнашчиси ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан тузилган шартномада белгиланган муддатда ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг ҳаракатлари юзасидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кафолат фондининг маблағлари унинг қатнашчиларига тегишли бўлиб, ҳар бир қатнашчи бўйича алоҳида шакллантирилади ва ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Савдо ташкилотчилари ва кафолат фонди қатнашчилари ўзларининг расмий веб-сайтларида кафолат фондида тўпланган пул маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳар куни янгилаган ҳолда кўрсатишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кафолат фонди қатнашчиси захира ҳисоб рақамида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ушлаб қолинадиган суммадан кўпроқ суммани сақлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кафолат фондининг маблағларидан мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас. Кафолат фондида қолган маблағлар кафолат фонди қатнашчисига у инвестиция воситачи сифатидаги фаолиятини тугатган тақдирда қайтарилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28. Мазкур Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илова номидаги «депозитарийлар тизимида» сўзлари «депозитар тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ушбу Низом «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси депозитар тизимида депонентларнинг ягона базасига талабларни белгилайди. Бунда депозитар тизими деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни сақлаш, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва ўтиш тизими тушунилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «депозитарийлар тизимида» сўзлари «депозитар тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «депозитарийларнинг» сўзи «инвестиция воситачиларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Ягона база тизимида мавжуд депонентларни кодлаштириш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банддаги «депозитарий» сўзи «инвестиция воситачиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Марказий депозитарий топшириқнома асосида бир иш куни мобайнида ягона база тизимида депонентни рўйхатдан ўтказади ва унга код беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депонент кодининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 ва 17-бандлардаги «депозитарийнинг» сўзи «инвестиция воситачисининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11 ва 18-бандлардаги «Депозитарий» сўзи «Инвестиция воситачиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Депонент реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига қуйидаги ҳолларда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва серияси, шунингдек унинг боғланиш ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун — унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами, давлат рўйхатидан ўтказилиш тартиб рақами ва санаси, шунингдек унинг боғланиш ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Депонент реквизитлари ўзгарганда инвестиция воситачиси депонентнинг янги анкетаси маълумотлари асосида депонент реквизитларини ўзгартиришга электрон топшириқнома тайёрлайди ва уларни депонентнинг ўзгарган реквизитлари олинган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида Марказий депозитарийга жўнатади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/705/3610-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қатордаги «(брокерлар, дилерлар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қатор чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг 1) — 9) кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1) эмитентнинг унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ва қисқартирилган номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) юридик шахсларнинг давлат реестрига эмитентни ташкил этиш тўғрисида ёзув киритилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва бундай ёзув киритилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) эмитентнинг солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами (СТИР);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) эмитентнинг жойлашган жойи (почта манзили), эмитентнинг хат-хабарларни олиш учун бошқа манзиллари мавжуд бўлган тақдирда — ушбу манзиллар, шу жумладан электрон почта манзили ва веб-сайт ҳам кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) эмитентнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ягона коди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) эмитентни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва унинг берилган санаси, рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, давлат қимматли қоғозлари ҳолатида эса бундай қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами ва унинг берилган санаси, шунингдек рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами берган органнинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тоифаси (тури, типи), серияси, шакли ва бошқа идентификация белгилари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 15-банддаги «депозитарийга» сўзи «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 21-банддаги «депозитарийга» сўзи «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/338/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 3-банди ўн биринчи хатбошидаги «39» рақами «44» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «муомалага киритиш» сўзлари «жойлаштириш ва муомалага киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қимматли қоғозларни номинал сақловчи — қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда амалга оширувчи инвестиция воситачиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошидаги «депозитарийларда» сўзи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «бошқа биржалар» сўзлари «валюта биржалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «а» кичик банди саккизинчи — ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 837-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92-банддаги «харидорга хизмат кўрсатувчи депозитарийсидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-илованинг 34-банди иккинчи хатбошидаги «хизмат кўрсатувчи депозитарийсига» сўзлари «хизмат кўрсатувчи воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 507-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 26-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/837/0129-сон; 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон, 22.08.2019 й., 09/19/705/3610-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 29.05.2020 й., 09/20/338/0700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)