Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022 29.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2716
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 29.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2716
Date of entry into force
05.10.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 сентябрда 2716-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2015 йил 14 сентябрь,

79-сон

Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 14 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
336-В-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 14 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015-29-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашни амалга оширувчи тижорат банклари томонидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ тижорат банклари 2020 йилнинг 1 январига қадар кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли инвестициявий молиялаш — уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициявий кредит (лизинг) — Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит портфели — барча кредитлар бўйича баланс ҳисобварақлари суммаси (брутто), банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган барча маблағлар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган лизинг хизматлари суммаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Имтиёзларни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мустақил солиқ тўловчи бўлган филиаллар узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини мустақил равишда аниқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35 фоиздан 40 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоиздан 50 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоиздан юқори бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.

5. Узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уумим = Умим / КП * 100, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уумим — узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умим — узоқ муддатли инвестициявий молиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КП — Кредит портфели.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, инвестициявий кредит (лизинг) берилган санасидан қатъи назар, узоқ муддатли инвестициявий молиялаш суммаси ва кредит портфели суммаси ҳисобот даври ойининг охирги санасига қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдиндан уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестициявий кредит ёки лизинг бўйича хизматлар уч йиллик давр тугагунга қадар муддатидан илгари сўндирилган тақдирда, ушбу Низом мақсадлари учун мазкур кредит ёки лизинг бўйича хизматлар узоқ муддатли сифатида қаралади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига асосан аниқланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг имтиёзли ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 128-моддасига асосан ҳисоблаб чиқилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — маълумотномани тақдим қиладилар. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — маълумотнома ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан тақдим этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 36, 336-В-1 ва 2018-08-сонли (рўйхат рақами 2716-1, 07.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2018 й., 10/18/2716-1/0861-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг табақалаштирилган ставкаларини ҳисоблаб чиқишнинг шартли мисоли ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

СТИР‎‎‎
Ҳужжат тури‎‎‎

/‎

Солиқ даври‎‎‎
‎‎Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)
Юридик шахснинг тўлиқ номи ‎‎‎‎‎ ___________________________________________________
‎___________________________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши
‎ҲИСОБ-КИТОБИ — МАЪЛУМОТНОМА

‎‎‏Кўрсаткич номи‎‎

Сатр коди ‎‏‎

Ҳисобот даври учун сумма
‎(минг сўм) ‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик‎

9 ой‎

йил‎

I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:‎‎

010‎

уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*)
‎(14700 — 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно) ‎‎

020‎

уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*)
‎(15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари) ‎‎

030‎

банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар‎‎

040‎

‎‎II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

050‎

‎‎берилган кредитлар суммаси (брутто*)
‎(11900 — 15500, 15700 ҳисобварақлар)

060‎

‎‎лизинг хизматлари (брутто*)
‎(15600 нинг тегишли ҳисобварақлари)

070‎

‎‎банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар

080‎

‎‎III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да)
‎((010-сатр / 050-сатр) х 100)

090‎

‎‎IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %

100‎

‎‎V. Тузатилган солиқ ставкаси, %

110‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Брутто — ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг табақалаштирилган ставкаларини ҳисоблаб чиқишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАРТЛИ МИСОЛИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Сумма,
минг сўм

I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

010

29 000

уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700 — 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно)

020

6 000

уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*)

(15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари)

030

8 000

банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар

040

15 000

II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

050

81 000

берилган кредитлар суммаси (брутто*)
(11900 — 15500, 15700 ҳисобварақлар)

060

55 000

лизинг хизматлари (брутто*)
(15600 нинг тегишли ҳисобварақлари)

070

11 000

банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар

080

15 000

III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да)

((010-сатр / 050-сатр) х 100)

090

35,8

IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %

100

22

V. Тузатилган солиқ ставкаси, %

110

17,6

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35 дан 40 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 дан 50 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоиздан юқори бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг амалдаги ставкасида 22 фоиз ва кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши шароитида тузатилган солиқ ставкаси 17,6 фоизни (22 × 80%) ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Брутто — ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 36, 336-В-1 ва 2018-08-сонли (рўйхат рақами 2716-1, 07.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2018 й., 10/18/2716-1/0861-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 513-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2018 й., 10/18/2716-1/0861-сон)