Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 09.09.2015 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.2015 йилдаги 260-сон
Date of entry into force
14.09.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида замонавий савдо комплекси ва деҳқон бозори қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гулистон шаҳрининг бозорлари ва савдо комплекслари ҳудудининг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда ободонлаштириш, аҳоли учун замонавий савдо-бозор, коммунал-маиший, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини шакллантириш, шаҳарликларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида (Жанубий йўл ўтказиш ҳудудида) замонавий савдо комплекси ва деҳқон бозори (кейинги ўринларда савдо комплекси ва деҳқон бозори деб аталади) қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ савдо комплексини ва деҳқон бозорини қуриш доирасида «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — қурилиш-монтаж ишлари жараёни юзасидан техник назорат ижрочиси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудрат ташкилоти — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ашурматов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда — савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши учун Боёвут тумани ҳудудида ер участкаси берилишини, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи қийматининг «Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ ва «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ устав жамғармаларига давлат улуши сифатида белгиланган тартибда ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда — «Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ ва «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ ҳузурида савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштириш ҳамда назорат қилиб бориш бўйича дирекциялар ташкил этилишини, уларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ашурматов) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев), бош лойиҳалаш ташкилоти ва буюртмачи билан биргаликда, сифатли техник топшириқ асосида лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин, уларда савдо расталари, дўконлар, кемпинглар ҳамда бошқа савдо ва сервис объектларининг, қулай кириш ва чиқиш жойларига эга бўлган замонавий автомобиллар тўхташ шохобчаларининг, кириб келиш йўллари ва йўловчилар йўлакларининг оқилона жойлаштирилишини ҳамда туташ ҳудудларнинг ободонлаштирилишини, шунингдек савдо комплекси ва деҳқон бозорига туташ ҳудудларда транспортларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланишини ҳисобга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар 1-иловага* мувофиқ савдо комплекси ва деҳқон бозори объектлари қурилишини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо ва сервис объектларини, замонавий автомобиль тўхташ жойларини қуриш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (етакчи банк), «Ипотека-банк» АТИБ ва «Агробанк» АТБ (қатнашувчи банклар)нинг тенг улушларда 5 йил муддатга, асосий қарзни тўлаш учун 2 йиллик имтиёзли давр билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси билан бериладиган синдицияланган кредитлари, шунингдек буюртмачилар ва инвесторларнинг ўз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи электр ва газ тармоқлари бўйича, шу жумладан уларни қуриш, кўчириш ва модернизациялаш бўйича — тегишли фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари, шу жумладан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзларни ундириш ҳисобига тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи сув қувурлари ва канализация тармоқлари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сирдарё вилояти (Ашурматов) ва Гулистон шаҳри (Акбаров) ҳокимликларининг Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланадиган, қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган маблағларни савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари сифатида, шунингдек берилган кредитларни тўлаш учун манбалар сифатида белгилаш юзасидан ташаббуси маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли бўлган фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмини, қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларни чегирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо фаолиятини амалга ошириш учун савдо комплекси ва деҳқон бозорининг 1-иловага* мувофиқ турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқини жисмоний ва юридик шахсларга сотиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сирдарё вилояти (Ашурматов) ва Гулистон шаҳри (Акбаров) ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачиларга савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши учун кредитлар ажратиш учун тижорат банкларига белгиланган тартибда зарур таъминот берилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштиришга тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмининг белгиланган тартибда баҳоланишини ва сотилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ ва «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ билан биргаликда савдо комплекси ва деҳқон бозори инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқсинлар, шунингдек белгиланган тартибда берилган савдо комплекси ва деҳқон бозори турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқи учун жисмоний ва юридик шахслардан олинган маблағларнинг тўлиқ йиғиб олинишини, кейинчалик уларнинг тижорат банклари кредитларини тўлашга мақсадли йўналтирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (Ҳидоятов), истисно тариқасида, Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмини жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда сотишдан олинадиган маблағларни (қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларни чегирган ҳолда) Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг ҳисоб рақамидан йўналтириладиган, Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоизидан ошадиган қисмини жисмоний ва юридик шахсларга сотишдан олинган маблағлар «Сирдарё Гулистон савдо комплекси» МЧЖ ва «Гулистон шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ устав жамғармаларида давлат улушини кўпайтириш учун капиталлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланадиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушини баҳолаш ва сотишни ташкил этиш масалалари бўйича 2-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин, унга ушбу қарорнинг 7 — 9 бандларида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушини баҳолашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш натижаларига кўра Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги 51 фоиздан ошадиган давлат улушининг салоҳиятли харидорлар ўртасида жойлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги 51 фоиздан ошадиган давлат улуши акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни, кейинчалик тижорат банкларидан олинган кредитларни тўлашга йўналтирган ҳолда, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланишини таъминлаш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ раҳбари (Гафаров) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига кўрсатилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) «Ўзметкомбинат» АЖ (Нуритдинов) ва «Ўзқурилишматериаллари» АК (Акрамов) билан биргаликда бош лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоби бўйича савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини амалга ошириш учун металл прокати ва цементнинг биржа котировкаларининг ўртача ҳисобланган нархлари бўйича ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев) савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратининг зарур даражада амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Сирдарё вилояти ҳокими О.Ш. Ашурматов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 9 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
260-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 478-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)