Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2025 09.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 09.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1719-2
Date of entry into force
14.09.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/16-сонли ««Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1719-4, 23.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 22 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 4-банднинг биринчи хатбошиси «1-иловага» деган сўзлар «мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши «банкка» деган сўздан кейин «инкассаторлар орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган нобанк кредит ташкилотлари асосий ҳисобварағи очилган банк кассасига энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пулларни мустақил топширишлари мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Нақд пулларни қабул қилиш вақтида нобанк кредит ташкилотларининг кассири сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлашда мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасига амал қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нобанк кредит ташкилоти кассири нақд пулларни бош бухгалтер (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган кирим касса ордерлари бўйича қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нақд пуллар қабул қилинганда нобанк кредит ташкилоти бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) ва кассири томонидан имзоланган, кассир муҳри қўйилган ёки касса аппаратининг изи (оттески) туширилган квитанция берилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналари мазкур Қоидаларнинг 1б-иловасига мувофиқ техник жиҳатдан мустаҳкамланиши ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «2-иловада» деган сўзлар «мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги «3-иловада» деган сўзлар «мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1а ва 1б-иловалар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 12 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига
1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ҳақиқийлиги шубҳалантирмайдиган ҳамда улар қийматини белгилайдиган сўзлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, серияси ва рақамлари тўлиқ сақланган банкнотлар, улар умумий ўлчамининг 55 фоизи мавжуд бўлса ҳамда шикастланиш даражасидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмини ва юз томонида қиймат тасвирини сақлаган металл тангалар тўловга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
исталган қисми, жумладан тўловлилик аломатлари белгиланишига таъсир этадиган даражада тешилган, йиртилган сийқаланган жойлари, доғлари бўлган, сиёҳда ёзилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим қисмлари шак-шубҳасиз битта билетга тегишли бўлган йиртилган ва елимланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қийматини кўрсатадиган рақамлар, ёзувлар бўлган қисмлардан ташқари, ўз рангини ўзгартирган, куйган (кўпроқ куйган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ ҳажмини сақламаган банкнотларни тўловга қабул қилиши ва пул тушуми таркибида банкларга топшириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу талабларга мувофиқ келмайдиган банкнотлар ва тангалар тўловга яроқсиз ҳисобланади ва банклар томонидан экспертизага қабул қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига
1б-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур талаблар нобанк кредит ташкилотларида касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича меъёрларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мавжуд нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш учун касса қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бошқа хизмат ва ёрдамчи хоналардан ажратилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бинонинг 1-қаватида жойлашган бўлиши, шунингдек ички ишлар органи ва инкассация хизмати билан келишилган ҳолда, кўп қаватли бинонинг оралиқ қаватида жойлашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Касса камида 2 та хонадан иборат бўлиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қимматликларни сақлаш хонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) касса операцияларини амалга ошириш хонаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Касса хоналари ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам пол ва шифтларга, ишончли ички девор ва тўсиқ деворларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Касса хоналари ташқи деворларининг қалинлиги 400 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворлардан, ички деворлар ва тўсиқ деворларининг қалинлиги камида 120 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворларидан иборат бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Касса хоналарида диаметри 200 мм дан катта бўлган тешиклар мавжуд бўлса, улар темир панжаралар билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қимматликларни сақлаш хонаси иккита эшик билан ёпилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган бир тавақали, ўзи ёпилиб қолмайдиган иккита механик қулф билан ёпиладиган ташқи эшик (қулфлар бир-биридан камида 300 мм оралиқда ўрнатилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ичкарига очиладиган, темир панжара кўринишидаги диаметри 16 мм дан кам бўлмаган пўлат симлардан тайёрланган ва хона ичкарисидан сурма зулфин билан ёпиладиган ички эшик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қимматликларни сақлаш хонасида деразаларнинг бўлиши ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қимматликларни сақлаш хонасида пул ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган сейфларда сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Касса операцияларини амалга ошириш хонасига ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган эшик ўрнатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Касса операцияларини амалга ошириш хонасининг дераза ромларига ички тарафдан металл панжаралар ўрнатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Дераза ромларига ўрнатиладиган барча панжаралар ўлчамлари 150х150 мм дан кўп бўлмаган ячейкаларни ҳосил қилиб, диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва панжаралар деворга қоқилган учи қайрилган михларга пайвандлаш йўли билан маҳкамланади. Ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар юзага келганда инсонларни ва моддий бойликларни сақлаш мақсадида, бинонинг 1-қаватидаги дераза ромларига ўрнатиладиган панжараларни хонанинг ички томонидан енгил очиладиган қилиб бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Учи қайрилган михлар диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва қурилиш конструкцияларига камида 150 мм ичкарига қоқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси хизмат кўрсатиш учун ўлчами 200х300 мм бўлган махсус дарча билан жиҳозланиши ва дарча ичкари томонидан қулф ёки илгак орқали беркитиладиган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси кун давомида пулларни вақтинча сақлаш учун сейф билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Касса хоналари қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг ҳажмини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш (ультратовуш, инфрақизил, оптик-электрон, радиотўлқин русумли) хабаргоҳлари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида кассирларнинг иш жойлари ташвиш хабари воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қимматликларни сақлаш хонасидаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи ишдан ташқари вақтда қабул назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топширилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасидаги ташвиш хабари воситаси иш вақти давомида техник қўриқлаш пунктига уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Касса ва унга тегишли бўлган хоналардаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи алоҳида шлейфлар билан қабул-назорат ускуналарига уланиб унинг чиқиши битта шлейф орқали техник қўриқлаш пунктига ва кассанинг навбатчилик хонасидаги хабар бериш ускунасига уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Касса хоналари меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ.к.) билан жиҳозланади ва улар техник қўриқлаш пунктига ёки навбатчи ходимлар постидаги ёнғиндан хабар берувчи назорат қилиш ускунасига уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ва кассани ёритиш тизими алоҳида-алоҳида монтаж қилинади ҳамда электр таъминоти турли манбалардан олинади. Симларнинг барча турлари пластмасса қувурларда яширилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Касса хоналарининг қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ШНҚ 2.04.09-2007 «Бинолар ва иншоотларнинг ўт ўчириш автоматикаси» талабларига ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланадиган объектларнинг идоравий рўйхатларига мувофиқ келиши ва доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан хизмат кўрсатишга қабул қилинадиган кассалар ушбу бўлинмалар раҳбарияти кўрсатмасига биноан ҳимоя воситалари билан қўшимча равишда жиҳозланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Касса хоналарини қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозлашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Касса хоналарида монтаж қилинган қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларини монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш ва далолатномани имзолаш ички ишлар органлари қошидаги қўриқлаш бўлинмалари, давлат ёнғин назорати органлари ва нобанк кредит ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади. Монтаж ташкилоти мажбурий тартибда қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари монтажининг ижро чизмаси ва монтаж қилинган сигнализация аппаратларини ишлатиш йўриқномасини тақдим этади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 481-модда)