17.08.2015 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.08.2015 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
24.08.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2359-сон, «Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги 2360-сон, «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон ва «Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 30 апрелдаги ПҚ-2170-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги 109-сон, «2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2015 йил 3 июндаги 145-сон қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги янгиланган низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 17 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясига ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидаги халқаро, хорижий олий таълим муассасаларига ва хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларига жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат комиссияси коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилганлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби унинг ваколатига кирадиган кўриб чиқиладиган масалалар кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга иловада келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Давлат комиссиясининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисларига истиқболдаги талабга мослик ва ўзаро боғлиқлик таъминланган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача бўлган муддатда қарорнинг тегишли лойиҳаси шаклида Давлат комиссиясига киритиладиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир асосланган ва белгиланган тартибда келишилган таклифларни кўриб чиқиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир қарорнинг киритилган лойиҳасини ўрганиш натижалари бўйича кейинчалик ҳар йили 10 апрелгача Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ҳужжатнинг кўрсатиб ўтилган лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши учун Давлат комиссиясининг баён қарори билан расмийлаштириладиган тегишли тавсияларни бериш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентлар ва ўқувчиларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга танлашда холисоналик ва ишончлиликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш ва ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш шакллари ва мезонларини белгилаш ва такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга кириш учун билимлар (баллар) даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш тартибини, тест материаллари экспертизасини ўтказишни ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни, таклифлар ва талабларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари қонунчиликда белгиланган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинишини таъминлаш;
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий фуқароларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат комиссиясининг ваколатлари доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва тиклаш масалаларини мувофиқлаштириш;
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонлари (тест синовлари) якунларини чиқариш, танланган йўналиш, касб-ҳунар таълими мутахассислиги бўйича абитуриентларнинг билимлари даражасини, қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олувчи ягона талаблар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи қонунчилик талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш;
(8-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланадиган квоталари тўлақонли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул ва битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг мослигини таъминлаш учун истиқболли талаб прогнозидан ва иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб навбатдаги ўқув йилига қабул параметрларига янада тузатиш киритиш учун қабул квотаси тўлиқ бўлмаган ҳолда бажарилган йўналишлар ва мутахассисликларни аниқлаган ҳолда олий таълим муассасаларига қабул якунлари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун киритиш;
(8-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун қабул қилишни амалга ошириш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Давлат комиссиясининг функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотли мутахассисларга истиқболли талабнинг мослиги ва ўзаро боғлиқлиги таъминлаган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тадбирларга раҳбарлик қилади ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни, кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг ишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳар бир йўналиши бўйича тест синови фанлари рўйхатини ва уларни баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича қабул қилишнинг квоталари доирасида олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш квоталарини таълим олиб бориладиган тиллар бўйича тақсимлашни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовига қўшимча равишда кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари рўйхатини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақаларнинг мақомини эътироф этиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларида хорижий фуқароларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши қийматини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масаланинг ҳолати мониторинги (таҳлили) натижалари бўйича олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов муддатларини узайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ талабаларнинг ўқишини кўчириш ва тиклаш, шу жумладан аккредитация қилинган хорижий таълим муассасаларидан кўчириш ва тиклаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларига ҳар йилги кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижалари бўйича апелляция комиссияси таркибини ва раисини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини таҳлил қилади ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ваколатлар доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибига, таълим йўналишлари бўйича тест синовлари фанлари рўйхатига, тест синови саволлари ва топшириқларига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари орқали абитуриентлар ва ўқувчиларнинг эътиборига етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олиниши устидан ҳар йилги тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-синфларнинг битирувчилари кейинчалик ўқитиш билан қамраб олиниши устидан мониторинг олиб боради, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 1 октябргача янги ўқув йили бошланишининг бошланғич босқичи якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун маъруза материалларини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Давлат комиссиясининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг бўлажак ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
(10-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат комиссияси аъзоларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг Давлат комиссиясига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан шахсий ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг якунлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қуйидаги масалалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш якунлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақдимномаси бўйича кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш ва уларнинг якунларини чиқаришда йўл қўйилган ташкилий ва техник (ҳужжатлаштиришдаги) хатоларни тузатиш натижалари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абитуриентларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чет тиллари ўқитувчиларига ўткир эҳтиёжга дуч келаётган чекка қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи шахслар орасидан чет тиллари ўқитувчилари мутахассисликларига олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномалари бўйича малакали кадрлар тайёрлашга ўткир эҳтиёж мавжуд бўлган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таълим йўналишларига қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида имтиёзга эга бўлган абитуриентларни қўшимча равишда белгиланган тартибда ўқишга қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тақдимномалари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) абитуриентларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун белгиланган тартибда идоралараро кенгашлар чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) олдинга қўйилган вазифаларни амалга ошириш, таҳлилий материаллар тайёрлаш, тест топшириқлари экспертизасини ўтказиш учун зарурият бўлганда ишчи (эксперт) гуруҳлар, идоралараро комиссиялар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар изчил амалга оширилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат комиссиясига раис бошчилик қилади, унинг ваколатларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси самарали ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифалар бажарилиши бўйича Давлат комиссияси аъзолари ишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси иш регламентини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг кун тартибини белгилаш ва унинг мажлисларини чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси раиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти Давлат комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси мажлисларига зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни ва мониторинг олиб борилишини ташкил этади ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Давлат комиссиясининг аъзоларига тегишли қисми бўйича тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий таълим муассасаларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг иш юритишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат комиссияси ўз фаолиятини Давлат комиссиясининг иш регламентига ва кун тартибига мувофиқ мажлисларни тизимли асосда ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси мажлислари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилган ҳолда, заруриятга кўра, вақти-вақти билан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажлисни Давлат комиссияси раиси, у бўлмаганда Давлат комиссияси раисининг ўринбосари ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси аъзолари абитуриентларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича фаолиятнинг қонунийлиги, холисоналиги, очиқ-ошкоралигини таъминлаш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан Давлат комиссиясининг ишига кўмаклашадилар, қонунчиликка ва Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат комиссиясининг қарорлари Давлат комиссиясининг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда Давлат комиссиясининг мажлисига таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Истисно ҳолларда қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг раиси айрим масалалар бўйича Давлат комиссиясининг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат комиссиясининг қарорлари унинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Давлат комиссияси мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, масъул котиб томонидан имзоланади, Давлат комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат комиссияси баённомасининг асл нусхаси ва унга материаллар Ишчи органда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат комиссияси ўз фаолиятини унинг янги таркиби тасдиқлангунига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингунига қадар амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 441-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)