07.08.2015 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2015 йилдаги 234-сон
Date of entry into force
17.08.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий муҳофаза қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига, зарурият бўлганда, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
234-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 430-модда)